Табиат      Бош саҳифа

Ботаника боғи қонун ҳимоясида бўлиши керак

Яқинда Тошкент Ботаника боғи атрофида бўлган гап-сўзлардан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

Ботаника боғи  қонун ҳимоясида бўлиши керак

Дунёдаги 43 та йирик Ботаника боғлари қаторидан жой олган ҳамда коллекцион ўсимлик­лар генофонди ва сони хилма-хиллиги бўйича Марказий Осиёдаги йирик ноёб муассаса ҳисоб­ланган мазкур боғни маҳаллий ҳокимликнинг даромад манбаига айлантиришга оид бошланган ҳаракатларга биринчи навбатда Ўзбекистон Экологик партияси ва кенг жамоатчилик қарши чиқди. Хайриятки, боғнинг мақоми ўзгармайдиган бўлди. Бугунги кунда дунё бўйича бундай муассасаларни сақлаб қолиш учун жуда катта ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Ботаника боғлари ва дендрология боғларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари»  мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан шундай долзарб масалаларга бағишланди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Фанлар Академияси олимлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар ким қулай атроф муҳитга эга бўлиши ҳамда давлат атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши ўз ифодасини топди. Мамлакатимизда соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилди ва доимий такомиллаштирилиб борилмоқда. Қатор қонунлар билан табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари белгилаб берилган.

Тошкент Ботаника боғи томонидан ўсимлик дунёсини ва унинг генетик фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини ҳужжатлаштирилган жонли коллекцияларини ташкил этиш орқали сунъий яратилган шароитларда тадқиқ этиш, ўзга табиий-иқлим шароитига мансуб ўсимлик турларини иқлимлаштириш ва такрор кўпайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

– Ботаника боғи – тирик ўсимликлар коллекциясини йиғадиган ва шу аснода ўсимликлар дунёси хиллари ва бойлигини ўрганадиган, ботаника соҳасидаги билимларни ташвиқот қиладиган илмий тадқиқот, ўқув ёрдамчи ва маданий маориф муассасасидир. Ботаника боғи асосини очиқ далада ва оранжереяларда ўстирилиб, илмий тадқиқот ишларида ва кўргазмаларда фойдаланиладиган ўсимликлар коллекцияси ташкил этади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Абдушукур ҲАМЗАЕВ. – Ўсимликларни жойлаштиришда географик, систематик ва экологик тамойиллардан фойдаланилади. Йирик Ботаника боғида 2-3 минглаб ўсимлик турлари ўстирилади. Ботаника боғининг асосий илмий вазифаси – фойдали ўсимликларни қидириб топиш, уларни комплекс ўрганиш ва интродукция қилишдан иборат. Уни истироҳат боғига айлантириш эса жудаям катта экологик муаммоларга замин ҳозирлаши мумкин.

Тошкент Ботаника боғи Марказий Осиёдаги биринчи ташкил этилган илмий марказ бўлиб, 100 йилдан ортиқ тарихга эга илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Боғнинг илмий коллекцияларида 2450 дан ортиқ ўсимлик турлари, шунингдек, Ўзбекистонда миллий қизил китобга киритилган 40 дан ортиқ ноёб ва эндем турлари сақланади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги Амир Темур номидаги Ботаника боғи ҳам Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу боғнинг илмий ва амалий салоҳияти асосида «My garden in the Aral sea» лойиҳаси доирасида Мўйноқ туманида 1000 дан ортиқ ассортиментдаги ўсимликлар етиштирилаётгани эса алоҳида эътирофга сазовордир.

Муҳокамаларда ботаника боғлари ва дендрология боғларининг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, ташкилий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларида муайян муаммолар мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.  Уларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ўртага ташланди.

– Ботаника боғлари табиат ва миллий боғлар қаторида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасига тенглаштирилган, – деди тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом ХУШВАҚТОВ. – Қолаверса, халқаро ҳуқуқ нормаларга кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш ҳар бир давлатнинг биринчи даражали вазифаси сифатида эътироф этилган.

Боғлар ҳудудларида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи фаолият олиб борилиши қонун билан тақиқланганлигига эътибор қаратилди ҳамда мазкур ҳаракатларнинг содир этилиши ҳудуддаги қимматбаҳо, кўп йиллик дарахт ва буталар кесилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этиб ўтилди.

Соҳа мутахассислари, олимлар томонидан Тошкент Ботаника боғининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш юзасидан қонунчилликка таклифлар берилди, боғлардаги кўп йиллик дарахт ва буталарни асраб қолиш чораларини амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар