Табиат      Бош саҳифа

Оламни кутаётган офатлар

Инсон ва табиат келажагидан нималар башорат қилинмоқда?

Оламни кутаётган офатлар

Бундан чамаси юз йиллар олдин эколог олимлар қилган башорат ва тахминлар бугунга келиб ўз исботини топди. Хасталанган табиат бугун инсониятдан ростманасига ўч олишни бошлади. Хўш, бугун дунё олимлари табиат ва инсон келажаги ҳақида яна нималарни башорат қилмоқда. Бу йил биз учун қандай келади? Табиат ва инсон ўртасида мажбурий ва виждоний муроса йўлга қўйилмаса, одам боласи яна қандай товонлар тўлайди?

 

Яшил энергия учун сармоя

Глобал исиш эмас, глобал қайнаш даври келди. Ўтган 2023 йилдаги иссиқ аср рекордини яратди. Аммо, афсуски, бу ҳали ҳолва. Эколог олимлар 2024 йилни аввалгисидан ҳам даҳшатлироқ бўлишини прогноз қилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, ер атмосферасини қуюқ тутундек бўғиб қўйган ёқилғи саноати ва чиқиндилари бўлган бўлса, иккинчи омил дарахтларнинг ёппасига кесилиши ортидан ўрмон ва яшил ҳудудларнинг қисқариб кетиши бўлди.

Айни дамда Австралия ва АҚШ энг даҳшатли ўрмон таназзулини бошдан кечиряпти. Африка, Яқин Шарқ ва Осиё деҳқончилиги чигирткалар ҳужумидан касодга учрамоқда. Қачонлардир иссиқ жонни қотириб қўядиган Антарктиданинг муз қоялари 20 даража иссиқ ҳаво туфайли сариёғдек эриб боряпти. Олимларнинг прогноз қилишича, жорий йил вазият янада оғирлашади, иқлим инқирози давом этади, тропик ўрмонлар иссиқ туфайли ёниб кул бўлади. Тўғри, бугун дунё ҳамжамияти ёнилғидан воз кечиб, яшил энергияга ўтиш учун ҳозирлик кўрмоқда, аммо завод ва фабрикалар қанчалик қисқармасин, ёқилғи истеъмоли кескин камайтирилмасин, буларнинг бари аввалги табиатни қайта тиклаб бера олмайди.

Биологик хилма-хилликнинг йўқолиши

Ўтган 50 йил мобайнида аҳоли сони ва истеъмоли, глобал савдо, урбанизациянинг ўсиши ер ресурсларини том маънода бўшатиб қўйди. Ҳисоботларга кўра, 1970 — 2016 йилларда балиқ, қуш ва судралиб юрувчи жонзотларнинг популяцияси ўртача 68 фоизга қисқариб кетди. Бундай биологик хилма-хилликнинг камайиб кетиши эса асосан қуруқлик ва сувда амалга оширалаётган браконьерлик, урбанизация ортидан ўрмонларнинг шаҳарлашуви, глобал исиш ортидан денгиз ҳайвонларининг ўлимидир. Экологларнинг тахминига кўра, жорий йилда ёввойи табиатнинг йўқ бўлиб кетиши хавфи жуда юқори. Келаётган 20 йилликда эса, ёввойи ҳайвонларнинг 500 дан ортиқ тури қирилиб кетади, 2100 йилга бориб, ёввойи ҳайвонлар популяцияси мутлақ тўхтаб қолади.

Пластик чиқинди касофати

1950 йилдан буён дунё бўйича йилига 2 миллион тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилган. 2015 йилга келиб бу ишлаб чиқариш 419 миллион тоннага кўтарилган бўлса, ҳозирда йилига тахминан 14 миллион тоннани ташкил этмоқда. Модомики вазият шу йўсинда давом этар экан, 2014 йилга пластик инқирози 600 тоннагача етиши мумкин. Даҳшати шундаки, пластмассаларнинг қарийб 91 фоизини қайта ишлаб бўлмайди. Пластмассалар эса бошқа чиқиндилар каби бир-икки йилда эмас, балки 400 йилдагина чириб битиши мумкин.

Ўрмон қирғини

Маълумотларга кўра, ҳозир дунё бўйлаб соатига 300 та футбол майдонига тенг ўрмонлар йўқ қилиняпти. Агар бугунданоқ ўрмон қирғинига барҳам берилмаса, 100 йилга бормасдан улардан асар ҳам қолмайди. Энг катта ўрмон қирғинини амалга ошираётган ҳудудлар Бразилия, Конго, Индонезия, Амазонка бўлиб, у ерда 3 миллионга яқин ўсимлик ва ҳайвон турлари мавжуд.

Тупроқ деградацияси ва очарчилик

Органик моддалар тупроқнинг муҳим таркибий қисмидир, чунки у атмосферадан углеродни ўзлаштиришга ёрдам беради. Соғлом тупроқда эса камида 3-6 фоиз органик моддалар мавжуд бўлиши керак. Афсуски, бугун дунёнинг барча ерларида туп­роқнинг органик моддалар фоизи 3 фоизга ҳам етмайди. БМТ маълумотларига кўра, сайёрадаги тупроқнинг қарийб 40 фоизи деградацияга учраган. Агар тупроқ сифатини сақлаб қолиш учун курашмасак, 2050 йилга бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари тахминан 40 фоизга камайиб, миллиардлаб одамлар очарчиликка гирифтор бўлади.

Қурғоқчилик

Тахминларга кўра, 2030 йилга бориб, 700 миллион киши қурғоқчилик сабаб яшаш жойларидан кўчиб кетишади. 2040 йилда эса ҳар тўрт боладан биттаси сувсизликдан жон беришга мажбур бўлиб қолади.

2050 йилга бориб, қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмига таъсир кўрсатади. Сув сатҳи кўтарилиб, денгизбўйи мамлакатлари тошқин остида қолади. Музликлар эриб битади. Яшил ўрмонлар тақир саҳрога айланади.

Қурғоқчилик мавсуми нафақат Африка, балки Европа ва Осиё минтақаларида ҳам аллақачон бошланиб улгурди. Масалан, 2023 йилнинг 18 июль ҳолатига кўра АҚШнинг 21,6 фоиз қисми қурғоқчиликка юз тутган. Францияда сувсизлик даражаси 68 фоизни ташкил этмоқда.

Шимолий Африкада 40 миллиондан зиёд одам қурғоқчиликдан азият чекади. 2020 йилда бошланган қурғоқчилик Сомали, Кения ва Эфиопия давлатларини 2023 йилга келиб даштга айлантириб қўйди. Одамлар кундан-кунга очарчиликдан қирилиб кетмоқда.

Узоққа бормайлик, 2027 йилга бориб қўшни Қозоғистонда сув танқислиги 50 фоиздан ошиб кетади. Ҳозирда оддий аҳолига ҳар суткада 15 минг метр куб сув етишмайди. Тожикистонда Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик музликлар мавжуд. Мамлакат ҳудудининг 6 фоизини музликлар ташкил этади, аммо уларнинг 10 фоизга яқини охирги 20 йилда эриб битган. Даведов музликларида ҳам шу муаммо.

Ўзбекистонда 2040 йилга бориб 7 миллиард куб метр сув етишмайди. Сирдарёда сувнинг 15 фоизгача қисми камайиб кетади. Ҳозирда мамлакатимизда ҳар уч кишидан биттаси чучук сувдан маҳрум бўлса, 2030 йилларга бориб ҳар уч кишидан иккитаси яроқсиз сув истеъмол қилишга мажбур бўлиб қолади.

 

Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔13

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔18

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔12

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 13    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 18    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 12    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 44    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар