Табиат      Бош саҳифа

Цистанхе – чўл ўсимликларининг маликаси

Мўйноқ туманидаги «Оролқум» миллий табиат боғининг илмий ишлар бўйича мутахассиси Зарухан Матекеева билан суҳбат.

Цистанхе – чўл  ўсимликларининг маликаси

– Зарухан, кейинги йилларда Орол денгизи ташлаб кетган ҳудудларда ғаройиб ўсимликлар пайдо бўлаётгани қулоққа чалинмоқда. Бу гаплар нечоғли ҳақиқатга яқин?

– Албатта, бу гапларда жон бор. Оролбўйи ҳудудлари, хусусан, Мўйноқ туманида ҳали кўпчиликка яхши таниш бўлмаган бир-биридан ғаройиб ўсимлик ва буталарни учратиш мумкин. Ана шулардан бири бу – цистанхе.

– Айтинг-чи, бу ўсимлик нимаси билан эътиборга молик саналади?

– Цистанхе доривор хусусиятларга жуда бойлиги билан ажралиб туради. У шифобахшликда ҳатто женшень ва меҳригиёҳдан ўн чандон кучли экани исботланмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда доривор ўсимликларни асраш, кўпайтириш ва улардан мақсадли фойдаланиш борасида самарали ишлар амалга ошириляпти. Маҳаллий флорага кирувчи 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 минг тури доривор бўлиб, 112 минг тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган. Шундан 70 тури доришуносликда фаол қўлланилиб келинади.

Ўтган йиллар мобайнида юртимиздан 48 миллион долларлик доривор ўсимликлардан олинган маҳсулот хорижга экспорт қилинган. Бу фактларнинг ўзи диёримиз нечоғли катта имкониятларга бой ўлка эканидан дарак беради. Айниқса, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида бир-биридан ноёб ўсимликларни учратиш мумкин. Цистанхе (сistanxeni) ўсимлиги нафақат ўзининг ранг-баранг кўриниши, балки жуда фойдали жиҳатлари билан қадрланиб келинади. Чўл ўсимликларининг маликаси саналмиш цистанхе устида Ўзбекис­тон ва Қозоғистонда яқин йиллардан буён илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Олимларнинг аниқлашича, ушбу ўсимлик таркибида инсон саломатлигига самарали таъсир кўрсатувчи дармондорилар жуда кўп экан. Шу боисдан ҳам Япония, Хитой ва Жанубий Корея каби мамлакатларда цистанхега талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимиз эса цистанхе экспорти салоҳиятини ошириб келади.

– Бу ўсимлик фақатгина Оролбўйи ҳудудларида учрайдими?

– Дунёда цистанхенинг 27 тури мавжуд бўлиб, шундан Қорақалпоғис­тон шимоли-ғарбий Устюрт платоси ҳамда жануби-ғарбий Оролбўйи атрофида 5 тури аниқланган. Шунингдек, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида цистанхенинг айрим турларини учратиш мумкин.

Цистанхе ажойиб кўринишга эга, бўйи 40-50 см. бўлиб, қалин пояли, кўп ёки озроқ тукли кўп йиллик ўсимлик. Гуллари ўсимта тарзли гултож, қўнғир рангли, оч-сариқ ранг­ли найчали бўлади. Сиёҳранг кўринишдаги турлари ҳам учрайди. Апрель-май ойларида гуллайди. Меваси май-июнь ойларида пишиб етилади.

– Нима учун бу ўсимликни баъзилар зарарли дейишади?

– У бирор бир бута ёки дарахт танасига ёпишиб ўсади. Мўйноқда цистанхе асосан саксовулга ёпишиб ўсаётганини учратиш мумкин. Цистанхенинг таркибидаги молекулалар унинг ер устки қисмида тўпланади. Доришуносликда ўсимлик айни гуллаган даврида устки қисмидан кесиб олинади ва очиқ, соя жойда қуритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи давомида вилоят ҳудудида цистанхе ва исириқ етиштиришга алоҳида эътибор бериш кераклиги тўғрисида тўхтаб ўтгани бежиз эмас эди, албатта.

– Бу ноёб турнинг шифобахшлик хусусияти ҳақида тўхталсангиз.

– Илмий тадқиқотлар натижасида цистанхедан тайёрланган тиндирма бир қатор касалликларга шифо экани ва унда инсон умрини узайтириш хусусияти мавжудлиги аниқланган. Жумладан, цистанхе тиндирмаси бўғимдаги оғриқларни тез бартараф этади. Буйрак хасталигини тез ва самарали даволайди.

Инсон иммунитетини кўтариш хусусиятига эга. Асабни тинчлантиради, мия саратони касаллигининг олдини олишда тенги йўқ малҳам саналади.

Ўрта Осиё халқ табобатида ҳолсизлик, бепуштлик, нефрит, полинефрит, сийдик-тош касалликларида цистанхедан тайёрланган малҳам кенг қўлланилиб келингани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Табобатда унинг ер усти ва ер ости – илдиз қисми кенг ишлатилади. У алколоидлар (никотин, холин), мой кислоталари, феноллар, антосин, углеводларга бой бўлиб, ундан тиббиёт ва косметикада кенг фойдаланиш мумкин.

– Биз бола пайтларимизда ота-боболаримиз Қорақумга ўтин йиғишга бориб қайтсалар, айнан цистанхега ўхшаш ўсимлик­лардан ҳам олиб келишар эди. Унинг илдиз қисмини чўққа кўмиб еса, жигар касаллигини даволайди, деган сўзлари ҳамон эсимда. Менимча, боболаримиз уни хоразм шевасида «чўл гашири», яъни «чўл сабзиси» ёки ёввойи сабзи дер эди. Ўзбек ёки қорақалпоқ тилида цистанхе қандай аталади?

– Бу борада мен аниқ бир фикрни айтолмайман. Чунки, мен пойтахтдаги илмий муассаса тадқиқотчиларига уни кўрсатганимда, улар унинг ўзбекча номи ҳақида бирор фикр айтишмади. Бироқ ўрта асрлар халқ табобати даҳоси ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» фундаментал асарида ёввойи сабзи ҳақида аниқ маълумотларни бериб ўтади. Айтилишича, чўл сабзиси таъми алколоидга бойлиги боис аччиқ бўларкан. Цистанхеда ҳам айнан шундай. Эндиликда унинг ибн Сино таъкид­лаб ўтган ўсимлик билан иккови бир хил эканини исботлаш – тадқиқотчиларнинг иши деб ўйлайман.

– Цистанхени кўпайтиришга оид қандай таклифларингиз бор?

– Цистанхе ўсимлигига тиббиёт ва косметикада талаб жуда юқори. Биолог, ўсимликшунос ва доришунослар уни чуқурроқ ўрганса, фойдали жиҳатлари янада кўпроқ аниқланган бўларди. Кейинги йилларда бу антиқа ўсимликнинг Оролбўйларида учраши – бизнинг омадимиз. Эндиликда уни асраб-авайлаш билан бирга кўпайтириш ишларига ҳам катта эътибор қаратишимиз зарур. Керак бўлса, доришунослар билан биргаликда цистанхе питомникларини ривожлантирсак, айни муддао бўлар эди. Бу борада аниқ таклиф ва режалар ишлаб чиқиш соҳа мутахассисларининг бирламчи вазифасига айланмоғи даркор.

Эрпўлат БАХТ суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 29    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар