Табиат      Бош саҳифа

Тоғ бағрида янги бодомзор

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 20 гектар майдонда катта боғ яратмоқда

Тоғ бағрида  янги бодомзор

Иқлим ўзгариши дунёнинг барча давлатларини ташвишга солаётгани сир эмас. Ана шундай оғир бир вазиятда юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Бу хайрли ишга барча бирдек, жумладан, мамлакатимиздаги ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳисса қўшаётгани эътиборга моликдир.

Лойиҳа доирасида қаровсиз ва қўриқ ерлар, қир-адирларга турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, янги боғларга асос солиняпти. Энг муҳими, экилаётган ҳар бир кўчатнинг ўниб-ўсиб кетиши учун масъуллар бириктириляпти, ҳар бир кўчат ҳисобга олиняпти.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳам ушбу лойиҳадан четда қолгани йўқ. Лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида вазирлик томонидан «Яшил боғлар» барпо этилмоқда.

– Вазирлигимизга бириктирилган 20 гектар ер майдонида баҳор ва куз мавсумида жами 10 минг дона турли дарахт кўчатларини экиш белгиланган, – дейди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Сардор РАХИМОВ. – Кўчат экиш режа қилинган ер майдони географик жойлашуви, иқлими, тупроқ унумдорлиги ўрмон хўжалиги илмий ходимлари томонидан ўрганилди. Мутахассислар тавсиясига кўра, ушбу тоғ олди лалмикор ерга экиш учун бодом кўчати танланди. Бугунги ҳашар ишларида 2 минг туп бодом кўчатлари экилди.

Ҳа, халқимизга хос бўлган қад­рият ва анъаналаримиздан бири, кўчат экиб боғ яратишдир. Чунки инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашда ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиб, экологик муаммоларни бартараф этишда экилаётган дарахтлар муҳим ўрин тутади. Дарахтлар биз нафас орқали чиқараётган зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўзидан кислород чиқаради. Чанг-тўзонларни ушлаб қолиб, ҳавони тозалайди.

– Қулай жой танланиб, ҳудуд иқлим шароитига мос келадиган дарахт кўчатлари олиб келиниб, 2 минг туп бодом кўчатлари ўтқазилди, – дейди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фахриддин ҲАЙИТОВ. – Бу ишда вазирликнинг барча ходимлари, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этишмоқда. Энди ўтқазилган ушбу кўчатларни парвариш қилиш учун ҳудудга яқин жойлашган маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар Жамоатчилик жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган мавсумий ишга олинади. Бу билан ҳудуддаги бир нечта ишсиз аҳолининг банд­лиги таъминланади ва улар оиласига қўшимча даромад олиб кириш имкониятига эга бўлишади.

«Она Ватанни боғу бўстонга айлантирамиз!» шиори остида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида вазирлик жамоаси, тасарруфий ва ҳудудий тузилмалар ходимлари, Бўстонлиқ тумани маҳаллалари фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – бу бир кунлик ёки бир йиллик тадбир эмас. Яшаб турган жойимизни озода сақласак, она табиатни асрасак, яшилликка ўз ҳиссамизни қўшсак, биздан кейинги авлод ҳам бундай муҳитда муносиб камол топади. Табиатга меҳри уйғонади.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔24

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔26

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 24    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 26    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар