Экология      Бош саҳифа

Қор қоплонини ҳимоя қилиш минтақавий ҳамкорликни талаб этади

Самарқандда CITES CoP20 конференцияси доирасида «Марказий Осиёнинг қор қоплони ва тоғ ландшафтлари барқарорлигини сақлашдаги қатъияти: сиёсатдан амалиётга – мониторинг, молиялаштириш ва ёввойи табиат ҳайвонлари савдосини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар» мавзусида олий даражадаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Қор қоплонини  ҳимоя  қилиш  минтақавий ҳамкорликни талаб этади

Унда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистоннинг экология соҳаси раҳбарлари, БМТТД раҳбарияти вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этди. Тадбирда глобал мажбуриятларга мувофиқ биохилма-хилликни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши барқарор ривож­ланиш соҳасида Марказий Осиёнинг роли ортиб бораётгани таъкидланди.

«Бу учрашув Марказий Осиё минтақаси уч томонлама глобал инқироз­нинг тобора кучайиб бораётган таҳдидларига дуч келаётган, шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма ёндашувларни ишлаб чиқиш, айниқса, долзарб бўлган ўта муҳим паллада ўтмоқда. Экологик муаммолар давлат чегараларини тан олмаслигини унутмаслик керак. БМТ тизимидаги муассасалар экотизимлар барқарорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббуслар­ни амалга ошириб, Марказий Осиёда минтақавий экологик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда», – дея таъкидлади
Азиз Абдуҳакимов.

Тадбирда Марказий Осиё ландшафтларидаги экотизимлар ҳолатининг муҳим кўрсаткичлари бўлган қор қоплони, сайғоқ, қулон ва олд Осиё қоплонини тоғ турлари сифатида ҳимоя қилиш муҳим эканлиги тасдиқланди. Муҳокамалар чоғида CITES доирасидаги халқаро шартномалар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа кўп томонлама битимларни табиатни муҳофаза қилиш бўйича махсус чора-тадбирларга айлантириш долзарб экани таъкидланди.

«Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлик халқаро мажбуриятларни ҳақиқий ҳаракатларга айлантириш мумкинлигини исботламоқда, – деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии.

– Қор қоплонлари ва барқарор тоғ экотизимларини ҳимоя қилиш нафақат экологик устувор вазифа, балки маҳаллий жамоалар фаровонлиги ва минтақанинг барқарор ривожланиши калитидир».

Учрашув мамлакатларга ягона минтақавий овозни яратиш, бошқа кўп томонлама табиатни муҳофаза қилиш битимлари билан мувофиқлаштиришни кучайтириш, ёввойи табиатнинг қонуний, барқарор ва шаффоф савдоси борасида сиёсий баёнотлардан амалий ҳаракатларга ўтишни тезлаштириш каби имкониятлар яратди.

Бошқа ёндашувлар қаторида, GEF маблағларини дастурлашнинг минтақавий ёндашуви Марказий Осиёнинг тоғли, дашт ва чўл ҳудудларида ландшафтлар боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва экотизимларни тиклашга, асосий турларни сақлаб қолишга, иқлим ва ердан фойдаланишни режалаштиришда экологик ечимларни бирлаштиришга, ҳайвонлар яшаш жойларининг йўқ қилиниши, инсон ва ёввойи табиат ўртасидаги зиддиятларни камайтириш мақсадида ёввойи табиат учун қулай инфратузилмани яратишга кўмаклашишга, инновацион молиялаштириш механизмлари, жумладан, биохилма-хилликни ижобий қайд қилиш тизимлари, мақсадли жамғармалар ва минтақавий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишга, трансчегаравий экологик йўлаклар яратиш, ёввойи табиатни биргаликда кузатиш ва билим алмашиш орқали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар