Экоолам      Бош саҳифа

Экологик сиёсат энг аввало ҳалқ манфатига хизмат қилади

Бугунги кунда сайёрамизда экологик муаммолар ортиб бормоқда. Ҳар йили расмий маълумотларда глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик каби ўткир экологик таҳдидлар ошиб бораётгани тўғрисидаги рақамларни кўрар эканмиз, чуқур ўйга толасан киши. Бу каби муаммолар кўплаб олимлар, сиёсатчилар ва барча мамлакатлар, минтақаларнинг олдига янгидан-янги вазифаларни қўймоқда.

Экологик сиёсат энг аввало  ҳалқ манфатига  хизмат қилади

Қайси минтақада бўлмасин, экологик муаммо барча учун хавф солмоқда. Жумладан, Орол фожиа­си, шунингдек, ер ва сув ресурслари муаммолари, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди, атмосфера ҳавосининг ёмонлашуви, саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши каби экологик муаммолар ҳар бир мамлакатнинг бу масалага янада жиддий эътибор қаратиши кераклигини кўрсатмоқда.

Бу муаммолар мамлакатимиз учун ҳам долзарб ҳисобланади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда минтақамизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қарийб 37 фоизи деградацияга учраган. Сўнгги 50 йил ичида минтақа мамлакатларида чўлланган ерлар ҳажми 20 фоизга ошган. Баъзи ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерлари 40 фоиз, айрим жойларда 100 фоизгача деградацияга учраганини кўриш мумкин.

Хавфли жиҳати шундаки, бу муаммолар минтақа аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солиш эҳтимоли катта. Қолаверса, музликлар узоқ муддат сақланиб турадиган чучук сув манбаи ҳисобланади. Марказий Осиёдаги энг йирик Сирдарё ва Aмударё Орол денгизига бориб қуйилиши кўп жиҳатдан мавсумий қор ва музликлар эришига ҳам боғлиқ. Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб Сирдарёда сув ҳажми 5 фоиз, Амударёда эса 15 фоизгача камайиши мумкин. Бу ҳам аҳоли турмуш тарзи ва улар яшайдиган ҳудуднинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Қанчалик хоҳламайлик, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ иқтисодиётдан воз кеча олмайди. Бунда биринчи навбатда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи турибди. Қолаверса фақат саноат корхоналарини кўпайтириш билан иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг тақдири эса Амударё ва Сирдарё ҳавзаси сув ҳажмига боғлиқдир. Айнан ушбу дарёлар сув ресурсларининг катта қисми транс­чегаравий дарёларга тўғри келади.

Марказий Осиёда шаклланадиган сув ресурсларининг 70 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келади. Сирдарё ҳавзасининг кўп йиллик ўртача оқими 36 километр кубни, Амударёда эса 78 километр кубни ташкил этади. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида йилига ўртача ҳисобда 52-56 километр куб сув ишлатилади. Шундан йиллик ўртача 22 километр куб Сирдарё ҳавзасига, қолган қисми Амударё ҳавзасига тўғри келади. Шунингдек, Сирдарё ҳавзасида 6,3 километр куб, Амударёда 5,1 километр куб сув ресурслари Ўзбекистон ҳудудида шаклланади, қолган катта қисми трансчегаравий дарёлардан олинади.

Global Village Space экспертлари баҳосига кўра, иқлим ўзгариши ва қўшни мамлакатларда сув истеъмолининг ортиши Ўзбекистоннинг Амударё ва Сирдарё каби дарёларидан сув олиш имкониятини чеклайди. Бунинг натижасида қурғоқчилик ва чўлланиш жараёни янада кучайиши, бу эса ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Ер ости сувларининг камайиши ҳам аҳолига жиддий таъсир кўрсатади. Тоза ичимлик сувга бўлган талабнинг ошиб бораётгани ҳам бизни огоҳликка чақиради. Республикамизда давлат даражасидаги дастурларда сувдан мақсадли фойдаланиш, уни ортиқча сарфлашнинг олдини олишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 сентябрида Президентимиз Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ҳам ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Эътиборли жиҳати шундаки, Стратегиянинг 1-мақсадида 100 фоиз мактабгача таълим ташкилотларини тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш белгиланган. 67-мақсадида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиб бориш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш белгиланди.

Шу билан бирга «Ўзбекистон – 2030» стратегия­сининг 69-мақсадида Орол фожиасининг олдини олишга янада жиддий эътибор қаратилиб, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, уларнинг умумий ҳажмини 2,6 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 80 фоизига етказиш белгиланди.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, давлат миқёсида бу каби муаммоларни ечиш долзар, вазифа қилиб белгиланаётган бир пайтда бефарқларча сувни исроф қилиш ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Шундай экан, сув ва сув ресурларидан мақсадли фойдаланайлик.

 

Абдулла РУЗИҚУЛОВ,

Демократик жараёнларни

таҳлил қилиш маркази

Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари,

сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар