Экоолам      Бош саҳифа

Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

Юртимизда кейинги йилларда экологик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданияти ва экологик билимларини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгаймоқда. Бу албатта, келгусида авлодларга она табиатни ва яшил оламни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини соф ва бус-бутун етказишда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

Фарғонанинг «Central Asian Mediсal Universitiy» тиббиёт университети ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида «Атроф-муҳит стратегияси, соғлиқни сақлаш ва яшил иқтисодиёт интеграцияси – барқарор келажак асоси» мавзуида ташкил этилган халқаро илмий-амалий анжуман ҳам айни шу мақсадларни кўзлагани билан аҳамиятлидир.

Ушбу йирик экологик лойиҳани ўтказишдан кўзланган мақсад ҳозирги глобаллашув шароитида бутун дунёда юз бераётган экологик инқирозни барқарорлаштиришда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир. Анжуманда Ўзбекистон, Канада, Эрон, Нигерия, Россия каби давлатлардан эколог, биолог олимлар, тиббиёт ва экология соҳасининг етакчи вакиллари, профессорлар иштирок этиб, тиббиёт ва экология соҳасини янада яхшилаш, тизимни ривожлантириш, инсонларнинг соғлом, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши, келажак авлодларга соф ва мусаффо табиат қолдириш борасидаги фикр мулоҳазалари, таклифлари асосида тайёрлаган илмий мақолаларини ҳавола қилишди.

Хусусан, анжуман давомида, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда тиббиёт муассасалари ташкилотларининг роли, иқлим муаммолари, барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдид сифатида, яшил иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш муаммолари, ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари, экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни ривожлантиришда жамоат ташкилотлари, оиланинг ўрни, олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларни экологиялаштириш муаммолари каби мавзуларда маърузалар қилинди. Кўтарилган масалалар, экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев илмий-амалий анжуманда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Партия раҳбари ўз маърузасида юртимиз экологияси, бугунги ҳолати ва кучайиб бораётган экологик муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Муаммоларни бартараф этиш ва олдини олишда узоқ йиллик тажрибаларга, шунингдек, замонавий билимларга эга бўлган олимларнинг илмий изланишлари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис анжуманда илгари сурилган ғоя ва таклифлар шу давранинг ўзида қолиб кетмаслиги, белгиланган вазифалар ўз вақтида, кутилганидек бажарилиши керак», – деди ­Абдушукур­ Ҳамзаев. Бу борада, албатта, Ўзбекистон Экологик партияси фаол ҳаракат қилади ва партия ҳузуридаги олимлар корпуси томонидан аниқ таклифлар ишлаб чиқлади.

Анжуман давомида эколок ва биолог олимларнинг фикрлари, маърузалари эшитилди. Шунингдек, турли табиий маҳсулотлар, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Илмий-амалий анжуман тадбири доиирасида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаевга «Central Asian Mediсal Universitiy» тиббиёт университети «Фахрий профессори» унвони топширилди.

– Бугунги анжуманда инсон ҳаёти ва саломатлиги, яшаш турмуши билан боғлиқ энг муҳим масалалар кўтарилди, – дей­ди Эрон мамалакатидан ташриф буюрган олим Жафарзадекан Раҳмон Рабат Али. – Шулардан бири, шак шубҳасиз, экологик муаммолардир. Уни бартараф этиш, экология муҳофазасини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Бунда албатта лоқайдлик бўлмаслиги шарт. Экология, табиат муҳофазаси йўлида ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин.

– Ушбу илмий амалий анжуманида мен Нигерия давлати вакили сифатида иштирок этмоқдаман, – дейди Нквонта ­Чидубем Элвис. –Анжуманда экологик масалалар қаторида сувни асраш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам сўз юритилди. Ҳақиқатан ҳам бугун дунёнинг кўплаб нуқталарида тоза ичимлик сувга мухтож, озиқ-овқат таъминотига эҳтиёжи бор одамлар яшаяпти. Шундай экан, суви сероб юртларда сувни исроф этмаслик, уни авайлаш даркорлиги, шундай вақтларда сувга эҳтиёжи бор мамлакат одамлари ҳақида бир эслаб қўйсалар фойдадан холи бўлмайди.

Фарғона вилоятида ўтказилган ушбу илмий-амалий анжуман, ҳақиқатан ҳам юртимизда экологик барқарорликни янада мус­таҳкамлаш, табиат жонкуярларини ўз сафида бирлаштириш, бу борадаги дахлдорлик ва масъулиятни оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Фотимахон МАНСУРОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔49

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔39

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 49    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 39    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 27    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 21    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар