Табиат      Бош саҳифа

Қуёшдан 2,6 гигаватт, шамолдан 900 мегаватт қувват олишга кучимиз етади

Янги йилда «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2 январь куни ўтказилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимотида бу алоҳида қайд этилди.

Қуёшдан 2,6 гигаватт, шамолдан 900 мегаватт  қувват олишга  кучимиз етади

Бугунги кунда юртимизда қуёш, шамол ва гибрид турдаги электр станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш бўйича умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган 28 та лойиҳа доирасида иш олиб борилмоқда. Шундан 2023 йилда хорижий инвесторлар билан биргаликда умумий қуввати 2,6 гигаваттлик 7 та лойиҳа доирасида дастлабки қувватлар ишга туширилди.

Хусусан, ўтган йил 27 декабрь куни давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган маросимда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бешта қуёш фотоэлектр станцияси, Навоий вилоятида шамол электр станцияси қувватлари тармоққа уланди.

Бундан ташқари, айни пайтда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Франция ва Швейцария каби мамлакатларнинг компаниялари билан ҳамкорликда «яшил» станциялар ва энергия сақлаш тизимларини барпо этиш бўйича 12 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Йиғилишда ўтган йилда бошланган ло­йиҳаларни 2024 йилда тўлиқ якунига етказиш вазифалари, келгуси йилларда «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни яратиш режалари муҳокама қилинди. 2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қувватини 2,6 гигаваттга, шамол электр станциялари қувватини 900 мегаваттга етказиш ва 400 мегаваттлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари электр энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ўзгарувчан ишлаб чиқариш қувватлари қўшилишини инобатга олган ҳолда тармоқларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. Бунда мавжуд тармоқларни модернизация қилиш, янги подстанциялар, узатиш тармоқларини қуриш, замонавий автоматлаштирилган ҳимоя тизимларини, рақамлаштирилган бошқарув тизимларини (SCADA/EMS) жорий этиш, захира қувватлари ва энергия сақловчи тизимларнинг тармоқдаги улушини кўпайтириш чора-тадбирларини белгилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда энергетика тизимига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Энергетика тармоғига инвестиция киритаётган асосий хорижий ҳамкорлар билан манзилли ишлаш ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш мақсадида Энергетика вазирлигининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш топширилди.

Халқаро тажриба асосида қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш – агровольтаика амалиётини жорий этиш имкониятини ўрганиш ва ушбу йўналишни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифлар киритишга кўрсатма берилди.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар