Табиат      Бош саҳифа

«Яшил макон» арафасида: Табиатни алдашга уринмайлик ёхуд рақамлар ва ҳақиқат орасидаги изтироблар

Мана, беш йил бўлдики, юртимизда ҳар йили икки марта – баҳор ва куз фаслининг қоқ ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш мавсуми эълон қилинади. Зарбдор палла бошланди дегунча оммавий ахборот воситалари ким ёки қайси идора ва ташкилот қанча кўчат эккани тўғрисидаги хабарларга тўлиб кетади.

«Яшил макон» арафасида:  Табиатни алдашга  уринмайлик ёхуд рақамлар ва ҳақиқат орасидаги изтироблар

Маҳаллий ҳокимликларнинг сайтлари ёхуд матбуот котибларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам неча юз минг туп кўчат экилгани ҳақидаги дабдабали мақолалар потраб чиқади.

«Бир неча юз минг туп кўчат...» деган жумлани омма эътиборига ҳавола қилаётган масъул шахс ё оддий арифметикадан йироқ, ёки бўлмаса, фаҳм-фаросатдан насибаси камроқ одам бўлса керак, деб ўйлайман. Негаки, бирор туман ёки шаҳарда бир неча юз минг эмас, оддийгина эллик минг туп кўчат экилиб, парваришланганида ҳам ўша жой қисқа давр ичида қалин ўрмонзорга айланган бўлар эди. Рақамларни ишлатишда «роса сахий» масъуллар шу оддий ҳақиқатни англаб етмаётганидан ачиниб кетасан киши.

Таассуфки, кўчат экиш мавсумида рақамлар сони йилдан-йилга оширилиб бориляпти. Бироқ теварак-атрофда 30-40 йил олдин экилган дарахтлардан бошқа бирон-бир янги ниҳолни кўрмайсиз. Қоғозбозлик, бюрократия қон-қонига сингиб кетган айрим мутасаддиларга бу борада оғиз очгудек бўлсангиз, пинагини ҳам бузмайди.

– Эътибор бериб қаралса, магистрал йўллар атрофи беш-олти йил олдин қандай бўлса, ҳалигача ўша аҳволда турибди, – дейди хоразмлик Бобожон Исломов. – Баъзи жойларда тупроқ шароити ўрганилмасдан номигагина дарахт қаламчаларини ерга тиқиб кетаверишади. Унинг яхши тутиб кетиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ахир, кўчат дегани ҳам парваришга муҳтож бўлади. Унга ҳам ўғит ва намлик зарур.

Тажрибали муаллимнинг фикри ўринли, албатта. Айрим туманларни кесиб ўтувчи катта йўлларнинг четига иқлим ва тупроқ шароитига мос бўлмаган кўчатлар номигагина экилаётганини асло яшириб бўлмайди. Ваҳоланки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бир неча йилдан буён ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос дарахтларни экиш зарурлигини таъкидлаб, тут, жийда, чинор, гужум каби дарахт кўчатларни кўпроқ экиш бўйича ҳар доим ўз тавсияларини бериб келади. Афсуски, бу ўринли тавсияларга жойларда етарли даражада эътибор қаратилмаётганини экилаётган кўчатлар навидан ҳам билиш қийин эмас.

– Аксарият ҳудудларда йўл чеккаларига терак қаламчаларини ерга суқиб кетишаверади, – дейди урганчлик Ўрозгул Қурбонбекова. – Ахир, йўл чеккалари қониб сув ичмагани боис шўрланган бўлса, бундай жойларга тут ва жийда эккан маъқул эмасми? Ота-боболаримиз тут ва жийдани зах ва шўрга чидамли дарахт деб бежиз эъзолашмаган.

Бу гапларда жон бор, албатта. Бугунги кунда жийда дарахти парваришлашга жуда кам эътибор берилаётганини бозорларда жийда меваси анқонинг уруғидай бўлиб қолганидан ҳам сезиш қийин эмас. Ваҳоланки, табобат билимдонлари жийда меваси инсон саломатлиги учун жуда фойдали неъмат эканини таъкид­лашган. Айниқса, жийда еб улғайган фарзанд бўйчан, суяк ва мушаклари мустаҳкам бўлар экан. Ҳакимлар пешвоси ибн Сино жийда ошқозон-ичак касалликлари бор одамлар учун жуда фойдали эканини ёзиб қолдирган.

Дарвоқе, яқин йилларгача бешик ва ҳалинчакларни ҳунарманд усталар жийда ва тут дарахти ходаларидан йўниб ясашар эди. Жийдадек сермева, яъни фарзандли бўлиб, тутдек узоқ умр кўрсин, дея ният қилинган-да. Эндиликда бунга аҳамият берадиган ҳунарманд ҳам қолмагандек гўё.

Тарихий манбаларда Хоразм воҳаси тутзорлар ўлкаси бўлгани алоҳида урғу билан қайд этилади. Ҳатто чидамли ва зилзилабардошлилик даражаси кучли бўлгани учун тут ғўлалари тўртбурчак шаклда йўниб, иморатлар пойдеворига тош ёки ғишт ўрнига қўйишган. Ана шундай иморатлар Хива шаҳрида ҳозиргача қўр тўкиб турганини кўриб, ажабланмасдан иложимиз йўқ.

– Бугунги кунда кўп умр кўрувчи бир-биридан сара навли тутлар ўрнини чет элдан фалон долларга келтирилган кўчатлар эгаллаб олаётгани жуда ачинарли, албатта. Кимнингдир ҳамёнини қаппайтираётган бундай «келгинди кўчатлар» «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил қилинган баландпарвоз номлар қўйилиб, овоза қилинаётган боғларни ҳам тўлдириб юборди. Тан олмай иложимиз йўқ, бундай дарахтларнинг ўнтаси ҳеч қачон биттагина гужум ёки чинор берган нафни беролмайди. Ахир, чинор, гужум, тол, терак ва тут каби дарахтлар атрофни кисолородга бойитиб туриши жиҳатидан тенгсиз табиат неъматлари саналади-ку, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шоира Матсапаева.

 

Тан олиш жоиз, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида дастлабки уч йил давомида Оролбўйи минтақаси, хусусан, Мўйноқ туманида жуда катта залварли ишлар амалга оширилди.

 

Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этилди. Бунинг учун кўплаб ўсимликшунослик илмий-тадқиқот муассасалари, кўнгилли табиатшунос ва зироатчилар чўл зонасига мос бута ва дарахтлар уруғи ва қаламчаларини етказиб беришгани таҳсинга лойиқ. Беш йил муқаддам экилган саксовул, сўзан, жийда ва юлғун каби дарахт ва буталар ҳозир дуркун ривожланиб, иҳотазорга айланмоқда. Кўпчилик юртдошларимизнинг фикрига кўра, ана шундай чўлланишга чидамли дарахт ва буталар ҳеч иккиланмай магистрал йўллар четига бир неча қаторасига экиб чиқилса, жуда самарали иш бўлар эди. Айниқса, Тошкент – Нукус оралиғидаги минглаб чақирим йўл бўйларига ана шундай дарахт ва буталар экилса, кони фойда эмасми?..

Ижтимоий тармоқлардаги Хитой ва Африкада ана шундай адоқсиз йўллар атрофи кўнгилли табиатсевар ёки ўсимликшунослар томонидан кўкаламзорлаштирилгани, дарахтзорга айлантирилгани ҳақида лавҳаларни томоша қилиб туриб ўйланиб қоласан киши. «Наҳотки, бундай савоб ва гўзал ишларни биз уддалай олмасак?!» – деб юборгинг келаверади.

Албатта, бизда хитойлик ва африкаликлар бажарган бундай ишларни қилиш учун ўн чандон зиёд шароит мавжуд аслида. Бунинг учун биринчи навбатда кўнгилли табиатсевар ва ўсимликшунослар сафини кенгайтириш зарур. Қолаверса, мутасаддилар шинам ишхоналаридаги юмшоққина оромкурсиларида ястаниб ўтиравермасдан, ташқарига – она табиатдан ҳол сўрашга чиқишлари керак. Ана шунда хайрли ташаббус бўлган «Яшил макон» умумиллий лойиҳасини қоғозда эмас, чинакамига амалда бажарган бўламиз.

 

Пўлат Эрматов




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔45

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔50

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔44

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 45    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 50    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 44    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 72    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 56    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар