Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЁш авлоднинг соғлом ўсиб-улғайиши уларда табиат гўзалликларини авайлаб-асраш тушунчаси қанчалик шаклланганига бевосита боғлиқдир.
Зотан, бугунги ёшларга табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойликларидан тежамкорона фойдаланиш йўлларини ўргатиш, табиат билан боғлиқ ҳар қандай ишни амалга оширишдан олдин табиий муҳитга зарар етказмайдиган усулларни танлаш лозимлигини ўргатишимиз келажак учун дахлдор масаладир. Катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам ёшлар учун ўрнак, сабоқ бўлиши табиий.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди ННТ вакиллари иштирокида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети олий таълим федерал давлат автоном таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида иштирокида «Ёшлар онгида экологик хавфсизлик ва экологик маданиятни шакллантириш» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ушбу долзарб масалалар хусусида сўз борди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёш авлод вакилларининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим-тарбияни кучайтириш, амалий кўникмаларини бойитиш, экологик муаммоларни бартараф этишда шахсий дахлдорликни оширишдан иборатдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ольга Литвинова ва Лейла Сейтова, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева ҳамда «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди раҳбари Саодат Турсунбаева ва бошқалар бу ҳақда тўхталиб, экологик маданиятни шакллантиришнинг бугунги долзарб муаммолари ҳақида таклифларини билдиришди. Кутилаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ёшларнинг роли нақадар муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шуниндек, тадбир якунида сўз олган талаба ёшлар экология йўналишидаги тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳақида таклифлар беришди, янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш истагини билдиришди.
ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил