Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Пулланаётган ҳайвонлар табиат мувозанатини издан чиқармоқда

Аслида бу каби янгиликларга кўп дуч келяп­миз. Айниқса, браконьерларнинг ўлжасига айланаётган кўплаб ҳайвонлар қирилиб кетиш ёқасида бўлгани боис муҳофазага олинган. Шунга қарамай, инсонлар уларнинг териси, шохлари, гўшти ва бошқа жиҳатлари учун ўлдириб, сотиш истагида овлашмоқда.

Пулланаётган  ҳайвонлар  табиат мувозанатини  издан чиқармоқда

Қамровни кенгроқ олсак, бундай инсонлар дунёнинг ҳар нуқтасида топилади. Шу боис ҳам бугун «Ёввойи табиат савдоси» тушунчаси мавжуд бўлиб, ўз ичига ўн минглаб турлар, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни қамраб олади. Бу аллақачон йирик халқаро бизнесга айланиб улгурган ва гиёҳванд моддалар ва одам савдоси билан бир хил жиноий тармоқларга таянади. Маълумотларга кўра, йилига 10 миллиард долларлик контрабанда товарлари шу тармоқда айланади.

Афсуски, муаммо йил сайин кучайиб, тобора катталашиб бормоқда. Масалан, 2007-2013 йилларда каркидон овлаш 77 фоизга ошган, Африка бўйлаб филлар сони эса 1980 йилдан бери 76 фоизга камайди. Бу «қора бозор»да фил суягига бўлган талаб оқибатида келиб чиқди. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти маълумотларига кўра, тартибга солинмаган балиқчилик 4,2 дан 9,5 миллиард долларгача, ноқонуний ёғоч савдоси 7 миллиард долларгача ва бошқа турлар савдоси 7,8 дан 10 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Ҳашаматга бўлган ҳирс

Сохта ҳужжатлар сабабли ноқонуний сотиладиган ёввойи табиат маҳсулотларини аниқлаш жуда мураккаб. Бу бозорларда ҳамма товарлар ҳам бутунлай тақиқланган эмас. Баъзилари қонуний равишда тўпланади ва сотилади, бу қонуний лицензиялаш тизими орқали кўрсатилган. Бироқ, баъзида ушбу товарларни бозорга олиб чиқиш учун сохта ҳужжатлар ишлатилади, истеъмолчилар ноқонуний эканини билмасдан тижорат мақсадида сотиб олишади. Фил суяги бунга ёрқин мисолдир. Яқинда Табиий ресурсларни ҳимоя қилиш кенгаши (NRDC) ҳисоботида Лос-Aнжелесдаги фил суягининг 90 фоизи ноқонуний йўл билан олингани аниқланди.

Ёввойи табиатнинг ноқонуний савдоси одатда ноёб ёки муҳофаза қилинадиган турларга бўлган юқори талаб билан боғлиқ. Нима учун инсонлар ўз коллекциясига ноодатий ўсимликлар қўшишни хоҳлашади? Гилам, кийим-кечак ва сумкалар учун тимсоҳ ва йўлбарс каби ҳайвонларнинг териларини исташади? Нега декорация учун фил суяги, жониворларнинг қотирилган боши ёки тириклай ҳайкалга айлантирилган ноёб ҳайволарни исташади? Боиси бу улар учун ҳашам сифатида хизмат қилади. Ана шу ҳашаматга ўчлигимиз эса бугун ноёб ўсимлик ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишига, йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Муаммо нимада?

Ҳаддан ташқари эксплуатация ва браконь­ерлик қурбони бўлган, ноқонуний йўл билан сотилган ҳайвонлар ўрни тўлиши учун вақт керак. Бу вақт ичида эса улар популяцияси қатъий назоратда бўлиши лозим. Aммо ана шу жараёнда ҳайвонларнинг овлангани ўрни тўлмасдан яна ов қилиниши ортидан турларнинг йўқ бўлиб кетиши хавфи мавжуд. Бу ҳодиса йўлбарслар, филлар ва каркидонларнинг камайиб бораётган популяцияларида яққол намоён бўлади. WWF (Бутун жаҳон табиат фонди) ва NRDC маълумотларига кўра, 1970 йилдан 2000 йилгача ер юзидаги турларнинг популяцияси ўртача 40 фоизга камайган, умуртқали ҳайвонларнинг ёввойи табиати популяциясининг 60 фоизи йўқолиб кетган. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) ёввойи табиатдаги 958 та тур халқаро савдо туфайли тўғридан-тўғри йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканини аниқлади.

Хуллас, ҳаддан ташқари эксплуатация асосий турларнинг йўқ бўлишига, бу эса озиқ-овқат занжири орқали тўлқинли эффект яратилишига ва кўплаб бошқа ўсимликлар ва ҳайвонларнинг омон қолишини хавф остига қўйишига, натижада экотизимлар мувозанати бузилишига сабаб бўлади. Ўтган асрнинг 50-60 йилларида Хитойдаги чумчуқлар қирғини ортидан узоқ давом этган очарчилик бунга мисолдир. Бу дегани – инсоният келажаги, тақдири ҳам бевосита экотизим мувозанатига боғлиқ.

Инсониятга таъсири

Ёввойи табиатнинг савдоси нафақат ўсимликлар ва ҳайвонлар популяциясига, балки одамларга ҳам таъсир қилади. Айрим ривож­ланмаган ва эндигина ривожланаётган давлатларда қишлоқ уй хўжаликлари ёқилғи учун дарахтларга, оқсил манбалари ва анъ­анавий тиббиёт учун ҳайвонларга боғлиқ ҳолда кун кечиради. Габонда (Марказий Aфриканинг ғарбий соҳилидаги мамлакат), масалан, оқсилнинг 60 фоизини ёввойи гўштдан олишади. Дунё бўйлаб тўрт миллиард одам соғлиқни сақлаш учун табиий дори-дармонларга таянади ва биологик хилма-хиллик камайиб бораётгани сабабли бу ингредиентлар йўқолиш хавфи остида.

Масалан, Кенияда ўрмонлар ва дарахтларни ноқонуний кесиш мамлакатнинг чой етиштириш салоҳиятига таҳдид солди. Мау ўрмон мажмуаси – далаларни суғориш учун ишлатиладиган ёмғир сувини тутиш ва тарқатиш учун зарур бўлган ўрмон бўлиб, ҳажми 40 фоизга камайган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида одамларга таъсир қилган барча янги юқумли касалликларнинг 75 фоизи ҳайвонлардан келиб чиққан. Турлар ёввойи табиатнинг ноқонуний савдоси йўллари бўйлаб қўлма-қўл ўтади ва патогенлар одатда алоқада бўлмайдиган ҳайвонлар ва одамлар ўртасида тарқалиши мумкин. Ҳайвонлар зарур текширувдан ўтмасдан олиб ўтилганда касалликларнинг тарқалиш хавфи янада ортади. COVID — 19 пандемияси зооноз касалликлар қанчалик ҳалокатли эканлигини кўрсатди. Вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги тушунчалар ҳали ҳам ривожланаётган бўлса-да, пандемия одамлар ва ҳайвонларнинг ўзаро таъсиридан келиб чиқадиган кейинги эпидемияларнинг олдини олиш қанчалик муҳимлигини кўрсатди.

Қонун йўқми?

БМТнинг йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенцияси (CИТЕС) мавжуд. Конвенцияга 170 та аъзо давлат киради, улар умумий қоидалар тўпламига амал қиладилар. CИТЕС халқаро савдо таҳдиди остида бўлган 38 700 турдаги ҳайвонларнинг 5 950 тури ва ўсимликларнинг 32 800 тури рўйхатини юритади. Шунга қарамай тизим муаммолари ҳамон ўсмоқда.

Aфсуски, бунга қарши курашувчи тизимлардаги коррупция ҳолатлари ёки заиф қонунлар ва суд тизимлари, шунингдек, енгил жазолар бундай «қора бизнес»нинг авж олишига сабаб бўлмоқда.

Ҳукуматларни браконьерлик таҳдиди остида қолган ҳайвонлар популяциясини ҳимоя қилишда янада тизимли йўл ишлаб чиқишга ундаш, қатъий чоралар кўриладиган қонунларни қабул қилиш ва уни ёқлаб чиқиш зарур. Оқибатлар ҳақида инсонларни хабардор қилиш ва ёввойи табиатнинг ноқонуний маҳсулотларига талабни камайтиришга эришиш керак. Асосийси, бу масалага фақат соҳа мутахассис ва мутасаддиларигина эмас, оддий аҳоли вакиллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборини кучайтириш лозим. Ана шунда ҳар қандай қонун бузилишларининг олди олинади.

 

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔17

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔62

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔21

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 17    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 62    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 21    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 55    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 47    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар