Экоолам      Бош саҳифа

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Биргина 2023 йилда Ўзбекистонда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик, саноат чиқиндиларини ташлаш каби ҳолатлар билан боғлиқ 17 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Ўзбекистон Экологик партиясига келиб тушадиган мурожаатларнинг асосий қисми ҳам айни шу ҳолатлар юзасидан бўлмоқда. 2023 йилда жами 2769 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 532 таси чиқинди масаласига оиддир.

Кунда-кунора экологик рейдлар ўтказилиши, белгиланаётган жарималарга қарамай, оддийгина масъулиятсизлик ёки бефарқлик туфайли одамлар чиқиндини дуч келган жойга улоқтириб кетаверади.

Мисол учун, куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали пойтахтимиз аҳолиси томонидан «Белгиланмаган жойда қайта-қайта чиқинди тўпланиб бормоқда» мазмунида мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси С.Файзиева бошчилигида Чилонзор туман партия ташкилоти раиси Ф.Умаров, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош­қармаси Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Д.Садиров, «Махсустранс» ДУК Чилонзор туман раҳбари ўринбосари О.Ортиқов иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Чилонзор туманининг «Навбаҳор» маҳалласида жойлашган 3-уйнинг орқа томонида «Яшил макон» бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан амалга оширилган.

Ушбу ҳолат бундан олдин ҳам бир неча бор так­рорланган, БСК томонидан хазонлар олиб келиб ташланган, аҳоли ҳам мазкур ноқонуний чиқиндихонани ташкил бўлишида ўз «ҳисса»сини қўшган, яъни устига маиший чиқиндилар ҳам ташлаш оқибатида ноқонуний чиқиндихона юзага келган.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Чилонзор тумани бўлими инспекторлари томонидан компания раҳбарлари огоҳлантирилишига қарамасдан, яна ушбу ҳудудга чиқиндилар ташланмоқда.

«Махсустранс» ДУК вакиллари ушбу чиқиндиларни олиб кетди. Бироқ, афсуски, айнан ўзи тозалик тарафдори бўлган ташкилотлар томонидан бу каби маданиятсизлик қилинса-ю, бошқа ташкилотлардан ва аҳолидан қандай жавоб кутиш мумкин?! Ўзбекистон Экологик партияси ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан чора кўриш зарурлиги тўғрисида туман ҳокимлигига мурожаат йўллади.




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔55

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔43

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔53

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 55    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 43    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 53    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 48    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар