Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.
Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти:
"Яшил макон" доирасидаги кўчат экиш ишлари жойларда кўзбўямачилик ва босим ўтказишга ҳам ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам бундай ишларнинг кузатилаётгани ачинарли. Режа бўйича баҳор мавсумида пойтахтда 600,0 минг дона кўчатлар экилиши белгиланган.
Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади. Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган
Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган
Бундан ташқари 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган.
Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган.
Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда ва барчаси жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб борилмоқда.
Биз Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳасининг бу каби босим ва кўзбўямачиликларга айлантирилишига қаршимиз ҳамда экология ходимларига нисбатан бу каби босимлар тўхтатилишини талаб қиламиз. Ишонамизки, Ўзбекистон халқи ва давлатимиз раҳбари "Яшил макон" лойиҳасининг ҳаққоний ва холис амалга оширилиши тарафдори”, дея хабар берган эди депутат.
Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бошлади
Ушбу хабар тарқалгач, Бош прокуратура давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш бошлади.
Текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Амалиёт илмга асосланса самара беради
🕔08:53, 23.04.2026
✔100
Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.
Батафсил
Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар
🕔18:03, 16.04.2026
✔181
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.
Батафсил
Телефон тузоғи
🕔15:30, 26.03.2026
✔320
Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?
Батафсил