Оила хуржун      Бош саҳифа

«Озроқ пул...»

«Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

«Озроқ пул...»

Унга фақат «Дўстим, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...» дегандим холос! Унинг офисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.

Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синф­дошим эди. «Ҳар ҳолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни билади-да» деб ўйладим.

– Дўстим, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул..., – дейишим билан менга кулиб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келди.

– Эй, нега пул керак бўлса менинг ёнимга чопиб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам деганимас-ку! – у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:

– Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, – деди. «Қайнукам! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ! Қаттиқ ерда сув туради, дейишадику, у ёрдам берар», – деган ўйда унинг уйи томон йўналдим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим:

– Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...

– Уффф, почча! Яна қарзми? Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, ишларим юришиб кетди дегандингиз-ку! Яна нима бўлди?! – шу гапидан кейин эшитилар-эшитилмас қилиб қўшиб ҳам қўйди: «Опамни бахтсиз қилдингиз!..»

Қайнука укадек бўлмайди-да барибир! Нима қилса ҳам ўз жигарингдан қўймасин. Шу хаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман.

Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.

– Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул..., – деганимни биламан, келин чойнакни «дақ» этказиб қўйди-да, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди! Укам ҳам йиғламсирашдан бери бўлиб, вазиятини тушунтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим.

Қўлтиғимга катта сумкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним:

– Ҳа, нима бўлди? – деди.

– Хотин, шу озгина пул... – деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним:

– Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, – деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди. Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экан а?!

– Мен сенга пул бер деб айтяпманми? Нимага ҳеч қайсинг ҳатто гапимни охиригача эшитмайсан. Ҳамманг мени гадо деб ўйлайсан шекилли. Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим. Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди. Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга. Бир кунимизга яраб қолар.

Бирдан хотинимнинг чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимнинг кийиб юрган иштонини ечиб олди-да унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб:

– Кўзингизни юмиб туринг, – деб калитни қаергадир яширди. Ўзимнинг доно хотинимдан қўймасин!

Биздақа камхарж ўқитувчининг қўлига ҳар доим ҳам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қў­йиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани айрим яқинларим ёнига боргандим холос. Қараб туринглар минг доллар ойлик олай, ҳали ҳаммангни ялинтираман!..

А.Омон




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔376

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔344

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔406

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 376    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 344    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 406    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 451    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 436    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар