Етти кун      Бош саҳифа

Сувни биргаликда асрайлик

Ер шарининг 70 фоиздан кўпроғи сув билан қопланган бўлса-да, чучук сувнинг миқдори бор-йўғи 3,5 фоизни ташкил этади. Демак, бундан кўриниб турибдики, ичимлик сув табиатнинг туганмас ресурси эмас.

Сувни биргаликда  асрайлик

Сизга кимдир Ўзбекистонда 10 йилдан кейин сув танқислиги кузатилади, деса ишонасизми? Ишонаверинг. Сиз Тошкентда яша­сангиз ҳам айни шу муаммо сизни кутиб турибди. Агар сиз ва мен сувни тежаб ишлашни ўрганмасак, 10 йилдан кейин Ўзбекистон жиддий сув танқислигига дуч келади.

Шунинг учун ҳам сувни тежаш услубларини аҳолига, ёшларга чуқурроқ тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида октябрь ойининг биринчи ҳафтасида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб «Сувни биргаликда асрайлик!» шиори остида «Биз сувни тежаш ва исроф қилмасликка тайёрмиз» мавзусида тарғибот ҳафталиги ўтказилмоқда.

Жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида тарғибот ҳафталиги доирасида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ вакиллари, университет талабалари иштирок этди.

– Бугунги кунда юртимиз аҳолиси ва ёшларининг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, айниқса, кундан-кунга глобаллашиб бораётган сув тақчиллигининг олдини олиш бўйича тегишли чораларни белгилаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади, – деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Моҳинурхон Эргаш. – Иқлим ўзгариши натижасида сув муаммоси янада кес­кинлашмоқда. Ер шарида 3 фоиз чучук сув мавжуд. Ушбу чучук сувнинг ҳам атиги 1 фоизи истеъмолга яроқли ҳисоб­ланади. Дунёдаги шўрланиш ва иқлим исиши ўз навбатида бу кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатмасдан қўймайди. Сўнгги 10 йилликда қор ёғиши жуда кам кузатилди. Нега айнан қор? Чунки сув захираларининг шаклланишида қорнинг аҳамияти катта. Ёмғир ёғса, ер бу сувни шимиб олиши мумкин. Лекин қор тоғда музликларни ҳосил қилади. Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларида аҳоли сони ошгани сайин сувга бўлган талаб ҳам ниҳоятда ортиб бормоқда.

Айни шу мақсадда тарғибот ҳафталиги республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида, жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларида, давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ҳамда олий таълим муассасаларида ўтказилмоқда.

Тан олишимиз керак, бугун хонадонларда сувдан фойдаланишда тежамкорликка деярли эътибор қаратилмайди, айниқса, дала ҳовлилардаги боғларда сув исрофгарчилиги жуда юқори.

Ушбу хонадонлардаги очиқ сув ҳавзалари (ҳовуз, бассейнлар) ичимлик сув билан тўлдирилади, кўп ҳолларда бу сув тез-тез янгиланади, автоуловларни ювишда ҳам ушбу танқис ресурс ишлатилади.

Боғлар соатлаб жўмракдан оқаётган ичимлик сув билан суғорилади, фавворалар ва «микроклимат» деб аталмиш сув пуркаш тизими қимматбаҳо манба, яъни, ичимлик сувни катта миқдорда сарфлайди.

Сув ресурсларининг камайиши ва танқислиги бутун дунёда кузатилаётган глобал муаммодир. Бундан тегишли хулоса чиқариб, сувни тежаш ва мақсадли ишлатишни ўрганишимиз зарур. Лекин бу йўналишда ўз ечимини кутаётган асосий масала – сувдан фойдаланишдаги исрофгарчилик ва ўйловсиз ишлатишдир. Кундалик ҳаётимизда сувни беҳуда, мақсадсиз исроф қилиш ҳолатларига чек қўймас эканмиз, бу борада бирор натижага эришишимиз амри маҳол.

Тадбирда шу ва сувни исроф қилинишининг олдини олиш билан боғлиқ масалалар ҳақида талаба-ёшларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔91

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 91    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар