Оила хуржун      Бош саҳифа

«Антимайлиз» мажлиси

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

«Антимайлиз» мажлиси

Вақтни беҳуда оладиган, ишдан қолдирадиган мажлислардан безиб кетган ходимлар навбатдаги йиғилишни бирон «эрта-перта» кутаётганди. Шунинг учун ҳаммаси жуда дарғазаб ҳолда келди.

Атимбек Порсаевич янги бир гап айтадиган одамдек кўзлари чақчайиб турарди. У бирдан бошлади.

– Так, значит, ўртоғлар! Бугун мен янги бир распоряжение олдим, шу юзадан силарни, так сказать, огоҳ этиб қўймоқчиман. Йўқ, слава Богу, производстводан гапирмайман – и так все ясно.

Мени ўзи вақтим бўлмайди, биласилар. Ну, это лишнее.

Гап шундаки, бундан буён, значит, майлизбозликни полностью йиғиштириш тўғрисида барча даражадаги раҳбарларга топшириқ тушди. Шу муносабатга кўра, силар билан, скажем так, озгина гапиришиб олсак.

Оввалиси, мен в дальнейшем майлизларни постепенно қисқартириб боришга қарор қилдим. Шунинг учун мени янада қўпроқ поддержка қилишларингни сўрайман. То есть, производство бўйича ҳадеб майлиз қилавермаслигимиз учун, значит, ҳаммамиз ўз вазифамизни как следует бажаришимиз керак.

Следущее, бу – так называемый интизом масала. Пожалуйста, ҳамма ходим иш вақт ва иш нормага неукоснительно соблюдать қилсин. Мени бу масаласи бўйича майлиз қилишга, так сказать, ортиқча вынуждать этмаймиз. Договорились?! Яхши.

В дальнейшем, значит, документлар билан ишлаш, оперативка, корреспонденция и бошқа масала. Буларни ҳозир детально обсуждать қилиб ўтирмаймиз, чунки менда пока-что тезислар йўқ. Но, ваъда бераман! Как только все заблагорассудится, мен в обязательном порядке силарга етказаман.

Что еще... ща-ща-щаззз... И так, бўлди.

Да, кстати, замлар! Силаргаям касается бу. На лево-на право майлиз қилаверманглар!

Так-с, кимда қанақа саволлар бор? Хи-хи, олдин ўрисча ўтадиган майлизларда бизга айтишарди: “по этому вопросу нет вопросов?” Силарда ничего не имеется, ўртоғлар? Яхши.

Савол қаёқда! Ушбу мажлис ва умуман мажлисбозлик тугаётганидан Худога шукр айтиб ўтирган ходимлар миқ этмади.

– Тогда, – деди Атимбек Порсаевич, – ушбу, так сказать, прекрасный возможностдан фойдаланиб, олдинги майлизларимизда кўрилмай қолиб кетган бир-иккита масалага ўтаман...

ЖУЛҚУНБОЙнинг жияни




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔364

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔335

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔395

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 364    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 335    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 395    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 440    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 427    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар