Етти кун      Бош саҳифа

Қорақалпоғистонда ҳам чиқинди муаммоси ҳамон долзарб

Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича кунлик ташланаётган маиший чиқиндиларнинг фақат учдан бир қисми қайта ишланади. Шу боис чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Айниқса, ХХI асрда маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсирини кўрсата бошлади.

Масалан, 2022 йилда 6,8 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 2,2 миллион тоннаси ёки 32,4 фоизи қайта ишланди. Қолган 4,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларга жойлаштирилган.

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини ўрганиш юзасидан жамоатчилик эшитуви ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, соҳага оид мутасадди ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, мутахассислар, маҳалла раислари, туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Қорақалпоғистон Республикасида 457 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси «Тоза ҳудуд» ДУК, давлат-хусусий шериклик ҳамда муқобил корхоналар томонидан санитар тозалаш хизматлари қамровига олинган,

 – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бош мутахассиси Ислам Даулетмуратов. – Жумладан, санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш корхоналар балансида 274 та махсус техникалар мавжуд бўлиб, шундан, Осиё тараққиёт банк техникалари 26 та, «Тоза ҳудуд» ДУК хисобида 113 та, давлат-хусусий шериклик корхоналар ҳисобида 77 та ҳамда муқобил корхоналар ҳисобида 58 та техника мавжуд. Ушбу корхоналар томонидан жорий йилда 110 790 тонна маиший чиқиндилар аҳоли яшаш жойларидан олиб чиқиб кетилган.

Ҳозирги вақтда ҳудудларда жами 19 та чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, шундан 18 таси маиший ва 1 таси қурилиш чиқиндилари полигонлари ҳисобланади. Ушбу полигонлардан йил бошидан бери 54,8 гектар ер майдонда чиқинди кўмиш ишлари олиб борилган. Шаҳар ва туманларда иккиламчи хомашё маҳсулотларини қабул қилиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан 41 148 тонна металл, полиэтилен-пластмасса, қоғоз-картон, шиша ва биологик чиқиндилар қайта ишлашга йўналтирилди.

Нукус шаҳри «Бес тобе» МФЙ ҳудудида жойлашган 50 гектар маиший чиқинди полигонида чиқиндиларни кўмиш ишларини олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 29 декабрдаги 23-сонли буйруғи билан мазкур полигонда чиқиндиларни кўмиш ишлари олиб борилди ва полигон фаолияти бутунлай тўхтатилди. Тахиатош тумани ҳудудидаги 11 гектар маиший чиқинди полигонига чиқинди ташлаш тўхтатилиб, туманда чиқиндиларни Хўжайли туманидаги полигонга ташиш йўлга қўйилди.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш соҳасида давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги
ПҚ — 4845-сонли қарорига мувофиқ, маиший чиқиндиларни саралаш, тўплаш ва олиб чиқиб кетиш соҳасида Қорақалпоғис­тон Рес­публикаси ҳудудида 3 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

 

Айсанем БЕГИМОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси

партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔83

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔82

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔83

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 83    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 82    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 83    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 81    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар