Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...
Лекин натижа кутилгандай бўлиб чиқмаяпди...
Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда.
Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...
Лекин натижа кутилгандай бўлиб чиқмаяпти... Олимларимиз икки-уч йил олдин японлар: «болани беш ёшгача эркин тарбия қилинг демоқда», деб бонг уриб қолишган эди. Ўшанда ҳам ҳеч кимнинг ҳаёлида ўзбекнинг «Бола пошшо», деган гапи келмади.
Бизнинг анъанавий халқ педагогикамиз асрлар давоми боланинг беш ёшгача подшодай авайлаб тарбияла, унинг шахси синиб қолмасин, деб уқтириб келганини унутдикми?!.
Бу тарбия тизимининг давоми бор. У японнинг ҳали тушига кирмади. Халқ уқтиради: Болани етти ёшдан ўн тўрт ёшгача қулдай қаттиқ тут. Ўн тўрт ёшдан кейин дўстдай муносибатда бўл! Бу гаплар бизнинг анъанавий халқ педогогикамиз.
Таълим ва тарбиямизнинг ўзак умуртқаси ҳисобланади. Янгиланиш ушбу ўзанда бўлиши керак. Жаҳон тажрибаларини шу ўзанга мослаб қабул қилишимиз лозим. Биз тарбиямизни чет таълимотларга рослашимиз, сояга айланиб қолишимизга хизмат қилади.
Халқ педогогикасида алла – боланинг миллий оҳанг кодларини ўзлаштиришига, топишмоқ – образли фикрлашига, эртак – асл билим тимсол, рамзларини қабуллашига хизмат қилади, деб айтиб келган.
Болалар ўйини эса авлоднинг жамиятдаги ўрнини белгилаб олишига восита бўлган.
Халқда «ўйин боласи», деган атама бор. Бу атамалар шунчаки пайдо бўлган эмас. Халқ тарбиясининг ана шу тизим ва мазмун асосига қуриш керак.
Эски тўннинг ўлчамларини ХХI аср мезонларига мослаб қайта тузиш керак. Ана шунда тарбия отимиз ўз қозиғини топади. Монтессори, корейс, фин ва араб яйловларида улоқиб юрмайди...
Эй халқ, қачон ЎЗИМИЗга қайтамиз?..
Шомирза ТУРДИМОВ
Амалиёт илмга асосланса самара беради
🕔08:53, 23.04.2026
✔101
Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.
Батафсил
Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар
🕔18:03, 16.04.2026
✔182
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.
Батафсил
Телефон тузоғи
🕔15:30, 26.03.2026
✔321
Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?
Батафсил