Оила хуржун      Бош саҳифа

«Одамларни ўйлайман!..»

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

«Одамларни  ўйлайман!..»

Улфатлар «ҳа, осонмас», «тўғри айтасан» деган гапларни қилди.

– Энди имкони бўлганлар кўмир ғамлаб қўйгандир, яна бировлар ўтин босиб қўйгандир, – давом этди Мазарип Қултўраев. – Хўп, иложини топмаганлар ҳозирги газсиз шароитда нима қиляпти? Электр чойнакда чой қайнатаман, электр плитада овқат қиламан, деса, свет йўқ. Майли, ҳовлида яшайдиганлар ўчоқда бир амаллаб қора қозонини қайнатар, домда турадиганлар нима қилсин? Қозон-ўчоқ сотиб олиб, бутун дом олдида намойишкорона овқат пиширсинми? Эҳ, шуларни ўйлайвериб, тўғриси, қийналиб кетаман.

Мазарип Қултўраев тўсатдан баланд овозда хитоб қилди:

– Шодиёр, ҳўв Шодиёр!

Эшикдан ўғли мўралади.

– Ҳа, дада.

– Мана бунинг градусини сал кўтариб қўй, кеч бўлди, салқин тушиб қолди, болам.

– Ўзи яхши турибди-ку, дада.

– Кўтар дегандан кейин кўтар-да! Нима, энди мен сенга мана бу футболкамнинг устидан олимпийка ё жемпир кийиб ўтиришим керакми?

– Хўп, дада, ҳозир.

Шодиёр дадасининг айтганини қилди ва секин чиқиб кетди.

– Энди, жўражонлар, аҳвол, умуман олганда, шундай. Одамлар қаттиқ қийналяпти. Шуни ўйлаганим ўйлаган. – Унинг телефони жиринг­лаб қолди. – Узр, бир минут, жўражонлар... Лаббай! Ваалайкум ассалом! Ие, жўражон, сизмисиз? Бормисиз, омонмисиз? Ишлар яхшими? Худога шукр, аста-аста.

У улфатларига қараб, худди меҳмонлар бирон нарсани англаб етадигандек, бармоғи билан телефонга ишора қилди. Кейин эшитиб туриб, жавоб берди:

«...Йўғ-э! Бу нима бемаънилик экан, ҳайронман. Менинг устимдан ҳеч ким ҳеч қаерга шикоят қилгани йўқ, масалан. Энди, жўражон, улар арз қилса, сиз ҳам қарши аргументлар билан оғзини ёпиб ташланг-да. Силар, биринчидан, пулини тўламайсилар. Иккинчидан, кўп исроф қиласилар, денг. Ҳозир газ берсам, индамаса, оғилхонагаям битта печка қўйиб оласилар, денг. Газ дегани ўйинчоқ эмас, деб айтинг. Бўлар-бўлмасга ҳар нарсани ёзаверишмасин.

Қаттиқ туринг, жўражон, қаттиқ туринг. Бу совуқлар ўтади-кетади. Сизга катта раҳмат, бизда узилгани йўқ. Аксинча, сизга раҳмат, жўражон. Овозингизни эшитиб, хурсанд бўлдим.

Хўп, майли, раҳмат, келинг...»

У телефонини ўчириб, улфатларига юзланди:

– Газ идорасининг каттаси, яқин жўрам.

Улфатлар «ҳа, тушуниб турибмиз» дегандай муносабат билдирди.

– Яхши йигит, – деди Мазарип Қултўраев, – сал ноқулай аҳволга тушиб қопти.

У хаёлчан бир ўгирилди-ю телевизорга кўзи тушди ва бир қувончли воқеани эслагандай юзига табассум югурди.

– Лекин биласизларми, мен Қатардаги биронта ўйинни қолдирмай кўриб боряпман! Бу чемпионат умуман бошқача ўтяпти-да ўзиям. Кутилмаган ҳисоблар бўляпти. Қаёқдаги командалар икки-уч карра чемпион бўлган мамлакатларнинг жамоаларини қийратиб ташлаяпти. Мана, Марокашни олсак, Испания­ни шарманда қилди!

Улфатларнинг ҳам баҳри-дили очилди. Анча вақт жаҳон чемпионатидан гаплашиб ўтиришди. Кейин меҳмонлар турмоқчи бўлган эди, Мазарип Қултўраев бугун ҳам битта ўйин борлигини, бошланишига ўн-ўн беш дақиқа қолганини айтиб, ушлаб қолди.

– Мен дардимни достон қилиб, сизларни сал уринтириб қўйганим учун узр сўрайман, – деди у. – Шунинг учун бу гапларни эсдан чиқарингизлар. Ҳозир маза қилиб футбол кўрамиз.

Улфатлар ноилож унинг таклифига кўнди.

Мазарип Қултўраев футбол томоша қилар экан, кўзларида қандайдир ғам бор эди. Чунки у мухлислик қилаётган жамоа гол ўтказиб юборганди.

ЖУЛҚУНБОЙнинг жияни




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔376

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔344

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔405

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 376    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 344    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 405    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 448    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 436    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар