Табиат      Бош саҳифа

«Яшил» энергетика – «яшил» келажак учун пойдевор

Бугун биз беминнат, тежамасдан фойдаланаётган электр токи қаердан, қай йўл билан олинаётгани, уни ишлаб чиқариш ва биз каби истеъмолчиларга етказиб бериш учун қанча куч, маблағ, табиий ресурслар сарфланаётгани ва бунинг ортидан экология, атмосферага қанча зарарли чиқиндилар чиқарилаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

«Яшил» энергетика –  «яшил»  келажак учун пойдевор

Афсуски, бу кўпчиликни қизиқтирмайдиган оддий ва арзимас масаладек туюлади. Ҳатто айримлар «электрни текинга олаётганим йўқ-ку, қолаверса, солиқларни нима учун тўлаяпман?..» қабилида иддао ҳам қилишади. Ҳа, биз бугун кундалик ҳаётимизда ишлатаётган табиий газ, электр токи, иссиқ ва совуқ сув кабилар учун пул тўлаймиз, аммо бу уларни керагидан ортиғи билан исроф қилиш мумкинлигини англатмайди. Боиси улар учун қанча тўламанг, табиий ресурслар – барчаники, келажак авлодларнинг ҳам уларда ҳаққи бор.

Дунё миқёсида энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг 2022 йилги ҳолатига кўра, инсоният бу соҳада ҳали ҳам кўмирга тобелигича қолмоқда. Табиий газга бўлган боғлиқлик улуши ҳам сезиларли даражада юқори. Улардан атмосферага чиқариладиган зарарли ташланмалар эса ниҳоятда катта ва бу иқлим ўзгаришлари, глобал исиш сингари глобал экологик муаммоларнинг юзага келишидаги асосий сабабалардан бири саналади. Унинг олдини олиш, қолаверса, табиий ресурсларни асраш учун ягона йўл – электр энергетика соҳасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш экани аллақачон ўз исботини топмоқда.

 

Нега тўлиғича ўтмаяпмиз?

Бугун дунёда қайта тикланувчи энергия улуши атига 14,4 фоизни ташкил қилмоқда. Шундан бор-йўғи 4,5 фоизи қуёш энергиясига тўғри келади. Бу дегани биз ҳали ҳам «яшил» иқтисодиётга, «яшил» энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишга шошилмаяпмиз. Табиий ресурслардан фойдаланишда давом этарканмиз, она табиатдаги экотизим тузатиб бўлмас даражада ҳалокат ёқасига яқинлашяпти.

Шу ўринда бунга сабаб нима деган ҳақли савол туғилади. Дарҳақиқат, бутун дунё давлатлари қайта тикланувчи энергияга ўтишнинг аҳамияти нақадар юқори эканини англаган, ижобий тарафларини билган бўлса, нега дарров ўтиб қўя қолмайди? Кўмир ва табиий газдан бутунлай воз кечиш нега қийин кечмоқда?

Буни айтиш осон, амалда бажариш эса йилларни талаб қиладиган жараён аслида. Боиси буларнинг барчаси иқтисодий масалага бориб тақалади ва худди бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларини эслатади. Сакраш йўлига ҳеч бир мамлакат иқтисодиёти бардош бера олмайди.

Биринчидан, анъанавий йўл билан олинган электр энергияси ускуналари тайёр, синалган ва янгисини олишга эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, у бошқа ишлаб чиқариш йўналишларига узвий боғланган. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлиб, истеъмолчилар учун арзон саналади. Бироқ кўпчилик қайта тикланувчи энергия аслида арзонроқ тушиши мумкинлигини билмайди. Билган тақдирда ҳам керакли ускуналарни топиш, олиб келиш, ўрнатиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби жараён катта маблағ талаб этади. Қолаверса, кўплаб давлатлар ички ва ташқи савдо айланмасида экспорт ҳамда импорт қилинадиган газ ва электр муҳим роль ўйнайди. Яъни, бу мамлакат ялпи ички ва ташқи маҳсулотлари савдо айланмасига ҳам таъсир қилади.

 

Соҳани ривожлантирувчи омиллар

«Яшил» энергетикага ўтиш иқтисодиёт учун нақадар аҳамиятли эканини англаган ҳолда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда мазкур масалага жуда катта эътибор қаратилмоқда. «Яшил» энергетика – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тайёр бозор, катта имконият экани бот-бот таъкидланяпти. Халқаро миқёсда қайси давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилаётган бўлса, «яшил» иқтисодиётга ўтиш, «яшил» энергетикани ривожлантириш йўналишлари асосий ўринни эгалламоқда. Бу борада кўплаб муҳим келишувларга эришиляпти. Боиси «яшил» энергетикани ривожлантириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ташқи кучлар, яъни инвесторларнинг ўрни ва ёрдами катта. Тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар билан инвесторларни жалб қилиш ва уларга эшик очиш қайта тикланувчи энергея станцияларини кўпайтиришнинг муҳим омилидир.

Аслида қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришнинг 97 фоиз улуши қуёш энергиясига тўғри келади. Ҳисоб-китоб­ларга кўра, офтобли кунлар йилига ўртача 320 кунни ва фаол қуёш нурлари тушиш давомийлиги 3 000 соатни ташкил этиши боис, юртимизда унинг қуввати йилига 525-760 млрд кВт. соатгача етади. Бу эса «яшил» энергетикадан фойдаланиш орқали халқимиз эҳтиёжларини қондириш баробарида қўшни давлатларга сотиш учун ҳам бемалол электр энергияси ишлаб чиқариш учун етарли имкониятга эгалигимизни англатади. Албатта, бунга эришиш, мазкур соҳани ривожлантириш учун бор куч ва имкониятларни ишга солиш зарур.

Соҳа ривожига хизмат қиладиган зарурий қонунлар ишлаб чиқилиши, унда «яшил» энергия ишлаб чиқариш истагида бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларга зарур имтиёзлар берилиши, субсидиялар ажратилиши, солиқларда енгилликлар бериш ёки маълум даражада улардан озод қилиш кабилар ўрин олиши ва кафолатланиши лозим. Ана шундагина «яшил» энергия ишлаб чиқариш истагида бўлган тадбиркорлар иккиланмасдан ишга киришади, бемалол хорижий ҳамкорлар қидириб топади ва жалб қила олади.

 

Натижа қандай?

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга эътибор қаратила бошлаганига тўрт йил бўлди. Соҳа ривожи сари қўйилган илк қадам 2019 йилда қабул қилинган «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан бошланди. Бу орқали тегишли идора ва ташкилотлар яшил энергетика тизимини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни англаб, амалда ижросини таъминлаш сари ҳаракатга киришди. Илк натижага эса 2021 йил август ойида Ўзбекистонда биринчи қуёш фотоэлектр станциясининг ишга туширилиши билан эришилди. Навоий вилоятининг Кармана туманида жойлашган мазкур станция 100 мегаватт қувватга эга бўлиб, мамлакат тарихида илк бор хусусий инвестор томонидан қурилди.

2022 йил май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган яна бир йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши эса йилига 260 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини берди. Станция йилига 78 миллион куб метр табиий газни тежаш, атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олди олишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу соҳани қўллаб-қувватловчи муҳим қадам бўлди.

Унда маълум талаблар асосида белгиланган миқдорда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўйган жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибдаги мол-мулк, ер солиғи ҳамда умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди. Бунинг ортидан ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатила бошланди. Эътиборлиси, бугун кўплаб ташкилот ва муассасалар бинолари томида қуёш энергиясидан электр ишлаб чиқарувчи махсус ускуналар ўрнатилиб, маҳаллий эҳтиёжлар учун сарфланмоқда.

 

«Қуёшли хонадон» ҳақида биласизми?

Албатта, эришилаётган натижалар «яшил» энергетикага тўлақонли ўтиш сари тўғри йўлдан мақсадли одимлаётганимизни англатади. Бироқ қайта тикланувчи энергияга ўтишда маҳаллий аҳолига мазкур энергия олиш усулининг афзалликларини тушунтириш ва улар ҳам бемалол кичик қувватли қуёш фотоэлектр ускуналарини ўрнатишига имконият ва шароит яратишда қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп. «Қуёшли хонадон» дастури айнан шу мақсадга хизмат қилаётган бўлса-да, бу лойиҳанинг афзалликлари ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас.

Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди. Келгусида «яшил» энергетика ускуналари кўп қаватли уйлар томларига ҳам ўрнатилиши ва бу орқали ҳар бир кўп қаватли уй ўз энергия эҳтёжини таъминлай олиши кўзда тутилмоқда.

Бунга эҳтиёж борми, шусиз ҳам тадбиркорлар ва инвесторлар иштирокида очилаётган станциялар давлатга ва халқимизга қулай нархларда электр токи етказиб бериши мумкин-ку, деган эътирозлар бўлар эҳтимол. Аслида бу дунё миқёсида синалган ва ўзини оқлаган усул бўлиб, ҳар бир хонадон ўз эҳтиёжини ўзи қондириши ва тежамкорликнинг заруриятини англаши, экологияни асрашга ҳисса қўшиш баробарида даромад олиши учун яхши имкондир. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда етакчи бўлган Хитойда ҳар бир бино, иншоот, кўп қаватли уй ва кичик хонадонларнинг том қисмига кичик қувватли қуёш фотоэлектр ускуналари ўрнатилгани бунга ёрқин мисолдир.

Шундай экан, бизнинг «Қуёшли хонадон» дастурини амалда ижросини таъминлашимиз келгусида ўзини тўлақонли оқлайди. «Яшил» энергетикадан тўлалигича ва унумли фойдаланишга эришишимиз учун хизмат қилади. Ва албатта, молиявий жиҳатдан ҳар бир хонадон аҳолисига даромад келтиради. Энг муҳими, табиий ресурслар тежалади, атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар сезиларли даражада камаяди ва асосийси табиатга етказилаётган зарар миқдори пасаяда. Бу орқали авлодларимиз учун «яшил» келажакни таъминлашга эришамиз.

 

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔10

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔10

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔10

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 10    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 10    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 10    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 37    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар