Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаммасини Мактабдан бошламасак бўлмайди

Экология мустақил фан сифатида таълим тизимига кириши шарт

Ҳаммасини  Мактабдан бошламасак  бўлмайди

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси

Экологик таълимнинг муҳимлиги ҳозирги замонавий дунёда ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги билан бирга кўплаб мамлакатларда таълим ва тарбия беришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Аҳолининг экологик маданиятини ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган ушбу фаолият – бутун инсоният келажаги хавфсизлигининг гарови аслида. Экологик таълим аҳолида экологик маданиятни ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантирадиган энг муҳим омилдир.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида «...барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги» қайд этиб ўтилган.

Экологик таълимнинг бош мақсади аҳолининг барча қатламларида, жумладан, мактабгача ва мактаб таълимида, шунингдек, коллеж, техникум ва лицей ўқувчилари, олий таълим муассасалари ва олий таълимдан кейинги таълим жараёнларида атроф-муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборатдир.

Замонавий олам шундай даврни бошдан ўтказяптики, ёшларда экологик маданиятни тарбиялаш таълим фаолиятининг долзарб йўналишларидан бирига айланди. Болаларда экологик билимлар қанчалик кичик ёшдан шаклланса, бундай таълим шунчалик катта самара беради. Шунинг учун ушбу жараённи илмий ташкил қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур.

Жаҳон мамлакатлари тажрибасига назар соладиган бўлсак, Германияда экологик таълим турли лойиҳалар, эко ҳафталиклар, шунингдек, гуруҳ экскурсиялари каби таълим-тарбия усулларидан фойдаланиб ташкил этилади. Бу мамлакатда ягона давлат дастури (таълим концепцияси) мавжуд эмас. Аммо мактабгача таълим муассасаларида болалар кўп вақтларини очиқ ҳавода ўтказадилар ва табиат билан мулоқот қиладилар.

Японияда эса атроф-муҳитга эътибор ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш болалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, тадбиркорлар, уй бекалари, компания президентлари, шаҳар ҳокимлари ва губернаторлари – бир сўз билан айтганда ҳамма-ҳаммага ўргатилади. Бу мамлакатда экологик тарбия мактаб­гача ёшдан, бола ўзини ва уни ўраб турган дунёни англай бошлаган пайтдан бошланади.

Экологик вазияти ниҳоятда аянчли тус олиб бораётган Ҳиндистон эса аллақачон жиддий чоралар кўришга киришган. Мисол учун, 2020 йилда Ҳиндистон Миллий таълим сиёсатини қабул қилди ва ниҳоят мактаб­ларда экологик таълимга бўлган долзарб эҳтиёжни ҳал қилди. Мактаблар орқали ҳукумат талабаларнинг атроф-муҳитга оид хабардорлигини оширадиган ва амалий ҳаракатларни рағбатлантирадиган кенг қамровли таълим олишларини таъминлаш бўйича ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда барча ижтимоий онг даражалари ва маданият шаклларининг экологик манфаатлар доирасида интеграциялашуви жараёнларининг кучайиши кузатилмоқда. Бундай вазиятда экологик маданиятни ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқ, лекин нисбатан мустақил икки йўналишни бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Биринчиси – экологик назарий билимлар мажмуаси асосида инсониятнинг табиатни ўзгартириш ва ўзлаштиришдан иборат амалий фаолиятни ташкил этувчи ишлаб чиқариш, техника, технология тараққиётини оқилона ташкил қилиш.

Иккинчиси – тарихий экологик тажрибалар асосида экологик таълим-тарбия ижтимоий инс­титутлари ёрдамида кишиларда экологик онг, тафаккур ва дунёқарашини ривожлантириш.

Бу йўналишларни умуминсоний манфаатлар негизида уйғун тараққий эттириш, пировард натижа – одамларда фаол экологик маданият шаклланишида ва уларнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида катта роль ўйнайди. Умуман, табиат ва жамият муносабатларини илмий тушуниш асосида таълим-тарбия тизимида тегишли восита ва усулларни замон талаблари даражасида такомиллаштириб, амалиётда қўллаш, экологик маданиятни ривожлантиришнинг зарурий шартидир. Бунинг учун таълим-тарбиянинг барча йўналишларини, усулларини, воситаларини уйғун ривож­лантириш ҳамон долзарб­лигича қолмоқда.

Экологик вазият ўзига хос хусусиятга эга. Инсон табиат қудратини куч билан эмас, балки мувозанатни бузмаган ҳолда мувофиқлаштириши керак.

Экологик онг инсоннинг табиат билан ўзаро таъсири соҳасидаги билим ва эътиқодни мужассам этади. Экологик билимлар одамлар ўзларининг ҳозирги ва келгусидаги биосфера билан қанчалик узвий боғланганини, табиатни муҳофаза этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва ҳар бир инсонда атроф-муҳит ҳолати учун масъуллик ҳиссини тарбиялаш, ҳайвонот ва наботот оламини асраш объектив зарурат эканини тушуниб етишларининг муҳим шарти ҳисобланади.

Экологик тарбиянинг муҳим шакли ўқувчиларнинг ўз ҳудудларини ободонлаштириш, кўчатлар экиш ва уларни ўз вақтида парвариш қилиш, қушлар ва ҳайвонлар учун уя ва ин қуриш, булоқ, кўл ва ариқларни чиқиндилардан тозалаш, туман ҳудудига яқин жойлашган қишлоқ ёки шаҳар атрофидаги оромгоҳларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш ва бошқа амалий ишлардир. Булар натижасида ёшларда назарий олинган билим мустаҳкамланиши билан бирга, табиат билан боғлиқ зарурий экологик, ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик қарашлар шаклланади. Ўқувчилар инсоннинг табиатдаги ўрнини, она шаҳри ёки қишлоғи учун табиат муҳофазаси борасидаги фаолиятининг аҳамиятини, ер ва ҳаво, кўл, дарёларни тоза сақлаш масалаларини ҳал этишда фаол ҳаётий нуқтаи назарнинг долзарб эканини тушуниб етади. Айнан ёшларнинг табиатни муҳофаза этиш борасида мақсадга йўналтирилган амалий фаолияти индивидуал экологик онгнинг шаклланишида зарурий шарт ҳисобланади.

Миллий маънавиятимизнинг серқирра ва теран илдизларига таянган ҳолда мафкуравий тарбия йўналишларини ишлаб чиқишда экологик мафкура, таълим ва тарбия тизимини яратиш алоҳида ўрин тутади.

Экологик онгни, маданиятни шакллантиришда назарий экологик билимларни бериш билан бир қаторда, маданий-маърифий ишларнинг барча самарали шакллари ва услубларидан, жумладан: оммавий ахборот воситаларидан, оғзаки, кўргазмали ва техника воситаларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Экологик тарғибот аҳолининг муайян тоифалари онгига таъсир этиб қолмай, балки боғча ёшидаги боладан тортиб, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиши, ҳаммага тушунарли, кўргазмали ва ошкора бўлиши лозим. Табиат, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ресурслар ҳақида хабарлар бериш билан ёш авлод онгида табиатга нисбатан эъзоз уйғотиб, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш борасида экологик таълим-тарбия бешиги ролини ўташи лозим. Инсониятни кун сайин ўсиб бораётган эҳтиёжлари ва сайёрамизда камайиб кетаётган имкониятлари ўртасидаги мувозанат барқарорлигини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш учун ҳар биримиз экологик билимларга эга бўлмоғимиз шарт.

Сайёрамиз келажаги ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятига боғлиқ. Ёшлар ўртасида экологик билим, онг, маданият ҳамда экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, экология соҳасини илғор инновацион технологияларни жалб этган ҳолда янада такомиллашишини, ёшларнинг она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларини оширишни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Мазкур жараёнда кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда экология фанини таълимнинг барча босқичларига мустақил фан сифатида киритиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солишимиз ва келажак авлод учун муносиб макон қолдириш йўлида барчамиз бирдек масъул эканимизни унутмаслигимиз лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Экологик партияси экологик таълимни кенг жорий этишда қуйидаги таклифларини билдиради.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, экология фанини мустақил фан сифатида таълимнинг барча босқичларига киритилишини ташкил этиш.

Яшил тараққиёт тамойилларини таълим ва илм-фанга интеграция қилиш.

Олий таълим тизимида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш.

Экологик таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантириш ва қўшимча педагогик таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш.

Экодипломат кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Экологик партияси шу каби муҳим масалаларда барча эколог олимлар, педагоглар ҳамда таълим-тарбия мутасаддилари билан ҳамкорликка тайёр эканини билдиради.

Унутмаслик керакки, олдимизга қўйган ушбу катта мақсадларга биз фақат биргаликдаги ҳаракат, ўзаро ҳамфикрлик билангина эриша оламиз.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар