Экология      Бош саҳифа

«Судочье- акпетки» – мўъжизакор маскан

Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи туманлари бир-бирини такрорламайдиган ажойиб миллий табиат боғлари ва қўриқхоналар кўплиги билан ажралиб туради.

«Судочье-  акпетки» – мўъжизакор  маскан

Искандар Зулқарнайн деворидек баланд-баланд чинклар, шамоллар беланчагида ажабтовур қўшиқ хиргойи қилиб тургандек тўқай ва қамишзорлар, бир-бирига туташиб кетган мовий кўллар табиат боғлари ва қўриқхоналарнинг кўркига кўрк қўшиб туради. Уларнинг ичида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси алоҳида ажралиб туради.

Қўриқхонанинг сиз билмаган ажойиб сир-синоатлари тўғрисида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси 1-даражали давлат инспектори Айгул МИРЗАНАЗАРОВА­ қуйидагиларни гапириб берди:

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган қўриқхонамизнинг умумий майдони 280 минг 507 гектарни ташкил этади, – дейди А.Мирзаназарова. – Бош­қа табиат боғларидан фарқли равишда бизнинг қўриқхона икки қисм, яъни  «Судочье кўллар тизими» ва «Акпетки» ҳудудларидан иборат. Улар бир-бирига кумуш ҳалқалардек туташиб кетган кўллар ҳамда тўқайлардан иборат. Бу эса ҳайвонот ва қушлар дунёси кўпайиши учун муҳим омил саналади.

Буюртма қўриқхонамизнинг асосий мақсади муҳофазага олинган табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, такрор кўпайтириш ва қайта тиклашдан иборатдир. «Судочье кўллар тизими» ҳудудида қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар суви ва сув атрофида яшовчи барча турдаги қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги балиқлар, йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар ва бошқа табиий объектлар муҳофаза қилинади. Шу жумладан, узун игнали типратикан, корсак, сариқ сассиқкўзан, қум мушуги, туркман қорақулоғи, жайрон, сайғоқ каби ўнлаб турдаги ҳайвонлар қўриқхонамизда эмин-эркин кўпайишмоқда. Пушти сақоқуш, жингалак сақоқуш, қорабузов, кичик оққўтон, сариқ қўтон, қошиқбурун, қоравой, фламинго, яъни қизил ғоз, вишилдоқ оққуш, бақироқ оққуш, мармар чуррак ҳамда кўплаб турдаги ўрдаклар, бургутлар ва бошқа қушларни учратасиз.

Бу ер худди эртаклардагидек. Чунки нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёнинг бошқа бирон-бир минтақасида учратиш мумкин бўлмаган жониворлар айнан бизнинг қўриқхонада учрайди. Чунки бу ер она табиатнинг энг осуда ва тинч нуқтаси саналади. Турли хил техника ва транспортлар шовқини ва ғараз ниятли одамлар таҳдидларидан холи бир ҳудуд десам, асло янглишмайман.

Энг қизиғи, бу ерда ҳар хил жонзотлар худди мультфильмлардагидек, бир-бири билан аралашиб, иноқликда, ҳамжиҳатликда яшаб, кўпайишади.

«Акпетки» ҳудуди энг яқин аҳоли яшайдиган жойдан 70 чақирим шимоли-шарқда – шимоли-ғарбий Қизилқум ва Оролқум ўртасида, собиқ «Акпеткин архипелаги»да жойлашган. Бу жой Орол денгизининг аввалги тубида сақланиб қолган шўр кўллардан иборат. Ашикўл, Ақшўқи, Ўрда, Сорали каби кўлларга чуқурлиги 5-7 метргача бўлган Кўкдарё  канали орқали ҳамда «КС-4» коллектори орқали сув боради.

Ярим аср илгари Амударёда бакра, чўртан, судак, хитойи, сазан, лаққа каби балиқ турлари кўп учрар эди. Бакра ва чўртан балиқларини оддий қармоқда ҳам овлаш мумкин бўлган. Кейинги йилларда броконьерларнинг пала-партиш хатти-ҳаракатлари сабаб бу каби ноёб балиқларга қирон етиб, камайиб кетган эди. Бироқ, қувонарли жиҳати шуки, ўша тур балиқлари айнан бизнинг қўриқхонамиздаги кўллар тизиимида кўпаймоқда. Бунга, албатта улар учун қулай муҳит асосий омил бўляпти.

Бугунги экологик вазият ҳар биримиздан ўз ишимизга чуқур маъсулият билан қарашимизни, вазифамизни сидқидилдан бажаришимизни яна ҳам кўпроқ талаб қилмоқда. Оролбўйи табиатини, ҳайвонот ва қушлар дунёсини асраб-авайлаш, экологик мувозанатни барқарор сақлаш барчамизнинг Ватан олдидаги фуқаролик бурчимиз саналади. Бу ўз-ўзидан одамлар қалбида пайдо бўлиб қоладиган туйғу эмас, балки у тарбия, тарғитоб-ташвиқот ишлари орқали шакллантирилади. Шу мақсадда биз ёш авлод онг-шуурида экологик маданиятни, она табиатга меҳр-муҳаббатни ўстириш мақсадида тарбия масканлари ва ўқув муассасаларида мунтазам равишда учрашув, турли мавзуларда тадбир ва акциялар ўтказиб боряпмиз. Келгусида ўқувчи ва талабаларнинг «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси бўйлаб экскурсия-сайёҳтларини ҳам ташкил қилишни режалаштирганмиз. Албатта, бу орқали ёшларда экологик маданият ва табиатга нисбатан илиқ муносабатни шакллантришга эришишимиз мумкин.

Қўриқхонамиз ҳудудида зоология, биология, экология, халқ табобати ва тиббиётга оид илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун етарли манбалар мавжуд. Бироқ ўша манбаларни таҳлил ва тадқиқ қилиш учун марказлар, лабораториялар ҳам зарур. Келгусида олий ўқув юрти ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда бу ерларда ана шундай объектлар барпо этилса, айни муддао бўлар эди.

Дарвоқе, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ҳамда қўриқхонамизда фаолият юритаётган давлат инспекторлари, Қўнғирот ва Мўйноқ тумани ИИБ, Миллий гвардия ходимлари билан хамкорликда экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан назорат-рейд тадбири ўтказиб келинмоқда. Гарчи шундай бўлса-да баъзи бировлар томонидан табиатга нисбатан ҳуқуқбузарликлар тез-тез учраб туради. Бу эса биздан ҳушёрлик ва сергакликни талаб қилади. Келгусида ёшлардан иборат кўнгилли табиат ҳимоячилари сафини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу эса жамоатчилик назоратини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Эрпўлат БАХТ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

🕔11:03, 04.12.2025 ✔25

Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

Батафсил
Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

🕔11:02, 04.12.2025 ✔27

Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Батафсил
Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

🕔10:57, 04.12.2025 ✔20

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

    «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

    Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

    ✔ 25    🕔 11:03, 04.12.2025
  • Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

    Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

    Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

    ✔ 27    🕔 11:02, 04.12.2025
  • Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

    Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

    Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

    ✔ 20    🕔 10:57, 04.12.2025
  • Қор қоплонини  ҳимоя  қилиш  минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Қор қоплонини ҳимоя қилиш минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Самарқандда CITES CoP20 конференцияси доирасида «Марказий Осиёнинг қор қоплони ва тоғ ландшафтлари барқарорлигини сақлашдаги қатъияти: сиёсатдан амалиётга – мониторинг, молиялаштириш ва ёввойи табиат ҳайвонлари савдосини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар» мавзусида олий даражадаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 39    🕔 15:46, 27.11.2025
  • «Судочье-  акпетки» – мўъжизакор  маскан

    «Судочье- акпетки» – мўъжизакор маскан

    Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи туманлари бир-бирини такрорламайдиган ажойиб миллий табиат боғлари ва қўриқхоналар кўплиги билан ажралиб туради.

    ✔ 32    🕔 15:43, 27.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар