Табиат      Бош саҳифа

Хазонлардан олинган қоғоз дарахтларни асраб қолади

Пластик идишлар, айниқса целлофан пакетлар кундалик ҳаётимизда энг кўп қўлланиладиган, ҳар қадамда керак бўладиган ҳамроҳимизга айланган. Афсуски, бу маҳсулотлар қай мақсадда фойдаланилишидан қатъи назар экология, атроф муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатади. Улар чиқиндига чиқарилиб, юз йиллаб чиримай ётади.

Хазонлардан олинган қоғоз  дарахтларни  асраб қолади

Целлофан ва пластик чиқиндилар бугун сайёрамизнинг энг катта чиқинди муаммосига айланган. Шу боис кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам бир қанча савдо марказлари елим пакет ўрнига қоғоз пакетлардан фойдалана бошлади. Аммо...

Баъзан эзгуликни ўйлаб қилинган ҳаракат ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Масалан, қоғоз ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бу – дарахт. Дарахтлар эса сайёрамиз экотизимида катта рол, ўйнайди. Ҳар йили қоғоз ишлаб чиқариш учун 3 миллион гектар ўрмон йўқ қилинади. Шусиз ҳам кун сайин дарахтзор ва ўрмонлар кесилиб, натижада ҳаводаги ифлосланиш ортиб, ҳарорат эса кўтарилиб бормоқда. Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак? Қандай қилиб дарахтларга зарар етказмасдан қоғоз пакетлар ишлаб чиқариш мумкин? Албатта бунинг ечими инновация билан боғлиқ.

Талабанинг ихтироси

Барглардан қоғоз ишлаб чиқариш ҳақида эшитганмисиз?

Бунинг имкони борлиги кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Бу ихтирони 16 ёшли украиналик талаба Валентин Фречка ўйлаб топган бўлиб, у дастлаб целлюлозанинг муқобил вариантини топиш орқали ўрмонларнинг кесилишини камайтиришни ният қилади. Ишни сомон ва ўтларни тадқиқ қилишдан бошлайди. Аммо кўп уринишлари муваффақиятсиз чиқади. Сўнг тўкилган дарахт барглари унинг эътиборини тортади. 2018 йилда узоқ тажрибалардан сўнг барглардан керакли целлюлозани олиш усулини топишга эришади. Бу худди ёғочдан қоғоз ишлаб чиқариш жараёнига ўхшаш, фақат барглар таркибидаги целлюлоза кимёвий ва физик жараён ёрдамида олинади.

Бу ихтиро қоғоз ишлаб чиқарувчиларни беэътибор қолдирмайди. Валентинни қоғоз ишлаб чиқарувчи комбинатга инновациялар бўйича эксперт лавозимига ишга таклиф қилишади. Бу ердаги икки йиллик фаолияти давомида Валентин қоғоз ишлаб чиқариш имкониятини саноат миқёсида қўллаш кераклигини тушунади ва ўзининг «Releaf Paper» номли компаниясига асос солади. Шундай қилиб, Releaf технологиясининг ўзига хослиги илмий ҳамжамиятда тасдиқланади ва Европа Комиссияси, Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси, Google, Cанопй планет ва бошқалар томонидан қўллаб-қувватланади. Компания 2022 йилда Google компаниясининг Украинадаги стартапларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида 100 минг АҚШ доллар миқдорида маблағ ҳамда маслаҳат ёрдами билан тақдирланади.

3 тонна барг 17 та дарахт ўрнини босади

Аслида барглар қоғоз ишлаб чиқаришда дарахтлардан кўра фойдали ва яхшироқ эканини рақамларда ва илмий далиллар исботлаб берган. Бунинг учун дарахтдан териб олинадиган эмас, аксинча тўкилган барглар ишлатилади. Тўкилган барглардан тайёрланган ҳар бир тонна целлюлоза 17 та дарахтни кесилишдан сақлаб қолади.

Бир тонна целлюлозани олиш учун 3 тонна барг керак бўлади. Бу биринчидан, атрофни тўкилган дарахт баргларидан тозалашга, иккинчидан хазонларнинг ёқиб юборилиши ва ундан чиққан заҳарли тутун атмосферани ифлослашининг олдини олишга хизмат қилади. Қолаверса, бу усулда қоғоз тайёрлаш анъанавий ёғочдан ишлаб чиқарилган қоғозга нисбатан 78 фоиз камроқ СО2 эмиссиясига (карбонад ангидрид чиқиндилари) сабаб бўлади. Бундан ташқари ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув миқдори ҳам 15 баравар камаяди. Электр энергияси сарфи эса 3 бараварга қисқаради.

Барглардан целлюлоза олиш қайта ишлаш йўли билан олинадиган қоғозга нисбатан ҳам анча самарали бўлиб, 36 фоиз камроқ заҳарли газларга сабаб бўлади.

Мазкур технология учун фойдаланиладиган барглар асосан шаҳарлардан йиғиб олинади. Бу шаҳарлар тозалиги, биочиқиндилардан халос бўлишига кўмак­лашади. Баргларнинг асосан куз фаслида тўкилиши бошқа фаслларда хомашёсиз қолишни англатмайди. Боиси мавсумда йиғилган барглар бошқа чиқиндилардан тозаланиб, қуритиб олинади ва гранула шаклга ўтказилади. Бу йил давомида сақлаш ва фойдаланиш имконини беради.

Нима демоқчимиз?

Бир талабанинг яратган ихтироси бугун ер юзида қанчадан-қанча дарахтлар кесилишининг олдини олиши мумкин. Агар биз ҳам юртимизда ушбу технологияни қўллаш орқали қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйганимизда эди, бир вақтнинг ўзида кўплаб муаммолар бартараф бўларди. Яъни дарахтлар кесилиши камаяр, хазонлар ёқилмас, аксинча йиғиб махсус пунктларга топширилар ва одамлар бундан оз бўлса-да даромад оларди. Айниқса, ҳаводаги ифлосланиш камайишига, энергия тежалишига ва албатта қоғоз нархининг пасайишига эришилар эди.

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔24

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔26

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 24    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 26    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар