Табиат      Бош саҳифа

Экология ва медиа Жамият ва жамоатчилик эътиборини қаратиш учун бирлашиши керак

Экологик муаммолар мавжудлиги ва ундан барча жабр чекаётгани ҳақида фақатгина гапириш билан иш битмайди.

Экология  ва медиа  Жамият ва жамоатчилик эътиборини  қаратиш учун бирлашиши керак

Бугун мамлакатимиз бошдан кечираётган нохуш экологик вазиятни яхшилаш учун чуқур ва жиддий таҳлиллар, ҳуқуқий-меъёрий чоралар кўрилаётгани, табиатга етказилаётган ҳар бир зарар учун жазо кучайтирилаётгани, ваколатли органлар томонидан атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган кенг кўламли иш олиб борилаётгани қувонарли, албатта. Бироқ она табиатимизнинг бугунги ҳолати учун булар етарли эмас.

Қачонки бутун жамият ўзгарса, жамиятнинг ҳар бир аъзоси онгли равишда она табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўла бошласагина бу борада бирор натижага эришиш мумкин. Бугунги замонавий дунёда эса жамиятни ўзгартирувчи асосий куч жамоатчилик назорати ва медиа ҳисобланади. Шу боис ҳам Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг асосий функцияси бўлган жамоатчилик назоратини замонавий медиа олами билан ҳамфикр ва ҳаммаслак тарзда амалга оширмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, профессор Абдушукур Ҳамзаевнинг Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлғуси журналист ва медиа мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашуви айни шу мақсадда ташкил этилди.

Учрашувда юзлаб талабалар бугунги экологик муаммолар хавотирли ва уларга қарши курашишда партия билан ҳамфикр ва маслакдош эканини намоён этишди.

Дарҳақиқат, бугун ҳавонинг ифлосланиши, чанг-тўзонлар, яшилликнинг тобора камайиб кетаётгани биздан жиддий чоралар кўришни талаб қилмоқда. Аслида, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш ҳам, атроф чиқинди билан тўлиб кетмаслигию, бугунги яшил дунё, ҳайвонот ва наботот оламини борича сақлаб қолиш ҳам ўз қўлимизда. Буни ҳар бир инсон англашида эса бугунги медиа катта куч ҳисобланади. Ўзбекистон Экологик партияси ана шу медиа куч кадр­ларини етиштириб берувчи таянч олий ўқув юрти бўлмиш Ўзбекис­тон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан мустаҳкам алоқа ўрнатмоқда.

 

Жамиятнинг ҳам, табиатнинг ҳам эртаси – бугунги ёшлар қўлида

– Экология, атроф-муҳит муҳофазаси нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳаёт-мамот масаласига айланган, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши  раиси  Абдушукур ҲАМЗАЕВ. – Инсоннинг яшаш ҳуқуқи нима билан таъминланади?! Албатта, экологик ҳуқуқлар инсон яшаш ҳуқуқининг узвий ва ажралмас қисми ҳисобланади. Қачон инсон узоқ умр кўради? Албатта, экология ва атроф-муҳит соғлом бўлса.

Бутун ер сайёраси учун бугун экологик билим ва маданиятга эга бўлиш замон талаби бўлиб бормоқда. Жорий йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани ёшларимиздан экология бўйича янги-янги лойиҳалар яратишни, экология соҳасидаги илмий-тадқиқотлар олиб боришни талаб этади. Биз эса уларнинг ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистон Экологик партиясининг «Ёшлар қаноти» томонидан экологик муаммоларнинг олдини олиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Биргина 2023 йилда ўтказилган лойиҳалар доирасида 2 366 маротаба учрашув ва тадбирлар ташкил этилиб, уларда 100 мингга яқин ёшлар қамраб олинди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида партия «Ёшлар қаноти» фаоллари ташаббуси билан жойларда «Ёшлар экобоғлари» ташкил этилди. Умуман, бугун ёшлар ўртасида экологик маданият жуда фаол тарзда шаклланмоқда. Бунда бўлғуси журналистлар, медиа олами вакиллари ҳар томонлама ўрнак бўлаётганидан беҳад мамнунмиз.

Бугун одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан муносабати ўзгармоқда, экологик маданияти ўсмоқда. Мисол учун, бир неча йил аввал талабадан тортиб ёши каттароқ одамгача чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетишарди, тоза сув бемақсад оқиб турса ҳам биров қарамас эди. Бугун эса бундай ҳолатлар анчагина камайган. Сабаби бугун оммавий ахборот воситаларида
экологик муаммоларнинг оқибатлари, юзага келаёт­ган муаммоларга айнан инсоният сабаб бўлаётгани ва уларнинг ечимлари журналистлар томонидан кенг ёритиб борилмоқда. Демак, бугунги экологик муаммоларга қарши курашда медиа олами вакилларининг ўрни ва салоҳияти беқиёс ҳисобланади.

 

Журналист Эколог бўлиши керак

– Ўзбекистон Экологик партияси раҳбарининг университетимизга ташрифи мени бениҳоя қувонтирди, – дейди ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА. – Экологик маданият аввало ўзимиздан бошланиши керак. Шу сабабли биринчилардан бўлиб университетимизга қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатдик. Жумладан, қуёш панелларини ўрнатиш орқали ўзимиз энергия ишлаб чиқариб, ўзимизни электр энергияси билан таъминламоқдамиз. Табиат билан ҳамнафас бўлиш – университетимиз фалсафаси, десак бўлади. Шунинг учун университетимизда ҳайвонот бурчаги ташкил этилган.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда тоғ ён бағирларида, Чирчиқ дарёси бўйларида мунтазам равишда эко ҳашарлар ва экоакциялар ўтказишни анъанага айлантирганмиз. Бу билан таҳсил олаётган ёшларга экологиянинг қанчалик яҳамиятли эканини ўргатяпмиз.

Талабалар ўртасида экологик маданиятни шакллантиряпмиз. Ахир, журналист жамият кўзгуси саналади.

Назаримда, бугун ҳар бир журналист аввало эколог бўлиши керак. Шундагина жамиятдаги бошқа бир муаммо ҳақида қайғура оламиз,  шундагина бошқаларнинг ҳам атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартира оламиз. Ҳозир университетимизда экологик пиар деган фанларимиз бор. Ушбу фанларни ўқитиш жараёнида экология билан боғлиқ ахборотларни таҳлил қилиш ва уларни аудиторияга етказишда пиар воситаларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам талабаларга билим берилади. Чунки бугун биз жуда кўп соҳаларни пиар қиляпмиз. Шу ўринда савол туғилади: нима учун иқтисодий соҳалар пиар қилинадию нега экологияни, табиатни, бизни боқиб турган туп­роғимизни, сувимизни пиар қилмаслигимиз керак?!.

Ўйлайманки, юқорида айтиб ўтилган ишларни амалга оширсак катта йўлни босиб ўтган бўламиз. Бу йўлда Ўзбекистон Экологик партияси билан биргаликда ҳаракат қилаётганимиздан мамнунман. Ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиши ва ривожланиши учун университетимиз ва Ўзбекистон Экологик партияси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашни таклиф қиламан.

 

Экология ва журналистика ўзаро чамбарчас боғлиқ

– Университетимизнинг ўзига хос бир нечта рамзлари бор, – дейди ЎзЖОКУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима МУРОТОВА. – Уларда асосан жамиятдаги ўзаро мувозанатни таъминлашга урғу берилган. Шу маънода, инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат бугун ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада ҳам журналистлар ана шу олтин мувозанатни таъминловчи масъулиятли касб соҳибларидир.

Университетимиз ҳовлисида тўртбурчак ўртасида жойлашган патқалам мавжуд. Ўртасига патқалам жойлаштирилган, нотурғун шаклда жойлашган тўртбурчак мувозанатини эса патқалам ушлаб турганлигини кўришингиз мумкин. Университетимиз рамзи бўлган ушбу патқалам атрофидаги тўртбурчакни жамият деб олсак, журналистика, яъни патқалам тўртинчи ҳокимият сифатида жамиятнинг, атроф-муҳитнинг мувозанатини бир хил шаклда ушлаб турувчи куч сифатида гавдаланиб турибди, деб таърифлашимиз мумкин.

Бугун биз глобаллашган ахборот даврида яшаяпмиз. Шундай экан, экологик муаммоларнинг қанчалик долзарблигини оммага тезкорлик ва моҳирлик билан етказиб бериш керак. Аммо бизда экологлар ва экологик йўналишда кадрлар етишмовчилиги бор гап. Шу ўринда савол туғилади: нега бошқа соҳаларда журналистлар ўзларининг маҳсулотларини сотиш учун тинмай реклама қилади? Нега экологияни табиат бизга бераётган беминнат неъматларини реклама қилмаймиз?

Учрашувда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этиши, шу боис ёшлар ўртасида экологик тарғиботни ривожлантириш орқали юртимиздаги экологик барқарорликка эришиш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, партия томонидан ёш экофаолларнинг ғоя ва ташаббус­ларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, бўлажак журналистларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш учун Ўзбекистон Экологик партиясининг эшиклари ҳар доим очиқлиги ва бирга ишлашга тайёрлиги таъкидланди.

Ҳар биримиз экологик муаммоларнинг ҳеч бўлмаганда кучайиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз кераклигини унутмаслигимиз шарт. Аввало шу юрт, сўнг эса сайёрамиз тақдири айнан инсонларнинг  экологик масъулияти даражасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔11

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔11

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔11

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 11    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 11    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 11    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 40    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар