Табиат      Бош саҳифа

Устюрт – табиатнинг олтин бешиги

«Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи деректорининг илмий ишлар ва экологик таълим бўйича ўринбосари Султанбек Тлемуратов билан суҳбат.

Устюрт – табиатнинг  олтин бешиги

– Султанбек Ахметович, гурунгимизни Устюрт ҳақидаги умумий маълумотлардан бошласак...

– Устюрт – Ўрта Осиёнинг энг ноёб жўғрофий платоси саналади. Бу ерда илгари Калтаминор маданиятига киритилган мезолит ва неолит даврларининг Идабол маданияти яшириниб ётибди. Олимларнинг фик­рича, бу ер 21 миллион йил олдинги ўрта ва ўрта кайнозой эрасида мавжуд бўлган қуриган денгиз тубидир.

Устюрт азалдан ҳайвонот ва қушлар дунёсига бой минтақа саналади. ХХ асрнинг ўрталаригача бу ерда қум мушуги, гепард, леопардлар ҳам мавжуд бўлган. Охирги учта тур ХХ асрнинг ўрталарида бу ерда қириб ташланган, деб ҳисобланарди. Бироқ 2018 йилнинг кузида Устюрт муфлони платонинг Қозоғистон ҳудудида дрон орқали аниқланган.

– Маълумки, 1984 йилда Устюрт давлат қўриқхонаси ташкил қилинган эди. Бироқ бу ерда шўро даврининг ҳарбий полигонлари жойлашгани унинг қушлар ва ҳайвонот дунёси кўпайишига салбий таъсир кўрсатмаганми?

– Ўтган асрнинг 80-йилларида Устюртнинг жанубий-шарқий қисмидаги Жаслиқ қишлоғи яқинида кимёвий қурол ва ундан ҳимоя воситаларини синовдан ўтказишга мўлжалланган ҳарбий полигон мавжуд бўлган. Полигон Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар: кимёвий синов полки ва кимё­вий қуролдан ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш маркази ҳарбий хизматчилари томонидан юритилган. Бундан ташқари, шўролар даврида Устюртда бир нечта ер ости ядровий портлашлари амалга оширилган. Бу эса Оролбўйининг экологияси ва табиатининг кескин ёмонлашувига олиб келгани сир эмас.

Ўзбекистон ва Қозоғистон мустақилликка эришгач, бу полигон узил-кесил ёпилган. Ана шундан кейин Устюрт фаунасининг аста-секин бойиши, кўпайиши учун табиий тинч шароитлар пайдо бўла бошлади.

– «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталсангиз...

– Мамалакатимиз ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ранг-баранг ва бой ўлка саналади. Беш йил муқаддам ана шу бойликни сақлаб қолиш мақсадида миллий табиат боғлари ташкил қилинган эди. «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи бошқалардан алоҳида ажралиб туради. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ташкил қилинган мазкур боғ худди эртаклар оламига ўхшайди. Бу ерда турли хил қушлар, ҳайвонлар, судралиб юрувчиларни учратиш мумкин. Миллий боғнинг умумий майдони 1 447 143 гектарни ташкил қилади.

Устюрт – Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (МСПО) таклифи бўйича II-тоифали МЕТҲга мос равишда қўриқланадиган табиий ҳудуд мақомига эга.

Бу ерда ҳар йили биз кузги ва баҳорги саноқ ишларни изчил амалга ошириб келяпмиз. Унда Устюртнинг ўзига хос ҳайвонот дунёси рўйхатга олинади. 2023 йилги саноғимизда табиат боғининг бешта йўналишлари белгилаб олинди.

Беш кун давомида ҳар бир йўналиш бўйича бириктирилган масъулларга ишга илмий ёндашиш топширилди. Олимлар ва мутахассислар ўзларига топширилган ишларга сидқидилдан ёндашиб, саноқ ишларини муваффақиятли бажарди. Натижада, Устюрт қўйи, жайрон, туркман қулони, бўри, қум қуёни, яъни товушқон, қум мушуги, ёввойи тўнғиз, ҳинд асалхўри, қорсак каби ноёб ҳайвонлар рўйхатга олинди. Уларни бош сони ва ёши ҳақидаги маълумотномалар махсус қайдномаларга ёзиб қўйилди. Йўрға тувалоқ, сўфитўрғай, қорабовур, сариқ сор, вишилдоқ оққуш, оддий миққий, олмабош ўрдак, қашқалдоқ, тўқай деҳқончумчуғи, кўл балиқчиси, сув булдуруқ, чўл тўссирчумчуғи, чуррак, оқдумли чўл бургути, оддий чўл бургути  каби  қушларнинг учраши эса миллий боғнинг қанчалик бой эканини англатади. Тез-тез фотоқопқонларга ҳар хил ҳайвонлар, қушлар тушиб қолади.

Устюрт – табиатнинг олтин бешиги саналади. Бу бешикда табиатнинг ноёб турлари кўпаймоқда. Эндиликда биз ана шу бойликни келажак авлодлар учун асраб-авайлашимиз керак.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

 

Эрпўлат БАХТ суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар