Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чиқинди соҳаси ислоҳ этиляпти Халқ бундан нима кутмоқда, халқни нима қийнамоқда?

Бугунги кунда чиқиндилар масаласида янги ислоҳотлар амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Жараённи ҳар томонлама чуқур ўйлаб, пухта режалаштириш мақсадга мувофиқдир.

Чиқинди соҳаси ислоҳ этиляпти  Халқ бундан  нима кутмоқда,    халқни нима  қийнамоқда?

Бунда барча томонларнинг бурч, мажбурият ва вазифалари аниқ белгилаб олиниши шарт. Ҳозиргача соҳа бўйича амалга оширилаётган фаолиятда мазкур жиҳатлар тўла тартибга солинмагани сабабидан бир қанча муаммолар юзага келгани кузатилмоқда. Биринчи навбатда, жараёнда иштирок этувчи томонлар ва масъул персоналларнинг хизмат вазифалари ҳамда унга виждонан ёндашув масаласи йўлга қўйилмас экан, соҳада бирон ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бунинг учун вазиятга объектив баҳо берган ҳолда реал ва мунтазам иш механизмини йўлга қўйиш тақозо этилади.

Бугунги кунда маиший ва саноат чиқиндиларининг атроф табиий муҳитга салбий таъсири ташвишланарли ҳолатга етди. Бунинг олдини олиш ва бартараф қилиш, аввало, аҳолининг экологик саводхонлиги ва маданиятини ошириш воситасида амалга оширилиши керак. Ўринли таъкидланаётганидек, инсон омилининг атроф-муҳитга салбий таъсири бугун дунёда портлаш эффекти даражасига чиққани ташвишланарли ҳолдир. Инсон омилининг атроф-муҳитга муносабатини тўғри ташкил қилиш орқали бир қанча муаммоларга тўғри ечим топиш имкони юзага келади. Лекин бу жараён узоқ вақт мобайнида олиб бориладиган мунтазам фаолиятни талаб этади. Бунда оиладан бошлаб, боғча, мактаб, олий таълим, шунингдек, аҳолининг уюшмаган қисми кабилар ҳам тўла қамраб олиниши муҳимдир. Қисқача айтганда, она табиатга ғамхўрлик қилиш, уни ифлослантирмаслик ва асраб-авайлаш масаласи чин маънода энг катта қадриятга айлансагина инсон ва табиат ўртасида тўғри муносабат юзага келади.

Қолаверса, маиший чиқиндиларга муносабат борасида аҳолининг етарлича саводхонлиги, экологик маданияти билан биргаликда чиқиндиларни ажратиш-саралаш, белгиланган жойлардаги махсус контейнерларга ташлаш бўйича етарли ресурс ва механизм йўлга қўйилиши зарур. Агар шундай бўлмаса, ҳар қандай экологик маданиятли аҳоли ҳам чиқиндини қаерга ташлаш борасида муаммоларга дуч келаверади. Афсуски, ҳозирги шароитда бу масала тўлалигича йўлга қўйилган, дея олмаймиз. Аҳоли гавжум бўладиган йирик ташкилот ва муассасалар, савдо мажмуалари, сайлгоҳ ва ҳиёбонлар, овқатланиш шохобчалари, стадион ва майдонлар, кутиш заллари, бекатлар ҳатто марказий шаҳарларда ҳам чиқинди ташлаш контейнерлари билан тўла таъминланмаган. Бунинг оқибатида ҳар бир фуқаронинг кичик ва арзимаган улуши туфайли кунига катта миқдордаги бир неча тоннадан иборат чиқиндилар атроф-муҳитга сочилиб кетади. Аммо биз бу ўринда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузарнигина жавобгар қиламиз. Уни ҳуқуқбузарлик қилишга ундаган омиллар ва бош сабабларни кўпинча инобатга олмаймиз. Масалага бу каби бирёқлама қараш қилинаётган умумий фаолиятнинг етарлича самара бермаслигига олиб келиши аниқ.

Шунингдек, аҳоли яшаш манзилларидан чиқиндиларни олиб кетиш ишлари ҳам ислоҳ қилинишга муҳтож. Шуни таъкидлаш ўринлики, аҳоли пунктларидан чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари республиканинг барча аҳоли пунктларини тўла қамраб олган эмас. Бу – бир неча минг тонна чиқиндига лоқайдлик билан кўз юмиб келинаётганидан далолат беради. Чиқиндиларни ташиб кетиш йўлга қўйилган ҳудудларда эса бир қанча муаммолар фуқароларнинг мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб кетиш бўйича махсус регламентлар амал қилмайди. Чиқинди олиб кетувчи машиналар қандай даврийликда, ойнинг ёки ҳафтанинг қайси кунлари, қайси вақтда хизмат қилиши ҳақида аҳоли етарлича маълумотга эга эмас. Қатъий регламентга эга бўлмаган фаолият оқибатида чиқиндилар бир-икки ҳафталаб, баъзан эса, ойлаб аҳоли пунткларида қолиб кетади. Айниқса, саратоннинг жазирама кунларида маҳалла болалари ўйнайдиган, аҳоли яшайдиган серқатнов кўчаларда, йўл ёқаларида ёки хонадонларда чиқиндиларнинг ҳафталаб уюлиб ётиши ҳеч қандай санитария қоидаларига тўғри келмайди. Шу билан бирга, чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилмаслиги атроф-муҳит ва ундаги биологик ресурсларга салбий таъсирини янада кучайтиради. Баъзида аҳолининг ўзбошимчалик билан чиқиндини утилизация қилиш мақсадида уларни ёқиб юбориши яна янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради.

Маиший чиқиндилар тегишли манзиллардан ўз вақтида олиб кетилиши қатъий регламент орқали тизимли йўлга қўйилмас экан, фуқароларни атроф-муҳитга чиқинди ташламаслик ёки чиқиндиларни саралаб, турларга ажратиб ташлашга ўргатиб ҳам, кўниктириб ҳам бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида яна бир муаммо – полигонларда чиқиндиларни хавфсиз утилизация қилиш жараёнини мураккаблаштиради.

Яна бир масала чиқинди учун ундириладиган тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги билан боғлиқ. Ушбу фаолият ҳам, афсуски, тўлиқ ва тизимли ташкиллаштирилган, дея олмаймиз. Айрим ҳудудларда чиқинди учун пул йиғиш тизими бугунги замонавий талаблар асосида йўлга қўйилмаган. Кузатиш­лар шундан далолат берадики, чиқинди учун тўловларни қабул қилувчи масъуллар кўчма терминаллар ва интернет билан етарлича таъминланмаган.

Тўловни расмийлаштириш квитанциялари электрон ва қоғоз шаклда юритилишида фуқаролар бир қанча муаммоларга дуч келишади.

Гоҳида нақд тўловларнинг электрон тизимда акс этмаслиги ёки тизимга нотўғри киритиши учун хизмат кўрсатувчи идора масъуллари эмас, тўловни амалга оширган фуқаролар жавобгар қилинади. Бу эса, давлат идораларининг халққа хизмат қилиши тамойилига зид эмасми? Электрон тизимдаги чалкашликлар туфайли ойлар давомида тўловни амалга оширолмай келаётган мижозларга тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳуқуқбузар сифатида қаралиши икки орадаги вазиятни янада чигаллаштиради.

Нақд ва нақдсиз тўловларнинг тегишли тизимларда акс этмаётгани эса алоҳида бир оғриқли мавзу. Бундай ҳолатларга дуч келган фуқаролар тегишли идорага қайта-қайта қатнаб, бир неча бор сарсон-саргардон бўлгандан кейин ахийри «интизомсиз мижоз» ёки «тўловни ўз вақтига амалга оширмаган ҳуқуқбузар» бўлишга ҳам рози бўлади.

Эндиликда чиқиндиларни қайта ишлашга жалб қилиш ҳамда улардан хомашё сифатида фойдаланиш масаласи кун тартибига қў­йилмоқда. Бу албатта яшил иқтисодиёт учун кутилган ислоҳот бўлади. Модомики, чиқиндилар хомашё ёки ресурс вазифасини бажарар экан, хомашё етиштириб берувчи аҳолига қайсидир маънода тўлов имтиёзлари ҳам назарда тутилиши адолатдан бўлади. Соҳани ислоҳ қилишда шу жиҳатларга аҳамият қаратилса, ҳар икки томон учун фойдадан холи бўлмайди.

Юқорида келтирилган фикрлар чиқиндилар борасидаги ислоҳотларнинг айрим жиҳатлари холос. Соҳани ҳар томонлама барқарор ишлаши учун жамоатчиликнинг шу каби фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинса, кутилган самарага эришиш мумкин.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔14

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔54

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔19

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 14    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 54    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 19    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 53    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 45    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар