Даромад манбаи      Бош саҳифа

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Менинг нуқтаи назарим шуки, агрономлар ва табиатшунослар бугунги кунда ҳар бир маҳаллага керак мутахассислар саналади. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил ва пухта амалга оширишда, экилган дарахт ва буталарни парвариш­лаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳамма жойда яхши мутахассисга эҳтиёж катта.

Дарахтни экиб кетаверган билан у ўз-ўзидан ривожланиб кетавермайди. Албатта, уларга яхши эътибор ва парвариш зарур. Агрономлар яхши боғбон бўлгани боис ана шу заруратни қоплаш қобилиятига эга бўлишади.

Бугунги кунда товоқдеккина маҳаллада масъул лавозимда ишлайдиганлар жуда кўпайиб кетди. Менимча, ортиқча штатларни қисқартириб, «Маҳалла агрономи» ёки «Маҳалла экологи» каби штатлар жорий қилинса, ёмон бўлмас эди. Ана шунда табиат ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини берган бўларди. Агар бундай штатлар ташкил қилиниб, унга табиатсевар мутахассис тайинланса, ҳар бир маҳаллада чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилиши таъминланган бўлармиди?! Шунингдек, дарахтлар экилиши ва уларнинг парвариши ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам анча ривожланарди, деб ўйлайман.

Ҳар бир нарсанинг тез йўқ бўлиб кетишига, албатта, назоратнинг йўқлиги сабаб бўлади. Ҳамма жойда эрта баҳор одамлар апил-тапил кўчат экишадию унга сув қуйиб, тарбиялашга етарлича ­эътибор қаратишмайди. Оқибатда, улар саратоннинг иссиқ кунларида қовжираб қуриб қолади. Шунча қилинган меҳнат ҳавога совурилганига ачинасан киши. Агар маҳаллаларда «Маҳалла агрономи» ёки «Маҳалла экологи» фаолият юритса, бу каби салбий ҳолатларнинг олди олинишига ишонаман.

Бугунги кунда томорқа – оддий одамларнинг асосий тарикчилик манбаи бўлиб қолмоқда. Экин-тикинига касаллик тушганида қишлоқ одамлари нима қилишини билолмай боши роса қотади. Ана шунга маҳаллада фаолият юритаётган мутахассислар муаммони бартараф қилиш чораларини тушунтириб, зарур тавсиялар бериши мумкин. Бу эса одамларнинг янада фаровон ва бахтли яшашига туртки бўлиши мумкин.

 

Асадбек ЮСУПОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔94

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔301

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 27    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 94    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 301    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 494    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 567    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар