Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

Ҳамиша масъулиятли бўлиш – партия ходими ва экофаолликнинг муҳим шарти

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Айсaнeм БЕГИМОВА билан суҳбат

Ҳамиша масъулиятли  бўлиш – партия ходими ва экофаолликнинг  муҳим шарти

– Айсенам Полатовна, Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгашига раҳбарлик қилиш осон иш эмас. Чунки экологик муаммолар ушбу минтақа ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бугун сиз раҳбарлик қилаётган партия ташкилоти олдида турган долзарб вазифалар нималардан иборат?

– Қорақалпоғистон Республикаси табиати хилма-хил ва ажойиботларга бой минтақа. Поёнсиз Қизилқум чўллари Султон Увайс ҳамда Жумуртов тоғ-адирларига бориб туташади. Қуриб бораётган Орол бўйлари сари яқинлашганингиз сари қалин тўқайзорлар баҳри дилингизни очиб юборади. Афсуски, ана шундай гўзал табиатга тобора қуриб бораётган Орол денгизи ташлаб кетган ерларда вужудга келган қақраган шўрхок саҳро таҳдид солиб турибди.

Қорақалпоғистоннинг ҳайвонот дунёси ҳам ранг-баранг. Устюрт текислигида турли хил ҳайвонлар ва қушларни тез-тез учратиш мумкин. Устюрт – мамлакатимизнинг ҳали чуқур ўрганилмаган сирли ва гўзал минтақаси. Унинг ноёб фаунасини сақлаб қолиш барчамизнинг бурчимиз саналади. Бундай гўзал ҳудудда, албатта, ютуқлар билан бирга экологик муаммолар ҳам йўқ эмас. Броконьерларга қарши кураш, тўқай ва ўрмонларни сақлаб қолиш, дарахткушликнинг олдини олиш, шунингдек, табиат ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни тарғиб қилиш асосий вазифамизга айланган. Ҳамиша ишимиз анча кўламдор кечади, чунки минтақа кичик эмас, барча овул ва маҳаллаларни қамраб олишга интилишимиз керак.

Бизда халқ депутатлари туман, шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши депутатлари жами 52 нафарни ташкил қилади. Шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати 12 нафар бўлиб, ҳар доим ўзларининг фаоллиги билан бошқаларга ўрнак бўлишга интилишади. Ўтган 2023 йилда фидойи депутатларимиз экологик муаммолар бўйича тегишли ташкилот ва муассасаларга 15 та депутат сўрови юборишди. Туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари ҳам ўз ишига масъ­улият билан ёндашаётгани мени қувонтиради. Ўтган йили улар томонидан идора ва ташкилотларига 31 та депутат сўрови юборилган. Шундан 21 таси ижобий ҳал қилинган, 10 таси бўйича эса тушунтириш берилган.

– Партиянинг ўз дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида тарғиб қилиш қай даражада кечаяпти?

– Ҳар бир партия ўзининг жамиятдаги ижобий имижини яратишга интилади, албатта. Экологик партияси ташкил қилинганига эндигина беш йил тўлган бўлса-да, уни халқимиз яхши таниб улгурди. Элдош­ларимиз орасида бу партияга хайрихоҳлар тобора кўпаймоқда. Бунга одамларнинг табиатсеварлиги, атроф-муҳит муҳофазасига ўзини дахлдор ҳис қилаётгани сабаб бўлаётган бўлса, ажаб эмас.

Биз партиямиз сафини янада кенгайтириш мақсадида аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлар ўтказиб келамиз.

 Бунда одамлар бизга ўзларини қийнаётган экологик муаммолар борасида мурожаат ҳам қилишади. Ўтган йили аҳоли билан 160 дан зиёд учрашувлар ўтказган бўлсак, фуқароларнинг жуда кўп муаммолари ва шикоятларини эшитишимизга тўғри келди. «Мурожаатчи ҳеч қачон ноҳақ бўлмайди», деган тамойилда аниқланган 81 муаммонинг 75 тасини ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлганмиз.

Партиямизнинг «Ёшлар қаноти» анча фаол. Уларнинг тарғибот ва тадбирларини санаб адоғига етиш қийин. Ҳар бир экофаол ўзига қулай пайтда мактаб, олий ўқув юрти ва корхоналарда қизиқарли тадбирлар, акциялар ўтказяпти. Қувонарлиси шуки, уларни қўллаб-қувватловчи мутасаддилар ҳам кўпаймоқда. Бунга, менингча, юртимиз табиатига бўлган меҳр сабаб бўлса керак. Мўйноқ туманида «Парламентнинг ва ёшларнинг Оролга нигоҳи» мавзусида экологик акция, «Яшил қўллар» тозалик акцияси, «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик!» шиори остида экоҳашар, «Соғлом муҳит – соғлом она» шиори остидаги хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси, Экологик саналарга бағишлаб тадбирлар, заковат ўйинлари, акциялар, «Сувни биргаликда асрайлик!» шиори остида тадбирлар ўтказилаётгани тарғибот ишларимизнинг самарасидир, деб ўйлайман.

– Партия фаолиятидаги камчиликлар ва уларнинг ечимлари юзасидан қандай таклифларингиз бор?

– Албатта, иш бор жойда камчиликлар бўлади. Партия кенгаш аъзолари, депутатлар масъулиятини оширишга янада кучлироқ эътибор қаратишимиз зарур. Уларнинг ўз иш режаси асосида фаолияти самарадорлиги оширилса, биз ўз мақсадларимизга эриша оламиз.

Юртимиз аҳолисини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва тегишли чоралар белгилашда ҳеч қачон сусткашликка, масъ­улиятсизликка йўл қўймаслигимиз керак. Салбий ҳолатларни тобора камайтиришнинг энг самарали йўли бу – партиянинг фаол ва фидойи аъзолари сафини кенгайтириш.

Қаранг, элдошларимиз «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этишяпти. Экилган кўчатлар парвариши юзасидан доимий равишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга эса кучли эътибор қаратилмаяпти. Кучли жамоатчилик назоратини шакллантиришда овул фуқаролар йиғини нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг аҳамияти жуда катта. Биз улар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, кўзланган мақсадларга қийинчиликларсиз эришамиз.

Ёшларнинг экологик маданиятини оширишда нотижорат-нодавлат ташкилотларнинг ҳам хизмати катта. Жамоат фондлари экология ва атроф-муҳит муҳофазасига доир лойиҳалар учун грант лойиҳалари квотасини оширса, айни муддао бўлар эди.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

 

Эрпўлат БАХТ суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Унинг меҳнати  эл дастурхонида  эъзозда туради

Унинг меҳнати эл дастурхонида эъзозда туради

🕔22:35, 07.04.2024 ✔35

Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати, «Сотим Гўйинчи» хусусий корхонаси раҳбари Жалоладдин Сотимов билан учрашибоқ, уни саволга тутдим.

Батафсил
Ҳамиша масъулиятли  бўлиш – партия ходими ва экофаолликнинг  муҳим шарти

Ҳамиша масъулиятли бўлиш – партия ходими ва экофаолликнинг муҳим шарти

🕔16:47, 25.01.2024 ✔88

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Айсaнeм БЕГИМОВА билан суҳбат

Батафсил
Катта орзулар улуғвор ишларга ундайди

Катта орзулар улуғвор ишларга ундайди

🕔10:00, 23.01.2024 ✔88

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши депутати, Ўзбекис­тон Экологик партияси аъзоси Муҳаббат Сафоева билан суҳбат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар