Оила хуржун      Бош саҳифа

Сайёр қабул – айёр қабул

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Сайёр қабул –  айёр қабул

– Тез етиб келинг, маслаҳатли иш бор?

Нима иш экан бемаҳалда. Интернетга яна бирор нима чиқиб кетдимикан, деган хавотирда нонуштаниям белига тепиб, оёғимни қўлга олиб идорага қараб югурдим.

– Келдингми, бундоғ ўтир қани. Энди ука... эртага бизнинг маҳаллада каттанинг сайёр қабули экан. Ўша келадиган.

– Келаверсин. Нима қилиш керак? – раисга савол назари билан қарадим.

– Ие, бу нима деганингиз. Сайёр қабулни эшитиб маҳалла аҳли келадими? Келади! Маҳалладаги камчиликларни айтадими? Айтади! Хўш кейин-чи? Ана ундан кейин таёқ келиб-келиб яна менинг бошимда синади-да. Шунинг учун бизнинг гапимизга қулоқ соладиган 30-40 нафар одамлардан топишимиз керак?

– Хўп бўлади. Есть қиламиз раис бува.

– Есть қиласан? Ҳмм... маҳалладаги анави «порталчи» Қумриниса, ҳожатхонадан ҳам интернетда прямой эфир қиладиган бетгачопар блогерми, балогирми Болтабой, Тешабойлар эшитиб қолса-чи? Унда нима қиласан? Тамом, сайёр қабул шуларнинг оҳ-воҳи билан бошланиб, шуларнинг оҳ-воҳи билан якунланади. Эртасига каттакон мени чақириб қулоғимдан чўзиб қўйиши аниқ.

– Хўш, нима қил дейсиз? Улар барибир эшитади-да раис бува.

– Тўғри эшитади, аммо йўлини топиш керак. Сенда қандай вариант бор?

Ўйланиб тургандим, раиснинг ўзи тузукроқ вариантни айтиб қолди.

– Уларни бир кун шаҳарга олиб бориб ўйнатиб келиш керак. Бу дегани... Раис мени имлаб чақириб секин қулоғимга шипшиди. Гарчи хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким бўлмаса-да, секин гапирди. «Деворнинг ҳам қулоғи бор» деганида бу.

Хуллас, барча харажатлар раиснинг ўзидан чиқадиган бўлди. Шаҳарга бориш-келиш, театрга кириш, уч маҳал овқатланиш ва ҳоказо...

– Энди бир гап, – деди раис яна секин гапириб. – Уларни эрталаб соат саккизларда маҳалладан олиб чиқиб кетасан ва яна кечқурун соат 20 ларда олиб келасан. Яна барвақт қайтиб қовун тушириб ўтирма уқдингми? Ўша ёқда уларни ушлаб тур, айлантир... Бу ёғини ўзинг биласан. Қанча чиқим бўлса мен тайёр. Гап эшитмасам бўлди.

– Раис бува улар жуда айёр одамлар-да, кўнишмаса-чи?

– Кўнишади. Ким сенга бепул бир кун дам олдираман деса, йўқ дейди. Йўлини топ, сен ҳам мундоғ каллангни ишлат-да?

– Хўп раис бува, – деб бу ишларни гарданимга олдим.

Қумриниса, Болтабой ва Тешабойлар билан бориб гаплашдим. Уларга раиснинг «салом»ини етказдим. Тоза хурсанд бўлишди?

Эрталаб «Каптива»да қайдасан шаҳри азим, деб йўлга чиқдик. Раис бува ҳар ярим соатда менга қўнғироқ қилиб вазиятни билиб турибди. Шаҳарга бориб эрталабки нонуштани «Анҳор» ресторанида қилаётувдик бирдан яна раис бува телефон қилиб қолди. Секин уларга билинтирмай ташқарига чиқдим.

«Қайтар машинани орқасига қайтар», – деб раис жиғи-бийрон бўлди.

– Нимага, раис бува?..

– Сайёр қабул кейинги ҳафтага қолдирилибди...

– А?..

 

Болтабой Муҳаммад Қурбон




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔376

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔343

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔405

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 376    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 343    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 405    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 448    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 436    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар