Экоолам      Бош саҳифа

«Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

«Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

Ҳар иккала музейни бориб кўрган киши қалбида атроф-муҳит муҳофазасига жавобгарлик ҳиссининг уйғониши шубҳасиз. Бу ерда улкан бир экологик фожиа ҳақида тасаввур уйғотувчи экспонатлар намойиш қилинади. Элдошларимизнинг экологик маданиятини ошириш, онг-шуурида она табиатга муҳаббат туйғусини шакллантиришда мазкур музейларнинг аҳамияти жуда катта.

Ҳар бир халқнинг ўзига хос тарихи, миллий маданияти, яшаш тарзи кийим-кечакларида аниқ кўзга ташланади. Миллий мерослар даврга боғлиқ ҳолда бир қатор ўзгариш­ларга учраши, тўлдирилиши, замонавийлашуви мумкин. Бироқ музейларда сақланиб келинаётган асл нусхалар ўзгармасдан асрлардан-асрларга ўтиб келаверади. Ҳайвонот ва наботот дунёси билан боғлиқ кўргазмалар эса юртимиз табиати, экологияси ўтмишда қандай бўлганидан дарак бериб туради.

Бизнинг юртимизда музейларга бўлган эътибор ўтган асрнинг бошларида шакллана бошлаган. Дастлабки Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи 1929 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг биринчи пойтахти Тўрткўл шаҳрида иш бошлаган эди. Унда унча кўп бўлмаган ўнлаб экспонатлар намойиш қилинган. Мазкур музейнинг очилишида элимизнинг таниқли зиёлиларидан А.Досназаров, Г.Убайдуллаев, Н.Баскаков, Н.В.Торчинская, К.Айимбетовнинг хизмати катта бўлди. 1944 йилдаги даҳшатли сув тошқини сабабли музей Тўрткўл шаҳридан эски Нукус шаҳрига, сўнгра 1964 йилда эса янги Нукус шаҳридаги икки қаватли бинога кўчирилди.

Халқимизга ўлкашунослик музейи сифатида танилган мазкур даргоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарори билан «Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи» деб номлана бошлади. Ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, Мўйноқ туманида «Экология» музейи ҳамда Элликқалъа туманида «Археология ва тарих» музейи Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейи филиалига айлантирилди. Орадан икки йил ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 37-сонли қарорига мувофиқ «Орол денгизи тарихи» музейи ташкил этилди ва давлат музейининг филиали этиб белгиланди.

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан сайёҳликни ривож­лантиришга катта эътибор қаратилаётгани боис музейга келиб-кетувчилар сони йилдан-йилга ошмоқда. Ҳозирда Мўйноқ туманида жойлашган «Мўйноқ экология музейи» ва «Орол денгизи тарихи» музей филиаллари сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. «Мўйноқ экология музейи»даги кўргазмалар Орол денгизининг ўтмиши ва бугунги кундаги кўриниши, минтақа флора ва фаунаси ҳақида батафсил маълумотлар беради. Шунингдек, музейга келувчилар бу ерда яқин йилларга қадар Мўйноқ туманида балиқчиликнинг ривожланиши, консерва комбинати иш жараёнига тегишли фотосуратлар, «Орол жарчиси» дея танилган рассомлар Ф.Ю.Мадгазин ва Р.Матевосян яратган асарлар, қорақалпоқ халқининг XIX-XX асрдаги миллий кийимлари, меҳнат қуроллари билан яқиндан танишади.

Мамлакат бўйлаб сайёҳликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Орол денгизи тарихи давлат музейи» табиат ва ҳайвонот дунёсига оид экспонатлар билан бойитилган. Музей иморатининг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг ички кўриниши қорақалпоқларнинг қора уйи – ўтов кўринишида. Ўтовсимон залда музей томошабинлари учун Орол денгизи тарихига оид ҳужжатли фильмлар, видеороликлар намойиш этиб турилади.

Бу музей таркибида очиқ осмон остидаги «Кемалар қабристони» жойлашган. Мазкур жойда бир замонлар мавж уриб турган денгизда сузиб юрган улкан кемалар, балиқчилар қайиқлари, баржа ва пароходлар қумга ботиб ётганини кўриш мумкин. Буларни томоша қилишга келган одам борки, табиатнинг улкан йўқотишини ҳис этади, унинг йиғлаган овозини эшитгандек бўлади.

Шунингдек, Оролбўйида яшаган ва бугунги кунда жуда кам учраётган ҳайвонлар, қушлар ва судралиб юрувчиларнинг қотирилган нусхаси ноёб кўргазмалардан саналади.

Тўқсон йилликдан ортиқ тарихий йўлни босиб ўтган «Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи» ўзининг Мўйноқдаги иккита филиали билан бойитилгани айни муддао бўлди. Музейимиз ўзининг тарихий аҳамиятга эга экспонатлари билан дунё музейлари қаторида халқимизга хизмат қилиб келаётир. Ўз даврида ўнлаб экспонат билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб музейимиз 80 мингдан ортиқ экспонатга эга. Бу ерда Қорақалпоғистондаги қадимги давр, ўрта асрлар археологияси, қорақалпоқ халқининг келиб чиқиш тарихи, халқимиз бошдан кечирган тарихий воқеалардан бошлаб, мустақиллик даври ҳақида маълумот берадиган археология, этнография, табиат, янги тарих ҳамда санъат асарлари бўлимлари ишлаб турибди.

Ўзбекистонга чет эллардан келган сайёҳлар сони ортиб, элимизга, юртимизга бўлган қизиқувчилар нуфузи йилдан-йилга кўпаймоқда. Бунда юртимиздаги тарихий археологик ёдгорликлар билан бирга музейларнинг ҳам аҳамияти катта. Боиси, музейлар сайёҳликни ривожлантиришнинг энг етакчи омили бўлиб хизмат қилади. Келгусида музей ишларини янада ривожлантириб, янгидан-янги имкониятлар яратиш биз музей ходимларининг бош вазифаси саналади.

Биз музейлар орқали ўтмишдаги воқеаларни кўз олдимизга келтирамиз, қадимги дунё маданияти билан яқиндан танишамиз. Шундай экан, бу ота-боболаримиздан мерос ҳар бир экспонатни авайлаб сақлаш ҳамда келажак авлодга тўла-тўкис етказиш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз саналади.

 

Айжамал ЮСУПОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва

маданияти давлат музейи директори




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔50

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔42

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 50    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 42    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 29    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар