Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Биз нафас олаётган «жуда носоғлом» ҳаво

Эрта тонгдан уйғониб, мусаффо ҳаводан баҳра олай дея кўчага чиқсангиз, бирданига ҳар хил газ, зарарли чанг заррачалари димоғингизга урилади.

Биз нафас олаётган  «жуда носоғлом» ҳаво

Атрофга туман тушгандир десангиз адашасиз, пойтахтимиз Тошкент ҳавоси ҳар кун инсон саломатлиги учун зарарли қум ва газли ҳаво билан ифлосланиб, яшаш учун тобора «носоғлом» бўлиб бормоқда. Ҳавонинг ифлосланиб бораётгани, аҳоли саломатлигига қанчалик зарар етказаётгани, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун қандай тезкор чоралар кўриш кераклиги ҳақида бот-бот айтиляпти, тан олиш керак, айрим амалий ишлар ҳам қилиняпти. Аммо ҳамон пойтахтимиз ҳавоси IQAir мониторинги платформасида ҳавоси яшаш учун яроқсиз шаҳарлар қаторидан жой олиб турибди.

Яқинда – 14 декабрь куни IQAir ҳаво сифати мониторинги платформасида Тошкент шаҳри ҳавоси эрталаб соат 9:17 ҳолатига кўра, «хавфли» дея қайд этилди, соат 10:00 га келиб эса, «жуда носоғлом» даражага тушгани, ифлосланиш даражаси меъёрдан 55 бараварга ошгани бўйича хабарлар тарқалди. Тошкент бу кўрсаткич билан ҳатто ҳавоси ифлослиги бўйича биринчи ўринда турадиган Деҳли шаҳрини ҳам ортда қолдириб биринчи ўринга чиқди. Ҳаво сифати индекси 300 дан ошса, «хавфли» деб аталади. Тавсифга кўра, ушбу даража барча учун жиддий зарар келтириши мумкин бўлган сифат кўрсаткичи ҳисобланади.

IQAir индексига кўра, Тошкент ҳавоси ўтган бир ой ичида 4 кун «носоғлом», 10 кун «таъсирчан гуруҳлар учун носоғлом» дея қайд этилган. Пойтахтда бир ой давомида фақат бир кун «яхши» даражадаги ҳаво кузатилди.

Шунингдек, House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳаси ҳаво сифати бўйича ўз тадқиқотида Тошкентдаги ёмон ҳаво бир йилда чекилган 503 та сигарет каби аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, дея қайд этди.

Авваллари бу каби ҳолатлар кузатилмас, тоза ҳаводан бемалол тўйиб нафас олиш мумкин эди. Бугун эса пойтахт ҳавоси одамлар саломатлиги учун зарарли бўлиб бормоқда. Эрта тонгдан атрофга боқсангиз, ҳаво чанг ва ғуборли экани яққол кўзга ташланади. Шу ўринда савол туғилади: Атмосфера ҳавосининг бу қадар ифлосланишига нима сабаб бўлмоқда? Амалга оширилаётган чоралар нега ўзини оқламаяпти?

– Пойтахтда атмосфера қуйи қисми заҳарли тутун билан муаллақ ўралиб турибди, – дейди иқлимшунос олим Эркин АБДУЛАҲАТОВ. – Бу, илмий тахминларга кўра, кўпроқ кўмир ёқиш ва бошқалар таъсирида ҳосил бўлади. Бундай об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода ва уйда ҳам ниқоб тақиш, ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш, деразаларни очмаслик, ташқарида олиб бориладиган фаолият турлари билан шуғулланмаслик тавсия этилади.

 

Нима учун шундай аҳволга келдик?

Бу ҳолат бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Бу ҳолатга келишимизга автомобилларнинг «ҳисса»си катта. Қолаверса шаҳар қуриш, катта-катта савдо объектларини барпо этиш, замонавий автомобиль йўлларини ётқизиш ҳамда қурилишлар учун қанчадан-қанча бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташланиши ҳам ҳаво ифлосланишини кучайтириб юборди. Охирини ўйламасдан замонавий шаҳар қуриш учун пойтахтимизнинг «ўпкаси»ни қуритдик. Бу эса бугун бизга қимматга тушмоқда. Одамлар тоза ҳаво ўрнига зарарли, қум-чанг аралашган ҳаводан нафас олишмоқда. Ҳолатни ўнглаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташкил этилиб, ҳудудларда яшил боғлар, дарахтзорлар барпо этилмоқда. Аммо бутун пойтахтни дарахт билан қоплаб чиққан тақдирда ҳам шаҳар ҳавосининг ўнгланишига камида 10-15 йил керак бўлади. Унгача одамлар заҳарли газлар билан тўйинган ҳаводан нафас олаверади. Ёғингарчиликнинг камайиши оқибатида эса чанг бўронлари кузатилаверади.

Шунингдек, шаҳар ҳавосининг тобора заҳарланишига автотранспорт воситаларидан чиқаётган газлар, ишлаб чиқариш объектлари «ҳисса»си кундан-кунга ортиб бормоқда. Қиш фасли келиши билан, кўпгина завод ва фабрикаларга берилаётган табиий газ аҳолига йўналтириляптиа. Тўғри, бу ишлар аҳолини ўйлаб қилинмоқда. Лекин газда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш объектлари газ бериш тўхтатилгач, газнинг ўрнига кўмирдан фойдаланишга ўтади. Бу эса атмосферага заҳарли газлар чиқиши янада ортишига сабаб бўлади. Тадбиркорлар ҳам бизнеси тўхтаб қолмаслиги учун кўмирдан фойдаланишга мажбур бўлади. Корхона ва техникалардан чиқаётган заҳарли ҳавони тозалаб берувчи табиий фильтр вазифасини бажарувчи дарахтлар ҳам йўқ.

Тўғри, ҳавога зарарли газлар чиқишини камайтириш мақсадида жамоат транспортлари ривожлантирилиб, электрда ҳаракатланадиган техникалар ҳаракати йўлга қўйи­либ, атмосферага заҳарли газлар чиқишининг олди олинмоқда. Аммо бу етарли даражада ижобий натижа бераётгани йўқ. Чунки биз ўтмишдаги хатоларимизни кеч англаб етяпмиз. Хатоларни тўғрилаш эса анчагина вақт талаб қилади.

 

Нима қилиш керак?

Атмосферага чиқарилаётган зарарли ҳавони камайтириш учун ўрмонзорларни, яшилликни кўпайтириш керак. Тўғри, ҳар йили куз ва баҳор мавсумида ҳудудлар бўйлаб дарахтлар экилмоқда. Аммо экилаётган кўчатларнинг тақдири номаълум қолаётгани ҳам оз эмас.

Маълумотларга кўра, юртимизда ҳар дақиқада 9 квадрат метр ер майдони чўлланишига ва чанг бўронлари юзага келишига, атмосфера ҳавосининг зарарланишига олиб келмоқда. Тасаввур қиляпсизми, ҳар дақиқада! Бу эса ўз навбатида яшил ҳудудларни кўпайтириш ва борларини асраш ҳар доимгидан ҳам долзарб эканининг исботидир.

Шаҳарда дарахтларни, яшилликни кўпайтириш заҳарли газларни, ҳаводаги чанг миқдорини камайтиришга ва шовқинни ютишга, ўзига хос микроиқлим яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, яшил ҳудудлар шаҳар аҳолисининг руҳиятига таъсир қилади. Одамлар яшиллик билан қопланган ҳудудларда сайр қилиб стресслардан холи бўлади, бунинг натижасида улар эстетик завқ олади, кайфияти кўтарилади. Шунингдек, шаҳарда яшил ҳудудларнинг кўпайиши, микроиқлимни яхшилайди, тупроқни, биноларнинг сиртини, йўл сиртини, ҳаддан ташқари қизиб кетишдан ҳимоя қилади. Ёзда яшиллик билан ўралган ерларда ҳаво ҳарорати паст ва ҳавонинг мусаффолиги юқори бўлади.

Мисол учун, шаҳардан қишлоққа борсангиз ҳавоси одамга ўзгача кайфият бағишлайди. Чарчаб келиб, икки соат дам олсангиз ҳам чарчоқларингиз чиқиб кетади. Қисқа вақт ичида уйқуга тўясиз. Чунки қишлоқда ҳаво мусаффо, кислород кўп.

 Шаҳарда эса 9 соатлаб ухламанг, барибир чарчоқ ва ланжлик тарқамайди. Чунки уйқуда ҳам ана шу заҳарли ҳаводан нафас оламиз.

Хулоса қилиб айтганда, тоза ҳаво учун ҳаммамиз, жамиятнинг ҳар бир аъзоси, қолаверса ҳар бир оила курашиши шарт. Зеро, экологик муаммоларга қарши туриш нафақат саломатлигимиз, балки фарзандларимиз келажаги учун ҳам дахлдор бўлган долзарб масаладир.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар