Экоолам      Бош саҳифа

Табиатнинг жонкуяр қизи

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Табиатнинг  жонкуяр қизи

Шуниси маълумки, ўтган асрга нисбатан одамлар яшаш тарзи мислсиз ўзгарди. Инсоният цивилизациясида ҳали мутлақо кузатилмаган глобал исиш, денгиз ва ер экотизимларининг мисли кўрилмаган даражада камайиб бориши, қурғоқчилик, сув тошқинлари, атмосфера ифлосланиши каби бир қатор салбий ҳолатларга рўбарў келди. Бир сўз билан айтганда инсоннинг табиатга аралашуви ақлга сиғмайдиган даражага етишга улгурди. Агар шу таҳлитда давом этаверса, келажакни тасаввур қилишга ҳам чўчийди киши...

Хўш, бизда муаммолар бор, лекин уларга ечимлар-чи? Биз ўзимидан кейинги авлодга қандай келажакни мерос қилиб қолдирмоқдамиз? Ҳар сафар бундай оғриқли саволлар бизни қачонгача қийнаб келади? Наҳотки ҳозирги дунёнинг глобал экологик ҳолати ҳеч кимни заррача қизиқтирмаса?

Шукрки, бу каби саволларга жавоб топа олмай каловланиб қолмаймиз. Негаки юртимизда бир неча масъул ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ва экоблогерлар табиатни асраш йўлида куйиб ёнмоқда. Замон билан ҳамнафас, элнинг фикри-ўйи, интилишларига ҳамоҳанг, долзарб, нафақат бугунимизни, балки эртамизни ҳам ўйлаб илгари сурилган мақсад ва вазифалари билан Ўзбекистон Экологик партияси ҳам бу майдонда жадал кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят ва туман кенгашлари томонидан «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида болалар боғчалари, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ёшларда экологик онг ва маданиятни тарбиялаш мақсадида доимий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни ва ролини ошириш, улар иштирокида тарғиботни янада кучайтириш, янги инновацион лойиҳалар яратиш ва уларни амалга ошириш борасида фикрлар тингланади. Шунингдек, партияга аъзо бўлиш истагидаги йигит-қизлар кун сайин кўпаймоқда. Ана шундай иқтидорли ёшлардан бири – Ҳулкар Исомиддинова.

Ҳулкар Исомиддинова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти 3-курс талабаси. У вилоятдаги фаол ёшлардан бири. Университетда Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, кўплаб лойиҳалар муаллифи, грантлар соҳибаси.

Ҳулкар бўш вақтида компьютер технологияси ва дастурлаш соҳаси бўйича билимини ошириб боради. Қизиқишлари самарасини 2022 йилда 4 та дастурий сайт яратиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан махсус гувоҳномани қўлга киритганида ҳам кўриш мумкин.

Шунингдек, 2023 йилда «Меҳнатсевар» лойиҳасида қашқадарёлик келажак касбларини мукаммал ўрганиш истагида бўлган турли соҳаларда фаол, иқтидорли ёшлар учун махсус молиялаштириладиган тўлиқ грантни ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокими томонидан эълон қилинган «Хорижий тил билан ITга йўл» грантини қўлга киритди. Шу йилда Google лойиҳасини бошқариш (Google project management) бўйича 6 та курсни муваффақиятли тамомлаб, халқаро CURSERA сертификатига эга бўлди.

Энг қувонарлиси, мана шундай зукко қиз табиатга бефарқ эмас. Бугун юртимизда бўй кўрсатаётган ҳаво ифлосланиши, қурғоқчилик, чиқинди, сув исрофи каби муоммалар олдида жим тура олмайди, тенгдошлари, яқинларини ҳамиша атроф-муҳитни асрашга ундаб келади.

«Бугунги кунда атроф-муҳит мусаффолиги учун кураш дунё ҳамжамиятида ўта муҳим аҳамият касб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Она-табиатни асраш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш муҳим вазифа ҳисобланади. Ер юзида рўй бераётган иқлим ўзгаришларининг ўзиёқ вазият нақадар жиддий тус олаётганидан далолат беради. Ҳудудларда тозаликни сақлаш, ҳаво ва сувнинг мусаффолигини таъминлашга ҳар бир киши муносиб ҳисса қўшсагина барқарорликка эришиш мумкин.

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Гўзал табиатимиз, мусаффо ҳавомиз, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувларимиз ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Она заминимиз туҳфа қилган бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш сизу бизнинг бурчимиз. Мана шу вазифамни адо этиш, экологик вазиятни яхшилашга оз бўлсада ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо бўлдим», – дейди Ҳулкар Исомиддинова.

Қувонарлиси, нафақат Ҳулкар, балки партиянинг кўпминг сонли Ёшлар қаноти аъзолари ўз тенгдош­ларини вилоятимиздаги экологик муаммоларни бартараф этиш, олдини олиш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда фаол бўлишга чорлайди. Биргаликда бажариладиган амалий ишлар эса ҳали олдинда. Партиямиз табат жонкуярларини бирлаштириш, уларнинг ғояларини амалга ошириш, фикрларини тинглашда майдон бўлишдан асло чарчамайди.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят
 кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар