Табиат      Бош саҳифа

Атроф-муҳит мувозанати нима?

Биз нега табиатни ҳимоя қилишимиз керак?

Атроф-муҳит  мувозанати нима?

Биласизларми болажонлар, бутун борлиқ – жамики ҳайвонот ва наботот бир-бирига ўзаро узвий боғлиқдир. Баъзи ўсимликлар биз учун аҳамиятсиз бўлса-да, ҳайвонлар учун зарур. Бизга хавф келтирадиган аксар ҳайвонлар озуқа занжири масаласида ғоят муҳим. Инсон табиат учун ҳам фойда, ҳам зарар етказади. У бир қўли билан обод қилиб, бир қўли бизни ўраб турган муҳитни вайрон ҳам этмоқда.

Бир вақтлар йиртқич ҳайвонлар, атроф-муҳитнинг табиий тозаловчилари саналадиган калхатларнинг қириб ташланиши натижасида турли юқумли касалликлар ортиб кетиши кузатилган. Тулки ва йиртқич қушлар бўлмаган жойларда кемирувчилар шу даражада кўпайиб кетганки, улар ғалла ҳосилини бутунлай еб битиришган.

Йиртқич ҳайвонлар ва уларнинг ўлжалари неча минг йиллардан бери ёнма-ён яшаб, табиий мувозанатни вужудга келтирган. Инсон табиатдаги ушбу мувозанатни бузса, албатта, зарар кўрувчи ҳам ўзи бўлади.

Деҳқонлар далалардаги зарарли ҳашаротларни ўлдириш учун кимё­вий дорилар ишлатадилар. Бунда зараркунанда ҳашаротлар ўлиши билан бир қаторда фойдали қушлар, ёввойи қуёнлар ҳам шу заҳарни ўз ичига ютади. Бир вақтлар осмонда жуда кўп турдаги қуш галалари учар эди, ҳозир шу қушлар борми? Баҳорда дарахтлар кесиб олинган жойларга эҳтиёткор карқур, хуркак каби қушлар учиб келмай қўйди. Одамзод ёввойи ҳайвонлар яшаш манзилини бузиб ташлаб, уларнинг йўқ бўлиб кетишга сабаб бўлди.

Сизларга бир машҳур «Асалари фитнаси» деган мультфильмни мисол келтирмоқчиман. Асарда бош қаҳрамон асалари боласи бўлиб, у инсонлар биздан фойдаланиб биз меҳнат қилиб топган асалларимизни олиб қўймоқда, деб судга мурожаат қилади. Шунда асалари меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилиб, барча асаллар уларга қайтарилиб берилади. Асаларилар дам олиб, турли ўйинлар ўйнаб бахтли ҳаёт кечирадилар. Лекин орадан кўп вақт ўтмай бутун яшил табиат сарғайиб, қуриб кетади. Ҳатто тувакдаги хонаки гулларнинг ҳам бари нобуд бўлади. Табиат мувозанати ишдан чиқиб, инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам яшай олмай қолади. Шунда ёш асаларича тушуниб етадики, асаларилар вазифаси фақат асал йиғиш эмас, балки бутун табиатни чанглатиб, борлиқни яшнатиб туриш экан. Ушбу мультфильм охирида барча асаларилар ўз ишларига қайтиб дунёни асраб қолишади. Демак, шу митти ҳашаротнинг йўқолиши ҳам бутун экотизимни бузиб юбориши мумкин экан.

Оддий кундалик ҳаётимиздаги балиқларни олайлик. Биз учун озуқа, ҳар куни сотиб олишимиз мумкин. Бироқ шу минг-минглаб кўп бўлган балиқларни ҳам май ойларида овлашга рухсат этилмайди. Бу ойларда улар кўпайиб, янада кўпроқ балиқларга айланади.

Тулкиларнинг мўйнаси ниҳоятда чиройли ва қиммат бўлгани учун бу ҳайвон кўп овланади. Аммо унинг табиат учун қанчалик фойдали эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Тулкилар турли кемирувчилар, қурбақа, калтакесак ейди ва қишлоқ хўжалигига жуда катта фойда келтирган ҳолда, йилига бир-икки минг сичқонни еб битиради. Тулкилар камайса, ана шундай зараркунандалар кўпайиб кетади.

Бугун одамзод табиатдаги мувозанатни бузмаслик кераклигини тушуниб ета бошлади. Секин-асталик билан қўриқхоналар қуриб, ҳайвонларни асрашга, кўпайтиришга эътибор қаратмоқда. Биз англаб етдикки, қайсидир турнинг йўқ бўлиб кетиши қайсидир тур сони ошиб кетишига олиб келади. Барча давлатлар ўзлари учун «Қизил китоб» яратиб, йўқолиб кетаётган ҳайвон, ўсимликларни асраб кўпайтира бошлади.

Ўзбекистон ҳам 1983 йил «Қизил китоб» яратиб, унга кирган ҳайвонларни овлашга тақиқ қўйди. Шунда ўринли бир савол туғилади: «Нега ҳали ҳам «Қизил китоб»даги ҳайвонларни овлаш ҳолатлари учрамоқда?» Жаҳон тажрибасига қарасак, ривожланган давлатларда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни ўлдирганлик учун 4 йилдан ошиқ қамоқ жазосига ёки ундан ҳам оғирроқ жазога ҳукм қилинади. Мамлакатимизда ҳам овлаш тақиқланган ҳайвонларни овлаганлик учун жазо чоралари босқичма-босқич кучайтирилмоқда?

Бир сўз билан айтганда, табиий мувозанат бутун сайёрамиздаги тириклик занжири ҳисобланади. Бу занжирнинг битта ҳалқасига зарар етказиш ҳам инсоният учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

Азиз болажонлар, табиатни асраш, табиий мувозанат бузилмаслиги учун сиз қандай қисса қўшяпсиз? Бу ҳақида бизга ёзиб юборинг!

 

Нозина ИБОТОВА,

ЎзЖОКУ 4-курс талабаси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар