Оила хуржун      Бош саҳифа

FУРБАТИЛЛО

Серфайз, гавжум катта кўча. Қуёш чарақлаб турибди. Ўткинчиларнинг чеҳрасида бахтиёрлик ифодалари.

FУРБАТИЛЛО

Ўттиз ёшлардаги хушсурат йигит — Солижон  элликларни қоралаб қўйган кишининг рўпарасидан чиқиб қолади.

Солижон: — Ассалому алайкум, Турбатилло ака, тан-жонингиз соғми? Ўйнаб-кулиб, ҳормай-толмай ишлаб юрибсизми? Бола-чақалар омонми?

Турбатилло: — (Истар-истамас, қўл учида кўришади.) Соғлиғим билан нима ишинг бор? Касал бўлсам, тузатармидинг? Мана, (оғзини катта очади) манави жағ тишим ўн кундан бери оғрийди, даволай оласанми? Биқиним кечалари санчиб азоб беради, тузата оласанми?

Солижон: — Кечирасиз, мен... Мен одамгарчилик юзасидан сўраяпман.

Турбатилло: — Йўқ, сенлар менинг соғ-саломат, тинч юришимни кўролмайсанлар! Агар касал бўлсам, хурсанд бўласанлар. Жўрттага ўсмоқчилаб сўраётганинг билиниб турибди!

Солижон: — Йўғ-э, нималар деяпсиз, ака, наҳотки шундай деб ўйласангиз? Анов куни прокуратура олдида кўрдим сизни, ўшанга тинчликмикан, деб сўраб турганим...

Турбатилло: — Ана, айтмадимми, сенлар менинг бошимга ташвиш тушса, хурсанд бўласанлар деб. Ўғлимнинг иши жойидамас. Бўлдими? Кўнглинг тўлдими?

Солижон: — Мен сиздан ҳол-аҳвол сўрадим, ахир одам одамдан кўнгил сўраб туриши керак-ку...

Турбатилло: — Сенларнинг ўзи ниятинг бузуқлигини биламан. Ёрдам берасанми? Мана, мана, ўлдим... Қани, ёрдам бер-чи. (Ёлғондакам йиқила бошлайди. Йигит уни ушлаб қолади).

Солижон: — Тавба, одамгарчилик юзасидан салом-алик қилиб балога қолдим-ку... Энди нима қилсам экан-а...

Турбатилло: (Ўзини ўнглаб олади.) — Ана, айтмадимми, ўлигим устида иғво бошладинг-у, сендан яхшилик чиқармиди?

Солижон: (Ҳайрон бўлиб) — Хайрият-эй, сизга бир нима бўлдими деб қўрқиб кетибман... Э, қўйинг-эй... (Кетиб қолади).

Орадан бир ҳафта ўтади. Улар яна кўчада дуч келиб қолишади. Бироқ энди Солижон Турбатиллони кўрмаганга олиб, салом ҳам бермай ўта бошлайди.

Турбатилло: — Ҳой, йигитча! Катталарга ҳурматинг шуми!? Салом қани? Қани ҳол-аҳвол сўраш?

Солижон: (Ноилож тўхтаб кўришади.) — Тунов куни салом бериб балога қолгандим. Сизга дуч келишга ҳам қўрқиб қолдим.

Турбатилло: — Бир ҳафта касалхонада шамоллаб ётдим. Бир инсон хабар олай демади-я. Айтувдим-а, бошинг ёстиққа тегса, одамлар хурсанд бўлади деб. Мана, энди соппа-соғман, одамлар мен билан кўришиб қолишди...

Солижон: — Сизни батамом даволашмаган кўринади. Одамларнинг кўнглини хира қилиш одатингиз қачон қолади? Қаранг, атроф нақадар обод, гуллаб-яшнаган, одамларнинг бахтдан чеҳраси гул-гул ёнади! Сиз бўлсангиз... Маҳаллангиздагилар бекорга у Турбатилло эмас, бориб турган Ғурбатилло деб айтишмаган экан! Э, садқаи одам кетинг! (Кетиб қолади).

Ғурбатилло: — Нима!? Ғурбатилло дедими? Шошма, шу гапинг учун сени ҳам шу касалга йўлиқтирмасам, отимни бошқа қўяман. Ҳов бола! Тўхта, дейман!..

Жабборберган ШОМУРОДОВ,

Қўнғирот тумани




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар