Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилХоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган экологик рейд тадбирлари давомида табиатга жиддий зарар етказган броконьерлар аниқланди.
Боғот туманида яшовчи фуқаролар Б.Н ва М.С ов қилиш рухсатномаси бўлмай туриб, Тупроққалъа тумани ҳудудида ноқонуний равишда ов қилиб юрагани маълум бўлди.
Улар тақиқланган муддатда 1 бош ғоз ҳамда 2 та чурак ёввойи қушларини овлаб, табиатга 1 миллион 360 минг сўм зарар етгазгани аниқланди.
Бу ҳаракатлари билан ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми тартибида кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил