Табиат      Бош саҳифа

Қаҳратонда дарахтларни асранг, акс ҳолда, улар  ўтинга айланиши мумкин

Ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳолида ёқилғи муаммоси пайдо бўлади. Мавжуд табиий газ ресурслари чеклангани, барча эҳтиёжларга тўла жавоб бера олмаслиги ҳамда газ босимининг пасайиши муаммоси бор гап.

Қаҳратонда дарахтларни асранг,  акс ҳолда, улар   ўтинга  айланиши мумкин

Бундай пайтларда муқобил ресурслардан фойдаланиш тавсия этилади. Аҳолига ўрнатилган тартибда кўмир етказиб бериш ишлари тизимли ва самарали йўлга қўйилишини талаб этади. Аммо жойларда бу масала қай даража ўз ечимини топаётгани кўпчиликни қизиқтирса керак.

Давлат томонидан аҳолига имтиёзли нархда сотилиши керак бўлган кўмир захиралари тегишли манзилларга – энг қуйи қатламга етиб бормаётгани бугунга келиб яна бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликларга йўл очаётган кўринади.

Ўтказилган текширувларда кўплаб ҳудудларда аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши керак бўлган юзлаб тонна кўмир ноқонуний сотиб юборилгани ҳақидаги хабарларга кўзимиз тушмоқда. Кўмир омборларининг қанча мансабдор шахсларига жиноят иши очилди. Афсуски, бундай ҳолатлар ҳамон давом этмоқда.

Қиш совуғи аёвсиз, газ босими паст, аҳоли эса ночор. Бунда бирдан-бир чора «ўзинг учун ўл етим» қабилида йўл тутиш бўлиб қолаётгани ташвишланарлидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, боғлар яратиш, чўл ҳудудларидаги мавжуд ўсимлик дунёсини асраб-авайлаш борасида жиддий ҳаракатлар қилиняпти. Айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилди. Уларда минглаб фидойи инсонлар холис иштирок этишди. Ҳамманинг мақсади қурғоқчилик, чўлланиш ва тупроқ эрозиясига қарши курашиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, экологик тангликнинг олдини олиш бўлди. Шу мақсад доирасида юз минг­лаб кўчатлар экилди. Аммо уларнинг қаҳратон қишдан эсон-омон чиқиб кетиши ҳам янги бир масалага айланмоқда.

Ҳудудларда олиб борилаётган тезкор назорат тадбирлари кўпчиликнинг заҳматли меҳнатлари эвазига бунёд этилган яшил майдонлар ҳозирда талон-тарож қилинаётганини аниқлади. Ноқонуний тарздаги бундай ёндашув мамлакат учун янада қимматга тушиши табиий.

Мисол учун, Тупроққалъа туманида ўтказилган рейд давомида фуқаро А.Б. 12,6 метр куб ҳажмдаги табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини кесиб, машинасида олиб кетаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробаридан 20 баробаригача (3 400 000 — 6 800 000 сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Қонуний чора кўриш мақсадида жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судига юбориш учун қўшимча ҳужжатлар тайёрланмоқда. Фуқаронинг машинаси эса қонуний чора кўрилгунига қадар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Бу ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқланган ва ҳужжатлаштирилган биргина ҳолат холос. Аммо ҳали масъуллар назаридан четда қолган бу каби қанча ҳуқуқбузарликлар борлигини ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди. Эътиборлиси шундаки, ушбу масалага ҳар томонлама манфаатли ва объектив ечим топилмас экан, қаҳратонда дарахтларни сақлаб қолиш янада қийинлашиши мумкин.

 

Элёр ХЎЖАЕВ,

экофаол




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар