Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Экологик нормалар – барқарор ривожланишнинг мустаҳкам кафолати

Кўп асрлик инсоният тарихидан маълумки, Ўзбекистон ўзининг қадимий миллий давлатчилик асосларига эга бўлган буюк юртдир. Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганидан буён, барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Экологик  нормалар –  барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам кафолати

Айниқса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий-демократик ислоҳотлар ватанимизнинг ҳар бир фуқаросини конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаган ҳолда юртимиз тараққий этишга хизмат қилиб келмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимизнинг кўп йиллик орзу-интилишлари, хохиш ва истакларини ўзида мужассам этган янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши, бугунги кунда ҳар бир юртдошимизга ҳар жабҳада қатъий кафолатланган янгича ҳаёт бахшида этмоқда. Қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ва давлат суверенитети принципларига содиқлигини ифода этиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган, инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демок­ратик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мустахкам йўлини белгилаб берди.

Бош қомусимизда бебаҳо табиий бойликларни ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосий мақсадлардан бири этиб белгилаб олинди. Шу боис ҳам Конституцияда белгиланган нормалар орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг алоҳида экологик ҳуқуқ ва бурчлари, эркинликлари ифода этилди. Маълумки, конституциявий нормаларнинг экологик сиёсатни амалга оширишдаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Шу боис ҳам янги таҳрирдаги Конституциямиз тўққизинчи бобига иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар билан биргаликда экологик ҳуқуқлар ҳам киритилиб, қатъий мустаҳкамлаб қўйилди.

Табиат ва жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи махсус нормалар конституциявий даражада белгилаб қўйилгани экология ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканининг ифодасидир. Бу мамлакатимиздаги экологик ҳуқуқий муносабатлар пойдеворини ташкил этади.

Конституциямизнинг бир нечта моддасида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлик экологик нормалар мустаҳкамланган. Жумладан, 49-моддада ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилган. Ушбу модда билан давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратиш мажбуриятларини тўлиқ ўз зиммасига олмоқда. Шунингдек, ушбу норма билан шаҳарсозлик ҳужжат лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши шарт экани белгиланган. Бу тамойил давлат томонидан барқарор ривожланиш принцип­ларига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш,­
 тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини кафолатлайди. Шу билан бирга мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш, айниқса, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриб боришни давлат зиммасига юклайди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 62-моддасида фуқаролар атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши мажбур экани қайд этилгани фуқароларнинг экологик мажбуриятлари Конституция даражасида мустаҳкамланганини анг­латади. Ушбу норманинг аҳамияти шу билан белгиланадики, биринчидан, фуқароларнинг экологик бурчи Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилгани; иккинчидан, атроф табиий муҳит тушунчасининг юридик мазмунидан келиб чиқиб, Конституциянинг ушбу нормаси нафақат фуқароларнинг табиатни муҳофаза қилиш, балки табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мажбуриятини ҳам назарда тутади.

Бош Қомусимизнинг 66-моддасида эса мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши таъкидланган бўлса-да, шу билан бирга, мулкдан фойдаланишда атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бош­қа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги шартлиги ҳам белгилаб қўйилгандир.

68-модда эса мамлакатимиз тасарруфидаги ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик эканлиги, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилган. Ушбу конституциявий норма давлат экологик фаолиятининг қуйи­даги асосий принципларини ифодалайди.

Биринчидан, республика табиий ресурс­лари умуммиллий бойлик ҳисоб­ланади, яъни юридик маънода улар халқ мулкини ташкил этади ҳамда улар номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қонунда белгиланган ваколатлари доирасида иш юритади.

Иккинчидан, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарур. Экология ҳуқуқида оқилона деганда, табиий ресурслардан экологик норматив ва стандартларга қатъий риоя этган ҳолда фойдаланиш тушунилади.

Учинчидан, табиат объектлари ва ресурслари давлат томонидан қўриқланади. Бу давлат табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлашини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек, экологик ҳуқуқ-тартиботга риоя этилишини кафолатлашини англатади.

Ушбу конституциявий экологик нормаларнинг қисқача мазмуни шуки, Конс­титуцияда давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда янада аниқлаштириш ҳамда қонунни қўллаш маданияти экологик барқарор ривожланишга имкон беришини яна бир карра тасдиқлайди.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, мамлакатимизда бугунги кунда давом этаётган ҳамда келгусида давом этувчи барча соҳалардаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бу – Конституциямиз ҳисобланади.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Экологик  нормалар –  барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам кафолати

Экологик нормалар – барқарор ривожланишнинг мустаҳкам кафолати

🕔17:01, 30.11.2023 ✔119

Кўп асрлик инсоният тарихидан маълумки, Ўзбекистон ўзининг қадимий миллий давлатчилик асосларига эга бўлган буюк юртдир. Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганидан буён, барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Батафсил
Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик белгиланган?

🕔11:29, 09.08.2023 ✔206

Хўш, мажбурий меҳнат ўзи нима? Мажбурий меҳнат – бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади.

Батафсил
Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик белгиланган?

🕔11:29, 09.08.2023 ✔206

Хўш, мажбурий меҳнат ўзи нима? Мажбурий меҳнат – бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар