Табиат      Бош саҳифа

Умрнинг охиригача сақланиб қоладиган маънавият нима?

Халқимизда яхши бир нақл бор: «Ободлик остонадан бошланади». Ҳар бир хонадоннинг саришталиги, ободлиги унинг остонасида, кўча-куй, ҳовли-жойни тоза ва саранжом тутишда билинади.

Умрнинг охиригача  сақланиб қоладиган маънавият нима?

«Қуш уясида кўрганини қилади» деганларидек, ота-оналар болаларга табиат инъом этган ер ва сув­ни асраб-авайлаш, тупроқ ва ҳавони ифлослантирмаслик, ўсимлик-яшиллик оламини сақлаш ҳақидаги ўгитларни доимий равишда сингдиришлари ва уларнинг ҳаёт мезонига айлантиришлари талаб этилади. Фарзандларимизга, ўлкамиз учун тобора қадрли бўлиб бораётган ичимлик сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш муносабатини шакллантириш, айниқса, ўта муҳим масаладир.

Болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ножўя муносабатига ота-оналар муносабат билдиришлари ва бунинг салбий оқибатини тушунтириб, табиий муҳит тозалиги, ҳавонинг мусаффолиги, авваламбор, бизнинг саломатлигимиз, ҳаётимиз барқарорлигини таъминлашини астойдил уқтириб боришлари лозим. Атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат оиланинг кундалик зарурати, амалий кўникмаси ва ҳаётий эҳтиёжига айланиши зарур.

Ҳақиқатан ҳам, оилада экологик маданиятни, атроф-муҳитга жиддий муносабатда бўлишни қатъий белгилаб берадиган меъёрларнинг амалиётга кириши келажакда оилада кўзланган мақсадга эришишни таъминлайди. Масалан, Испанияда машина деразасидан чиқинди улоқтириш миллий валютамизда тахминан 2,7 млн. сўм, сигарет қолдиғини йўлакка ташлаш 1,2 млн. сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Германияда ахлоқсиз фуқаролар «чиқинди изқуварлари» томонидан ушланади. Кўчага ўрнатилган видеокамера орқали махсус қутига ташланмаган чиқинди учун 1,3 млн. сўмгача жарима солинади. Сигарет қолдиғи, музқаймоқ ёки конфет қоғози, салқин ичимлик шишасини ерга ташлаш 270 минг сўм, сақич, қолдиқ овқат улоқтириш 470 минг сўмни ташкил этса, эски мебель, электрон техникани ташлаганлик учун ­
2 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача жарима тўлашга сабаб бўлади.

Швецияда ерга ташланган қоғоз унинг эгасига 1,2 млн. сўм, Сингапурда эса 3,7 млн. сўмдан 12,4 млн. сўмгача тушади. Фикримизча, оилада экологик ҳуқуқий тарбия бериш жараёнида мазкур масалага алоҳида эътибор беришни пухта тушунтириш келажакда болаларни ҳам жаримага тушмаслик, ҳам экологик маданиятга эга бўлиш кўникмасига қатъий ўргатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, оилада экологик тарбияни шакллантиришда биз кўҳна Шарқ хонадонларининг турмуш тарзини таҳлил этишдан бошласак мақсадга мувофиқ бўлади. Қаранг, бобо-бувиларимиз ҳовли жойларини тозалашдан аввал шакароб қилиб сув сепишни, сўнгра супургини сал ҳўллаб супиришни уқтирганлар. Кундалик чиқиндиларни ҳовли четидаги ўрага ташлаб устидан тупроқ тортганлар, куз пайтида хас-хашакларни тўп­лаб ёқмаганлар. Хас-чўплар, хазонлар тутуни орқали заҳарли моддалар ҳавога учади ва атмосферани ифлослантиради. Шунинг учун уларни чуқурга кўмиб, экинлар учун фойдали чиринди тайёрланган. Қиши билан ўрада турган хазон-барг ва бошқа чиқиндилар қаттиқ исиш жараёнида улардаги инсон соғлиги учун хавфли микроорганизмлар ўз-ўзидан қирилиб кетади.

Халқимиз орасида «увол» деган тушунча қадимдан жуда кенг тарқалган. Табиат унсурлари, яъни сув, тупроқ, ўсимликлардан бемақсад фойдаланиш увол саналган.

Афсуски, бугунги кун аксар ёшлари увол нималиги яхши билмайди. Увол тушунчаси одамларнинг бой ёки камбағаллигига қарамасдан барчага баб-баравар тегишли бўлган. Увол қилмаслик, бирор нарсани бекорга сарфламаслик, тежамкор бўлиш баъзилар ўйлагандек хасислик белгиси эмас. Бу аслида юксак экологик маънавият белгисидир. Тежамкорлик хислати ёш авлодга болалигидан сингдирилиб келинган ва бу маънавият то умрининг охиригача сақланиб қолган. Мабодо, бирор кимсанинг шундай маънавиятига путур ета бошлагани сезилиб қолса, жамоатчилик унга ўзини қандай тутиш кераклигини чиройли йўл билан эслатиб қўйган.

Умуман олганда, табиатга яқинлик, она заминга муҳаббат, жонажон ўлканинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш болаларни маънавий-руҳий жиҳатдан бойитиб, нафис дидини шакллантиради. Охир-оқибат жамиятнинг ҳар бир аъзоси шу муқаддас замин – ўз она-юртининг фаровонлиги ва табиатининг мусаффолиги тўғрисида қайғуришни ўзининг бурчи эканини юрак-юракдан ҳис эта бошлайди.

Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзандига болаликдан она табиатни севишга ўргатса, нур устига нур бўлади. Зеро, экологик тарбия оиладан бошланиши зарур.

 

Шаҳноза НОРМАТОВА,

Марказий Осиё тиббиёт университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича
проректори, тиббиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар