Даромад манбаи      Бош саҳифа

Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

Яхшиям ўша даврлар орта қолди. Мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилди, ҳамма ўз ишини қиляпти, пахтани эса фермер ўзи ишчи ёллаб тердиряпти. Теримчилар учун қулай меҳнат шарт-шароитлари яратилган.

Куни кеча Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан пахта далаларида теримчиларга қандай меҳнат шароитлари яратилгани, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига пресс-тур уюштирилди.

Биринчи бўлиб Боёвут туманидаги «Дўстлик» маҳалласида жойлашган Санжарбек Жўраев номидаги фермер хўжалигида пахта теримчилари учун яратилган шароитлар билан танишдик. Ишчиларнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

– Пахта йиғим-терими бошланишидан аввал теримчилар учун ётоқ жойлар, тиббиёт пункти, маънавият хоналари ва ювиниш жойларнини шай ҳолга келтириб қўйган эдик. – дейди фермер Санжарбек ЖЎРАЕВ. – Умумий ер майдонимиз 95 гектарни ташкил қилиб, 45 гектар майдони пахтазордан иборат. Шунинг учун 80 нафар теримчимиз бор. Уларга барча қулайликлар яратилган.

Шундан сўнг пахта далаларига йўл олдик ва теримчилар билан уларга яратилган меҳнат шароитлари қай даражада таъминланаётгани ҳақида суҳбат қилдик.

–  Тўрт йилдан буён пахта йиғим-терими бошланиши билан мана шу фермер хўжалигига келамиз, – дейди Фарғона вилояти Бувайда туманидан келган теримчи Фотима ЭРГАШОВА. – Яратилган шароитлари яхши, вақтида озиқ-овқат беришади, ҳар икки кунда маданий тадбирлар ташкил этишади.

Теримдан чарчаб борганимизда ҳордиқ чиқаришимиз учун дам олиш ва маънавият хоналари, тиббий ёрдам олишимиз учун тиббиёт хоналари ташкил этилган.

Яратилган бундай шароитлардан жўшиб, кунига 100-120 килограмм пахта тераяпман.

– Қизим билан пахта мавсуми бошланиши билан келганмиз, – дейди Фарғона вилояти Бувайда туманидан келган теримчи Матлуба УСМОНОВА. – Мавсум бошидан буён шу фермернинг даласидамиз. Кунига 120-150 килограмм пахта теряпмиз. Яратилган шароитлар жуда яхши. Ҳар куни турли овқатлар қилиб беришади. Теримчиларни далага олиб бориш ва олиб келиш учун техникалар қўйиб берилган.

Пресс-тур давомида тумандаги бир нечта фермер хўжаликларидаги теримчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

🕔20:44, 19.04.2024 ✔14

Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

Батафсил
Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

🕔22:40, 07.04.2024 ✔36

Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Батафсил
Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

🕔16:37, 01.02.2024 ✔90

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

    ✔ 14    🕔 20:44, 19.04.2024
  • Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

    Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

    Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    ✔ 36    🕔 22:40, 07.04.2024
  • Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

    Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

    Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

    ✔ 90    🕔 16:37, 01.02.2024
  • Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

    Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

    Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

    ✔ 166    🕔 16:51, 05.10.2023
  • Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

    Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

    Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

    ✔ 445    🕔 23:17, 26.03.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар