Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Бугунги экология биздан катта масъулият ва фаолликни талаб қилмоқда

Биламизки, узоқ йиллар мобайнида атроф-муҳит ва экологияга эътиборсиз муносабатда бўлиш бутун дунёда глобал ва минтақавий экологик муаммолар пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ намоён бўлиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси:  Бугунги экология биздан  катта масъулият  ва фаолликни  талаб қилмоқда

Мана шундай вазиятда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бугун мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Экологик партияси эса мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш учун ҳаракат қилмоқда. Партиянинг дастурий мақсадлари, депутатларининг бутун диққат-эътибори соғлом табиат ва албатта «Яшил тараққиёт учун!» қаратилган.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, экологик тарғибот ишларини кучайтириш, ёшлар ўртасида экологик таълим-тарбияни янада яхшилаш, яшил иқтисодиётнинг ривожланишида ҳамда эзгу ташаббуслар ва лойиҳаларнинг бажарилишида ҳудудий партия ташкилотлари муҳим бўғин ҳисобланади. Шу кунларда ҳудудий партия ташкилотлари Кенгашининг ўтказилаётган йиллик ҳисобот йиғилишларида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилмоқда, келгусида партия ташкилотлари олдида турган вазифалар белгилаб олинмоқда.

Хўш, ўтган 2023 йил давомида партия ташкилотлари дастурий мақсадларга қанчалик эриша олди? Экопартиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан қандай лойиҳалар ишлаб чиқилди? Партияга аҳолининг ишончи ортиб, аъзолар сони кўпаймоқдами, аҳоли мурожаатларини ўрганиш борасида ишлар қандай олиб борилди? Қайси жабҳада камчиликлар бору, 2024 йил учун қандай режалар қўйилмоқда?

 

Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган партия ташкилотлари раислари огоҳлантирилди

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Носир Ҳалимов вилоят партия ташкилотининг 2023 йил давомидаги фаолиятини таҳлил қилар экан, айрим туман (шаҳар) партия ташкилотларининг аъзолар сафини кўпайтириш, ташкилот ва корхоналар қошида янги бошланғич партия ташкилотларини ташкил қилиш ҳамда ОАВдаги чиқишлари борасида олиб бораётган ишлари сустлиги, иш фаолиятининг қониқарсиз эканига алоҳида тўхталиб ўтди.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботи бўйича ўтказилаётган тадбирлар сифати талаб даражасида эмас. Жумладан, 2023 йилда аҳоли ва ёшлар орасида жами 1265 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилаётган тарғибот тадбирларида партиянинг тарғибот воситаларидан фойдаланиш аҳоли орасида партиянинг мавқеи ошишига, аҳолининг партиямизга ишончини ошириб, хайрихоҳлар ва аъзолар сони кўпайишига хизмат қилади.

Кенгаш йиғилиши давомида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари огоҳлантирилиб, жорий йилнинг биринчи ярмида хато ва камчиликларни тўғрилаш, партия тарғиботини жонлантириш ва барча партиявий ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Ўтган йил давомида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши «Депутатлик гуруҳи» томонидан жами 42 та депутатлик сўрови юборилган ва сўровларнинг 36 таси доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилинган, 6 таси Кенгаш сессия кун тартибига киритилиб, сессия қарори қабул қилинган. Туман (шаҳар) Кенгашларидаги «Депутатлик гуруҳлари» томонидан ҳам ўтган йил давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги 184 та депутатлик сўрови юборилган. Сўровларнинг 143 таси доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиниб, 43 таси Кенгаш сессия кун тартибига киритилган ва сессия қарори қабул қилинган.

 

Дастурий мақсад ва вазифалар тарғиботи талаб даражасида эмас

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишини Кенгаш аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов олиб борди.

2023 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича йил давомида 400 дан зиёд мурожаатлари келиб тушган бўлиб, 256 таси ижобий ҳал этилган, 140 таси керакли ташкилотларга йўналтирилгани айтилди.

Экологик ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда дастурий вазифаларни жорий этиш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ҳамда туман партия ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида жами 983 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда жами 23 минг 700 нафардан зиёд партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этди. Бироқ партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботи бўйича ўтказилаётган тадбирлар сифати талаб даражасида эмаслиги, келгусида ушбу камчиликлар бартараф этилиши айтилди.

Партия аъзолари сафини кенгайтириш бўйича ўтган бир йил давомида 11376 нафар янги аъзолар қабул қилингани алоҳида эътироф этилди.

Йиғилишда йил давомида қониқарсиз фаолият юритган партия ташкилотлари Кенгаш аъзоларини сафдан чиқариб, уларнинг ўрнини янги тажрибали мутахассислар билан тўлдириш масаласи кўриб чиқилди.

Жумладан, тегишли тартибда ўз иш фаолиятига лаёқатсизлик билан ёндашган учта туман партия ташкилоти раислари ўз вазифасига нолойиқ деб топилди. Йил давомида ўзининг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлиги билан ўрнак бўлган ходимлар партия Марказий Кенгаши томонидан тақдирланди.

 

Аъзолар сони 47 минг 386 нафарга Кўпайди

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2 нафар, Жўқорғи Кенгесга 12 нафар ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий Кенгашларига 40 нафар депутат Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган. Ўтган давр мобайнида партиямиз ғоявий жиҳатдан жипслашиб, ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланди.

Аъзоларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Жумладан, 2023 йили 5547 фуқаро партиямиз аъзолари сафига қабул қилилиб, хозирги кунда аъзоларимиз сони жами 47 минг 386 нафарга етди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари томонидан 2023 йил давомида жами 160 та аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, унда 81 та турли экологик муаммолар аниқланиб, 75 та муаммо ўз ечимини топган, 6 муаммога тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари томонидан халқнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишда халқ билан 47 маротаба учрашув ўтказилган. Ушбу мулоқотларда юзга яқин муаммо аниқланиб, уларнинг 80 таси ўз ечимини топган бўлса, 6 тасига тушунтиришлар берилган. Ҳозирда 10 та муаммо ўрганилмоқда.

– Жорий йилга яхши кайфият, янада катта куч, янги ташаббуслар билан қадам қўйдик. Зиммамизда жиддий ва масъулиятли вазифалар турибди. Бу йил мамлакатимизда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилинди. Табиийки, ёшларга бўлган эътибор ҳар томонлама кучаяди, янги иш ўринлари яратилади, бизнес, ишлаб чиқариш кенгаяди. Биз ҳам партиямизнинг халқимиз орасидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлиш билан бирга, дастурий мақсад ва вазифаларимизни ҳаётга татбиқ қилишда муҳим қадам ташлаймиз, – деди мажлисда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Л.Сейтова.

 

Бу каби партия ташкилотлари кенгаш йиғилишлари Республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Йиғилишлар якунида Кенгаш аъзоларининг таклифлари тинг­ланиб, айтилган танқидий фикрлардан хулоса қилинди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида 2024 йилга мўлжалланган йиллик иш режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Депутатлар фаолиятидаги камчиликлар айтилиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тавсиялар берилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар