Экоолам      Бош саҳифа

Кутилаётган катта хавф учун мукаммал илмий ечимлар керак

Ушбу мақоланинг бошланишида жиддий экологик муаммоларга ҳалиям етарлича эътибор қаратилмаётгани атрофлича таҳлил қилинган. Мамлакатимизга қандай экологик хавфлар таҳдид солаётгани илмий жиҳатдан кўрсатиб берилган ва экологик муаммоларга қарши курашиш борасида олимлар томонидан таклиф этилаётган аниқ ечимлар келтирилган.

Кутилаётган катта  хавф учун  мукаммал илмий ечимлар  керак


Бешинчидан, тан олиш жоизки, минтақада гидрологик ва метеорологик қурғоқчилик билан бирга тупроқ қурғоқчилиги ҳам кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига 2022 йил 20 декабрда йўллаган Мурожаатномасида қайд этилганидек, «...Мамлакатимиз сўнгги 3 йилда қурғоқчиликни бошдан кечирди... Умуман, сўнгги 15 йилда ёғингарчилик 25 фоизга қисқарди. Ёзда ўта иссиқ кунлар давомийлиги ортгани олдимизда ҳали катта синовлар борлигидан далолат беради». Табиийки, 2022 йилдагидек жорий йилда ҳам бу интенсив буғланиш ҳисобига суғориш меъёрининг ортишига олиб келди, бу эса ўз навбатида тупроқ қурғоқчилигини келтириб чиқаради. Дарвоқе, АҚШлик олимларнинг прог­нозларига кўра, 2024 йилда ёзги ҳаво ҳарорати аномал баланд кўрсаткичларгача кўтарилади. Суғориш сувидан оқилона фойдаланиш мақсадида субирригацияни амалга оширишга ёрдам бериш учун махсус ишлаб чиқилган қурилмаларни оммавий жорий этишни муҳим аҳамият касб этувчи тадбир, деб ҳисоблаймиз. Мазкур технологияни каскад усулида қуриш, суғориш меъёрини 1,5-2 мартага қисқартириш имконини беради.

Олтинчидан, Президентнинг томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш бўйича билдирган кўп сонли фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олиб, буғланишни камайтириш, энергияни сақлаб қолиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича жуда зарур ва муҳим технологияни таклиф этамиз. Унинг моҳияти физик ҳолатнинг ўзгариши чоғида маҳаллий минераллар – оғир гилларни (гидрогеллар ўрнига) қўллашдан иборатдир.

Дарвоқе, биз Оролбўйи минтақасидаги 1,7 миллион гектар майдонда яратилаётган ҳимоя ўрмонларини томчилатиб суғоришда айнан мазкур технологиядан фойдаланиш ташаббусини илгари сурганмиз, чунки бу тупроқнинг унумдорлигини ошириш ҳисобига шамол эрозиясининг олдини олиш учун мустаҳкам замин яратади. Боз устига Қорақалпоғистондаги Тебинбулоқ кони, Давлат геология қўмитаси (ҳозирги Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги) маълумотларига кўра, 169 минг тонна вермикулит захирасига эга (бироқ 1937 йилда ўтказилган тадқиқотлар мазкур коннинг ўша пайтдаги вермикулит захираси 1 миллион тоннадан ортиқлигини кўрсатган). Мазкур технологияни маҳаллий минераллар мавжудлигидан келиб чиқиб бутун Марказий Осиё минтақасида қўллаш мумкин. Масалан, Қашқадарё вилояти Найман, Мабика ва Оқсув қишлоқларида глауконит қумлари, Тошкент вилоятида ҳам глауконит, Хоразм вилоятида эса бентонит захиралари бор.

Еттинчидан, ҳосилдорликни оширишнинг асосий омили сув эмас, тупроқ унумдорлиги экани кўпчиликка яхши маълум. Олимлар эса ер унумдорлиги ва чорвачилик ўртасидаги боғлиқликни аниқлаб, бир гектар ернинг мўл ҳосил бериши учун унга ўртача 40 бош майда мол ёки 5-6 бош йирик шохли қорамолдан олинган органик ўғит солиниши кераклигини исботлашган. Респуб­ликада 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари борлигини ҳисобга олсак, уларнинг унумдорлигини таъминлаш учун арсеналимизда 172 миллион бош қўй ва эчки бўлиши лозим. Ваҳоланки, 2022 йил ҳолатида мамлакат бўйича уларнинг бош сони 22 миллион 626,3 минг (яъни 7,7 баравар кам), йирик шохли моллар бош сони эса 12 миллион 611,8 мингтани ташкил этган. Уларнинг барчасидан олинган органик ўғитлар билан суғориладиган ерларнинг фақат 63 фоизининг унумдорлигини ошириш мумкин. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони 20,3 миллион гектардан иборатлигини инобатга олсак, уларнинг органика билан атиги 13,3 фоизга таъминланиши маълум бўлади. Натижада нафақат ерлар унумдорлиги ошириш, балки гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришда ҳам етишмовчиликлар борлиги кўзга ташланади.

Ерлар бонитети тушди, бу эса қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигига салбий таъсир қилди. Табиий экотизим йўқотилиб, экологик хавф-хатарлар яқинлашиб келмоқда. Бироқ олимлар томонидан бошоқли дон экинларининг сомони тупроқ унумдорлигини органик ўғитлардан кўра ўн баравар кўпроқ ошириши исботланган. Шу боис ҳам бугунги кунда алмашлаб экиш тизимини жадал жорий этиш керакдир.

Саккизинчидан, имкони борича тезроқ ер ости ва ер усти сувларининг ҳозирги ҳолатдаги сифатини баҳолаб, бу борада узоқ муддатли истиқболларни белгилаш ва шу мақсадда табиатдаги сувларнинг кимёвий таркибини метаморфизацияси (ўзгариши)ни таҳлил қилиш зарур. Бу эса тупроқлардаги туз миқдорини прогнозлаш ва шу орқали ерларни муҳофаза қилиш бўйича олдиндан чора-тадбирлар белгилаш имконини беради.

Бугунги кунда тоғолди ҳудудларида тупроқларнинг локал худудларда содали шўрланиши кузатилмоқда. Олимлар томонидан исботланганидек, бундай ерлар суғориш майдонининг 20-30 фоизини ташкил этса, рентабелсизга айланади.

Содали шўрланишнинг олдини олиш учун кимёвий мелиорация жараёнида бирйўла ўсимликлар учун зарур Чили селитрасининг ажралиб чиқишини таъминлайдиган тупроқларнинг шўрини йўқотиш усулини таклиф этяпмиз.

Тўққизинчидан, юқорида санаб ўтилган барча инновацион ечимлар ҳар бир маъмурий ҳудуд учун сув ресурсларининг такомиллаштирилган ва интеграциялашган бошқарув технологияси ишлаб чиқилишига йўл очади. Уларни агроучасткалар, йирик саноат корхоналари, вилоятлар ва дарёлар ҳавзалари даражасида ишлаб чиқиш керак. Биз бу борада ҳисоб-китобларни амалга ошириш, экспериментлар ўтказиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича катта тажриба орттирганмиз.

Ўнинчидан, Афғонистонда Қўштепа канали қурилиши муносабати билан Амударё оқимининг пасайиши масаласига келсак, XVIII асрнинг охирида муҳандис Геннадий Анненков Амударёдан Бухоронинг шарқий қисмига ва Қашқадарё тизимининг қуйи қисмига сувни ўзи оқиб бориш (самотёк) усулида етказиб бериш имконияти борлигини тасдиқлаган.

Ҳозирги вақтда Қашқадарёнинг қуйи ҳудудларига насос станциялари ёрдамида етказиладиган сув энг қиммат, деб баҳоланмоқда. 2022 йилда унинг 1 м3 – 470,6 сўмни ташкил этганди. Сарфланадиган сув ҳажми 3281,2 миллион м3 га тенг бўлган бир пайтда умумий харажатлар миқдори 1,544 триллион сўмга етади. Шу муносабат билан Тожикистон ҳудудидан Қарши бош каналигача узунлиги 500 километрдан ортиқ канални барпо этиб, у орқали Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларини ўзи оқиб борадиган сув билан таъминлашни таклиф этяпмиз.

Ўн биринчидан, юртимизда мавжуд ва ишлатилаётган сув ресурсларининг аниқ ҳисобини олиш учун гидрометрик тизимни йўлга қўйиш керак. Аниқ ўлчовларни амалга ошириш учун ушбу хизматни Гидрометеорология хизматига ўтказиш лозим.

Ўн иккинчидан, гидрогеология соҳасидаги ишларни такрорламаслик учун «ГИДРОИНГЕО» институтининг барча сизот (ер ости) сувлари кузатув қудуқларини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказиш лозим. Чунки улар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш учун зарурдир.

Ўн учинчидан, сув ресурсларининг муҳим манбалари бўлган ва минтақа иқлим шароитларига таъсир кўрсатадиган асосий омил саналган дарёларни тартибга келтирмоқ жоиз. Бунинг учун мамлакатимизда яхши ривож топган гидрология фани имкониятларидан унумли фойдаланиш керак.

Ўн тўртинчидан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳар марказларида дендрарийлар, биохилма-хиллик марказлари, кичик ва катта кўллар (ҳовузлар) ташқил этилиши даркор.

***

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида келтирилган барча таклифлар лаборатория ва дала шароитларида синовдан ўтказилиб, АҚШ, Европа, Россия, Қозоғистон, Туркманис­тон олимлари ўртасида апробация қилинган ва тасдиқланган. Техник ечимлар босқичма-босқич жорий этиш учун тайёр, ҳамма таклифлар учун муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар олиниб, экологик-иқтисодий самарадорлик даражасига етказилган.

Умид қиламизки, ушбу техник инновациялар мажмуи сув хўжалиги соҳаси ва экология жабҳаси ташкилотлари, кластерлар вакиллари, томорқа ер участкалари эгалари, тегишли идоралар мутасаддилари ва амалиётчилар томонидан мазкур масалага оид «йўл харитаси»ни тузишда инобатга олиниб, ҳаётга татбиқ этилади ва Ўзбекистонда экологик-ижтимоий шароитлар яхшиланиши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Хулоса ўрнида Европарламентнинг Яшиллар Иттифоқи партиясидан сайланган депутати Виола вон Крамон Ташқи ишлар бўйича қўмитасининг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларига бағишланган мажлисида айтган фикрларини келтирмоқчимиз: «Сув ресурслари нотўғри бош­қарилмоқда, шаҳарлар заҳарли чангга ботган ва мамлакат қисман чўлга айланмоқда. Агар бу жараёнлар тўхтатилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутмоқда».

 

Шуҳрат МУРОДОВ,

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессори,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши аъзоси,

техника фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар