Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилБундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси 100 сўм этиб белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасида 2024 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари – қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича айрим имтиёзларни бекор қилиш, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши белгиланмоқда.
Фракция аъзолари лойиҳадаги партия дастурий мақсад-вазифалари ҳамда электорати манфаатларига ҳамоҳанг бўлган нормаларга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларига 2024 йил 1 июлдан бошлаб пневматик резина шиналар ва покришкалар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими жорий этилиши ҳақидаги тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари саноат корхоналари, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, автотранспорт воситаларини ювиш, алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми учун 12 фоизга, иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқ корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 30 фоизга индексация қилинмоқда.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси 100 сўм этиб белгиланмоқда.
Депутатлар муҳокамалар давомида қонун лойиҳасида назарда тутилаётган масалалар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этишга хизмат қилишини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватлади.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил