Табиат      Бош саҳифа

«Яшил» келажакка асфальт йўлда бориб бўлмайди

Ўзбекистон сўнгги пайтларда транзит транспорти учун муҳим марказга айланиб боряпти. Бунда автомобилларда юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

«Яшил»  келажакка  асфальт йўлда  бориб бўлмайди

Қолаверса, аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ишончли ва қулай транспорт тармоғи билан таъминлаш ҳам муҳим. Шунинг учун ҳам юртимизда автомобиль йўлларини таъмирлаш, янги йўналиш­лар қуриш кўпайган. Бироқ негадир йўлларга, асосан, цемент-бетон қоплама эмас, асфальт ётқизилади. Бу эса ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан бизга қимматга тушмоқда.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Мирҳамид Тўраев ва Александр Цойнинг асфальт ва цемент-бетон йўлнинг иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари бўйига таҳлили ҳам фикримизни исботлайди.

 

Цемент-бетон қопламали йўллар анча чидамли

Дунёда асосан икки турдаги йўл қоп­ламалари қўлланилади: қайишқоқ (асфальт-бетон) ва қаттиқ (цемент-бетон). Йўл қопламаларини қуриш ва ишлатиш амалиёти шуни кўрсатдики, ҳар хил иқлим ва транспорт интенсивлиги шароитида цемент-бетон қопламали йўллар (30 йил ёки ундан кўп) асфальт қопламали йўлларга (8 йилдан 12 йилгача) қараганда анча чидамли. Шу сабабли транспорт воситалари тез ҳаракталанувчи автомобиль йўллари учун цемент-бетон қопламалар варианти энг мақбул, деб тан олинган.

Ривожланган мамлакатларда юқори тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган автомобиль йўллари узунлигининг сезиларли қисми цемент-бетон қопламали экани бундай қопламалардан фойдаланиш самарадорлиги юқорилигини кўрсатади.

АҚШда цемент-бетон йўллар юқори тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган йўллар умумий узунлигининг тахминан 60 фоизини, Германияда 38, Австрияда 46 фоизини ташкил қилади. Хитой цемент-бетон тезюрар йўллар қурилишини сезиларли даражада оширмоқда. Японияда мустаҳкамлиги, оддийлиги ва фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда, тезюрар йўллардан ташқари, цемент-бетондан кўп қаватли йўл ўтказгичлари қурилган.

 

Цемент-бетон йўлларнинг муҳим афзалликлари

Ўзбекистонда йўл қурилишида ҳамон асосан асфальт-бетон қопламадан фойдаланилади. Барча юкларнинг 95 фоизи ва йўловчиларнинг 88 фоизи автомобиль йўлларида ташилади. Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, халқаро стандартларга мувофиқ, соҳада йўлларни аста-секин автомобиль ўқларига 13 тонналик юкламали йўлларга ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса мустаҳкамлик хусусиятларини сезиларли даражада оширишни талаб қилади.

Ушбу нуқтаи назардан, цемент-бетон йўллар муҳим афзалликларга эга:

• катта механик таъсирларга ва катта ўлчамли транспорт воситаларининг оғирлигига бардошли ва хизмат кўрсатиш муддати узоқроқ;

• транспорт кам ёқилғи сарфлайди (10-20 фоиз);

• мустаҳкам бетон қопламадан 30 ёки ундан ортиқ йил давомида таъмирлаш ишларига муҳтож бўлмасдан фойдаланиш мумкин, асфальт қоплама эса 8-12 йил хизмат қилади ва вақти-вақти билан таъмирлашни талаб этади;

• қоплама экстремал об-ҳаво шароитларига, юқори ва паст ҳаво ҳароратига ёки намлик ўзгаришига юқори чидамлиликка эга.

 

Табиий ресурсларни тежаш ва экологик хавфсизлик

Бундан ташқари, цемент-бетон йўлларнинг экологияга зарари ҳам асфальтга қараганда анча кам. Масалан, цемент-бетон йўлларда транспорт воситалари ҳаракат учун минимал ёқилғи сарфлайди. Шунингдек, табиий ресурсларни тежаш ва экологик хавфсизлик борасида ҳам цемент-бетон устунроқ. Негаки, асфальт нефтни саноат усулида қайта ишлаш йўли билан олинади, бетоннинг асосий таркибий қисмлари эса зарарли кимёвий моддалар деярли йўқ бўлган оҳактошлардир.

Тупроқ ва қўшимча қатламларни цемент билан мустаҳкамлаш, бетон қопламани ётқизиш ёки йўлларни реконструкция қилиш пайтида асфальтнинг асосини цемент билан мустаҳкамлаш йўлларни янада мус­таҳкам ва иқтисодий жиҳатдан фойдали қилади. Қурилиш вақти қисқаради, йўлнинг ўзи капитал таъмирсиз бир неча ўн йиллар хизмат қилади ва техник харажатлар пастлигини олдиндан айтиш мумкин.

Бетон йўллар юқори юк кўтариш қобилиятига эга. Бу асос ва пастки қатламларга юкламанинг бир хиллигини ва эскиришга чидамлилик коэффициентини етарли даражада таъминлайди.

Цемент-бетон қопламаларини қуришнинг бошланғич қиймати асфальт-бетонга қараганда 20-40 фоиз қимматроқ бўлса-да, ҳаётий цикли нуқтаи назаридан муқобил цемент-бетон қопламаларни қуриш ва ишлатиш анча арзонга тушади.

 

Бетон иссиқхона газларидан қутқаради

«Яшил» қурилиш талабларига жавоб берадиган табиий карбонатланиш жараёнида бетоннинг иссиқхона газларини ютиш қобилиятининг ижобий таъсири Шарқий Англия университети тадқиқотлари билан тасдиқланган.

Олимлар 1930-2013 йилларда барча бинолар, иншоотлар ва бетон қопламалар томонидан атмосфера карбонат ангидриднинг минтақавий ва глобал сўрилишини моделлаштиришди. Бунда 4,5 гигатонна углерод ёки 16 гигатонна карбонат ангидриднинг сўрилиши аниқланди. Бу уларни яратиш жараёнида чиқадиган карбонат ангидриднинг тахминан 43 фоизи дегани. Цемент-бетон қопламалар углерод изининг камайишига ҳисса қўшади.

Пердю университети (АҚШ) қурилиш муҳандислиги кафедраси олимлари, шунинг­дек, бетон аралашмасига нано ўлчовли титан диоксид қўшилиши бетоннинг карбонат ангидридни боғлаш қобилиятини деярли икки баравар оширишини аниқлашди.

Цемент-бетон йўлларни қуришда асосий қурилиш материаллари сифатида ишлатиладиган минерал хом ашё — шағал, қум, тошлар мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида мавжуд.

«Яшил» қурилиш тамойилларининг жорий этилиши жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортади, мамлакатнинг ижобий имиджини ривожлантиришга таъсир қилади.

Ҳозирги глобал экологик муаммолар даврида «яшил» қурилиш (Green Сonstruction, Green Buildings)га ўтиш долзарб ҳисобланиб, айнан автомобиль йўллари қурилишида ҳам ривожланган мамлакатларнинг ушбу соҳадаги илғор тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

Юқоридагиларга асосланиб, аниқ ижобий экологик таъсирни ҳисобга олган ҳолда, цемент ва унга асосланган материаллардан узоқ муддатда, шу жумладан, автомобиль йўллари қурилишида доимий фойдаланишни тавсия этиш мумкин.

 

МҲТИ таҳлиллари асосида

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Она табиатни асрашда  бизнинг ҳам улушимиз бор

Она табиатни асрашда бизнинг ҳам улушимиз бор

🕔20:42, 19.04.2024 ✔18

Бугун барча соҳалар жадаллик билан ривожланиб боргани сайин дунё бўйлаб янги-янги технологиялар, турли хилдаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда.

Батафсил
Кимёвий заҳарлардан  «ногирон»  бўлган ерлар

Кимёвий заҳарлардан «ногирон» бўлган ерлар

🕔22:12, 12.04.2024 ✔23

Миришкор деҳқон йил ўн икки ой меҳнат қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам ердан ризқ ундиришдек олий мақсадни олдига қўйган одам ҳар доим она замин билан тиллашиб яшайди.

Батафсил
Қушлар саноғи  ўтказилди

Қушлар саноғи ўтказилди

🕔22:37, 07.04.2024 ✔27

Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатни асрашда  бизнинг ҳам улушимиз бор

    Она табиатни асрашда бизнинг ҳам улушимиз бор

    Бугун барча соҳалар жадаллик билан ривожланиб боргани сайин дунё бўйлаб янги-янги технологиялар, турли хилдаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда.

    ✔ 18    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Кимёвий заҳарлардан  «ногирон»  бўлган ерлар

    Кимёвий заҳарлардан «ногирон» бўлган ерлар

    Миришкор деҳқон йил ўн икки ой меҳнат қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам ердан ризқ ундиришдек олий мақсадни олдига қўйган одам ҳар доим она замин билан тиллашиб яшайди.

    ✔ 23    🕔 22:12, 12.04.2024
  • Қушлар саноғи  ўтказилди

    Қушлар саноғи ўтказилди

    Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.

    ✔ 27    🕔 22:37, 07.04.2024
  • Осмонда учади, аммо ерни  ҳимоя қилади

    Осмонда учади, аммо ерни ҳимоя қилади

    Орнитологларнинг огоҳлантиришича, агар ерда қушлар йўқ бўлиб кетса, экологик фалокат юз беради.

    ✔ 25    🕔 22:36, 07.04.2024
  • Ширинмияни қутқаринг!

    Ширинмияни қутқаринг!

    Қуйи Амударё минтақаси ширинмияга бой саналади. Бу ўта фойдали ўсимликнинг ариқ ва зовур бўйлари ёки ўзлаштирилмаган ерларда бўй чўзиб ўсиб ётганини кўришингиз мумкин.

    ✔ 50    🕔 14:42, 29.03.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар