Халқ билан      Бош саҳифа

КАТТА МАКТАБНИНГ БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИСИ

Маҳалламизга уч-тўрт ой олдин келин тушди. Катта ўғил бўлгани учун дарров рўзғорини бошқа қилиб, янги уйга кўчириб юборишди.

КАТТА МАКТАБНИНГ БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИСИ

Келиннинг онаси эса бундан фойдаланиб, куёви ишга кетиши билан кунора қизиникига келиб, бозорга чиқишни меҳмондорчиликма-меҳмондорчилик юришни одатга айлантирди. Келин ҳам «ўзимга хон — кўланкам майдон», дея кунда-кунора ота уйида. Куёв бир-икки гапирди, лекин фойдаси бўлмади. Қайтага, онаси берган «насиҳат»ларга амал қилиб, гап қайтарадиган, арзимас нарсага қовоқ-тумшуқ қилиб, уйига аразлаб кетадиган бўлди. Куёвнинг, уйдагиларининг сабр косаси тўлди,  иш ҳатто ажрашишгача етиб келди. «Нима эксанг, шуни ўрасан» деганлари шу бўлса керак.

Фарзандлар — оиланинг юзи, наслнинг давомчиларидир. Бунда, айниқса, қизларнинг хулқ-атвори, юриш-туриши ҳақида нафақат ота-она, балки бобо- бувилари ҳам бирдек қайғурганлар. Уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан тарбия топишига, ҳунарли бўлишига алоҳида этибор қаратганлар.

Оилада, энг аввало, қизлар онадан ўрнак олади. Оналар қизларнинг биринчи устозидир. Онанинг муомаласи, юриш-туриши, кийиниши ҳатто хулқ-атвори ҳам қизларига кўчади. Айниқса, қиз болани оилага, ҳаётга тайёрлашда она жуда зийраклик билан иш кўргани маъқул. Афсуски, баъзи «она»лар қизларини узатаётганда қулоғига оилада устун бўлиш, қайнота-қайнонага қаттиқ туриш, қисқаси, уйда «юмшоқ супурги» бўлиб қолмаслик ҳақида ўз «панднома»ларини қўрғошиндек қуйишади.

Аслида қиз болага ёшлигиданоқ тўғри тарбияни она бериши лозим. Янги оила аъзоларига иззат-ҳурматда бўлишни, хонадон озодалигига эътибор қаратиш, тайёрлаган таоми мазали бўлиши — бу фақат ва фақат онанинг қизига берадиган ҳаёт дарсидир. Бу дарсни онадан бошқа ҳеч ким бера олмайди.

Кўпни кўрган кайвонилар оила тотувлигига эришишнинг ягона йўли бу —  оиладаги хотиржамлик ва ҳурматда, ҳурмат эса қайнонага кўпроқ ажратилиши керак, дейишган. Чунки ўғил онанинг ҳаётдан мамнунлигини, юзидаги табассумини кўрса, турмуш ўртоғидан мамнун бўлади. Жуфти ҳалолининг оқила эканига яна бир бор амин бўлади.

Аёл кишининг макри ҳақида жуда кўп гапирилади. Лекин макрни ҳам яхши йўлга ишлатса бўлади. Қайнонаси нотўғри гапираётган бўлса-ю, «Ойижон, тўғри гапиряпсиз, сизники маъқул, сиз нима десангиз шу бўлади», дегувчи келинлар борган ерида ота-онасига раҳмат олиб келишади.

Келинлик — катта мактаб. Бу мактабнинг синовлари жуда машаққатли, шу билан бирга, ўз гашти бор. Бошида берилган тўғри тарбия бутун бир оила учун аҳамиятлидир. Келинларимиз кўп вақтини қайнонаси билан бирга ўтказади. Шунинг учун, энг аввало, она қизига қайнона иккинчи она эканини яхшилаб тушунтириши керак.

Яқинда бир ҳолатга гувоҳ бўлдим. Дастурхон атрофида ота, ака-укалар олдида фаросатсиз она қизига қандай мебель олиши-ю, келин кўйлакни қанақасидан танлаш кераклигини тушунтиряпти. Онасининг боласи-да, қиз ҳам уялмасдан суҳбатда дадил гапиряпти. Ахир, бу ота, ака-укалар даврасида гаплашиладиган гапми? Ундан кўра қизини четга олиб, ҳаётдан, оила сабоғидан дарс берса, фойдалироқ бўлмайдими? Назаримда, баъзи оналарнинг ўзи тарбияга муҳтож.

Олдинлари қиз бола бирор бир нотўғри иш қилса ёки айтилган ишни бажармаса, бувижонларимиз пастки лабини тишлаб ёки бош силкитиб дакки беришган. Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ қиз бола учун уят ҳисобланган. Мана, ўзбекона тарбия! Тарбияни мана шу ердан ушлаш керак эмасми?

Ўғилой ЙЎЛДОШОВА,

Тайлоқ туманидаги «Равот» МФЙ маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Мирзачўлда  веломарафон

Мирзачўлда веломарафон

🕔17:57, 16.04.2026 ✔63

Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Батафсил
Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

🕔17:51, 16.04.2026 ✔65

Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

Батафсил
«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

🕔17:50, 16.04.2026 ✔57

Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 63    🕔 17:57, 16.04.2026
  • Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

    Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

    Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

    ✔ 65    🕔 17:51, 16.04.2026
  • «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

    ✔ 57    🕔 17:50, 16.04.2026
  • «Тоза  ҳаво»  умуммиллий лойиҳаси  экологик вазиятни яхшилайди

    «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 92    🕔 16:02, 02.04.2026
  • Ғузорлик тадбиркор  аёл тажрибаси

    Ғузорлик тадбиркор аёл тажрибаси

    Ғузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.

    ✔ 74    🕔 16:00, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар