Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Катта синов ва масъулиятли палла олдидамиз

Экологияга оид энг муҳим ва долзарб масалаларга ечим топиш янгича ёндашув, аниқ ва амалий чоралар кўришни тақозо этмоқда. Бугун бу каби масалаларга ечим топишда нафақат эколог мутахассисларнинг ўзлари, балки яна бир неча соҳа вакиллари биргалашиб фаолият кўрсатиши ҳаётий заруратга айланди.

Ўзбекистон Экологик партияси:  Катта синов  ва масъулиятли палла  олдидамиз

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг 2024 йил давомида олиб борадиган фаолияти мундарижасини тузишда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳал қилувчи жараёнларда етарли самара бермайдиган  усуллардан фойдаланиш вақт йўқотилиши баробарида табиий атроф-муҳит барқарорлигига ҳам қайта тиклаб бўлмас даражада талафот етказиши эҳтимолдан холи эмас.

Биз, аввало, жаҳонда ва мамлакатимизда жиддий муаммо сифатида қаралаётган масалаларга креатив ёндашув асосида илмий ва ҳаққоний ечим топиш муҳим, деб ҳисоблаймиз. Бинобарин, бундай кўламдаги масалалар сирасига биринчи навбатда ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ  муаммони келтириш мумкин. Атмосфера ҳавосининг меъёрдан бир неча баробар ортиқ даражада ифлосланаётгани экотизимдаги барча тирик организмлар ҳаётига сезиларни таъсир ўтказаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Ҳатто, охирги йилларда пойтахтимиз ҳавоси ифлосланиш индексида юқори кўрсаткичларни кўрсатаётгани барчамизни ташвишга солмай қўймайди. Мазкур муаммони бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларни эндиликда бутунлай янги шаклда, самарали тарзда амалга оширишнинг фурсати аллақачон етиб келган.

Ўзбекистон Экологик партияси бутун халқимиз ва мутахассислар эътиборини бу долзарб муаммога қаратар экан, биринчи навбатда фуқароларнинг экологик дунёқараши ва тафаккури ўзгариши, экологик тарбия ва қадриятларнинг мустаҳкам шаклланиши сезиларли натижалар беришини назарда тутади. Экологик онгнинг ислоҳ қилиниши нафақат атмосфера муаммоси, балки барча масалаларга муваффақиятли ечим топишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Сабаби шундаки, ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ҳам, Ўзбекистонда ҳам экотизим барқарорлигига энг катта ва асосий таҳдид – инсон омили экани эътироф этилмоқда. Буни барчамиз тўғри англаган ҳолда фаолиятимизни шунга биноан ташкил қилишимиз давр талабига айланиб бормоқда.

Айни шу мақсадда биз 2024 йил давомида маҳаллаларда аҳоли ҳамда уюшмаган ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиб, партия аъзолари ва тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда тушунтириш ва тарғибот ишларини янги поғонага олиб чиқишни режалаштиряпмиз. Ўйлаб қаралса, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларидаги фуқаролар тарғибот тадбирларига бир мунча қамраб олингани ҳолда, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни биз ҳали тўла қамрам олдик, деб айтолмаймиз. Энди бу масалани аниқ ва самарали механизмлар асосида йўлга қўйиш партиямизнинг истиқболли режаларидан бири бўлиб турибди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кузатиладиган чиқиндилар, уларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи ҳам долзарблигича қолмоқда. Бу борада ўтган йил давомида бир қанча йирик ишлар амалга оширилган бўлса-да, олдинда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар анчагина. Энг муҳими, ҳамма жойда мавзуга креатив ёндашган ҳолда чиқиндиларни текин хом ашё материали сифатида кўриш ва ишлаб чиқаришга кенг жалб қилиш ишлари кўламли тарзда йўлга қўйилмоғи зарур. Жаҳон тажрибасида бир неча йиллардан буён амал қилиб келаётган бу жараён бизда ҳам ўзининг мувофиқ ечимини топишига етарлича ҳуқуқий асослар яратилди. Эндиликда эса, давлат ва нодавлат ташкилотлари биргаликда мазкур жараёнда кутилаётган амалий фаолиятни тўлиқ йўлга қўйиши зарур.

Партиямиз мутасаддилари чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик роли масаласига алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда. Соҳадаги бир қанча муаммолар айнан жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилгани, кўпчиликнинг оқилона фикр-мулоҳазалари инобатга олингани ёки ўз вақтида тегишли масъуллар эътиборига ҳавола қилингани билан ижобий ечим топганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жамоатчилик эгологик вазиятни барқарорлаштиришда таянч ва асосий куч эканини унутмаслигимиз лозим.

Шунингдек, республикамизда ичимлик сув захиралари, ер, ўрмон хўжаликлари ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласида ҳам биз жамоатчилик фикрига таянишимиз катта натижаларга сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, «Қизил китоб»га киритилган ва муҳофазага олинган биологик турларнинг асраб-авайланишида ҳам аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фидойилиги муҳимдир.

Бошланган янги йил учун ҳам долзарб аҳамият касб этадиган яна бир масала – муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу йўналишдаги янгилик­ларни соҳага кенг жорий қилишдир. Жаҳонда глобаллашув ва демографик ўсиш суръати ошгани сайин ресурсларга бўлган талаб ҳам кўпайиб бораверади. Аммо табиий ресурслар албатта чекланган. Бундай вазиятда муқобил ресурслардан фойдаланиш зарурати кун тартибига чиқади. Айниқса, аҳолининг асосий эҳтиёжига айланиб улгурган энергетика соҳасига бўлган талаб кундан-кунга ошиб боряпти. Шу талабдан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида республика бўйича бир қатор муқобил энергия манбалари фойдаланишга топширилди.

Аммо улар мавжуд эҳтиёжнинг жуда кичик бир қисмини қоплайди холос. Келгусида янги ва самарали муқобил энергия захираларини ҳаётга жорий қилиш борасида ҳали яна катта лойиҳалар амалга оширилиши керак.

Амалга оширилиши зарур бўлган ишлар доирасида озиқ-овқат хавфсизлигига эътибор қаратиш ҳам ўрин олган. Бугунги кунда гени ўзгартирилган маҳсулотларнинг инсон саломатлигига зарари ҳамда юртимизга кириб келаётган бундай маҳсулотларни назорати алоҳида таҳлилларни талаб этмоқда. Дунёда юз бераётган бу жараёнда биз энг тўғри ва мақбул йўлни танлашга масъулмиз. Аҳоли саломатлиги, турмуш тарзи ва соғлом насл қолдириш ҳам бевосита озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ.

Қисқача айтганда, 2024 йил экологик барқарорликни янада мустаҳкамлашда ўзига хос босқич бўлишида Ўзбекистон Экологик партияси барча куч ва имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилади. Бунинг учун партиямиз барча бўғинлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий кенгашлар депутатлари қамишдек бел боғлаб биргаликда ҳаракат қилишга шай бўлишган.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔82

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔69

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔139

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 82    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 69    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 139    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 203    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 216    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар