Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилМамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам бу борадаги қатор муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Мазкур ҳужжатга кўра, «менинг боғим» лойиҳаси, «яшил тўлов» платформаси жорий қилинадиган бўлди, турар жой бинолари қуришда бир неча талаблар белгиланди. Қуйида фармондаги барча ўзгаришларга батафсил тўхталамиз.
«Очиқ бюджет» орқали «яшил боғлар» ташкил қилиш
Фармонга кўра, эндиликда давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади. Лойиҳаларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.
Фармонга мувофиқ, автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) «яшил боғлар» ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.
Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «яшил боғ» барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
«Энг яшил маҳалла» учун электромобиль
Ҳар йили «Энг яшил маҳалла» танлови ўтказилиб, натижалар бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
• маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, «яшил жамоат парки»ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб берилади;
• ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун биттадан электромобиль харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади.
Кўчат етиштириб даромад олинг
2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи «Яшил тўлов» платформаси жорий қилинади.
Экология вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Яшил тўлов» платформаси орқали республикада дарахт ва бута экишга аҳолини кенг жалб этиш бўйича «Яшил хайрия жамғармаси» ташкил этилади.
Шунингдек, 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда «яшил белбоғ»лар барпо этилади.
Дарахтларнинг паспорти яратилади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспорти яратилади.
Дарахтларни паспортлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
• 1️-босқич (2024 йил 1 мартгача) – мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);
• 2-босқич (2024 йил 1 ноябргача) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
• 3️-босқич (2024 йил 31 декабргача) – маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
Эксперимент якунларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дарахтлар паспортини жорий қилиш назарда тутилган.
Фармон билан 2024-2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
«Яшил белбоғ»лар барпо этиш – мажбурий талаб 2024 йил 1 мартдан:
Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.
Шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади.
Ҳар бир дарахтни асраш учун
Қарорга мувофиқ:
• Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;
Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:
• «in-vitro» лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
• «Ўрмон уруғчилиги маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;
• «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилади.
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил