Етти кун      Бош саҳифа

Экофаолларимиз бефарқ эмас

Бугунги кунда дунёда ҳар бир инсонга йилига ўртача 20 тонна хомашё сарфланиб, унинг 97 фоизи чиқиндига чиқарилар экан.

Экофаолларимиз  бефарқ эмас

Бу маҳсулотларнинг хизмат муддати қисқараётгани, унинг ўзидан ўрамига кўпроқ эътибор қаратилаётгани, бир марталик буюмлардан кенг фойдаланилаётгани билан боғлиқ. Шу боис ҳам чиқинди саралаш ва қайта ишлаш, унинг табиатга, инсониятга зиёнини камайтириш асримизнинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди.

Мамлакатимизда ҳам чиқиндининг табиатга зиёнини камайтириш борасида эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар кўп. Айни пайтда бу борада бир қатор тизимли ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Биргина мисол 2023 йил 6 ойи давомида Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти Кенгаши томонидан партия фаоллари, депутатлар, ёш экологлар, кўнгилли фуқаролар ва ёшларни кенг жалб этган холда уюшқоқлик билан «Табиатни пластмасса ва полиэтиленлардан асрайлик» шиори остида плоггинг, бир неча маротаба марафонлар ва акциялар ўтказилиб табиат қўйнидан 1 тоннага яқин пластмасса ва полиэтилен чиқиндилари териб олинди.

Лекин бу борадаги ҳаракатлар ҳозирча етарли эмас. Аҳоли орасида полиэтилен ва пластмасслардан воз кечиш борасидаги тарғибот ишлари етарлича олиб борилаётгани йўқ ва аҳолининг ушбу воситалардан воз кечиши тобора ортга сурилмоқда. Ҳозирги кунда энг катта куч бу жамоатчилик, барча бирдек бу масалада бонг урмас экан, инсоният чиқинди ботқоғига ботиб бориши кундек равшан. Агар инсоният шу зайлда давом этаверса, 2050 йилда чиқиндиларнинг 2020 йилга нисбатан 73 фоизга, яъни 3,88 миллиард тоннагача ортиши тахмин қилинмоқда. 

Шу боис ҳам Ўзбекистон Экологик партияси дунёни чиқиндилардан қутқариш, инсониятни чиқинди балосидан асраб қолиш, бунинг учун, энг аввало, дунёқарашини ўзгартириш, экологик маданиятни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини изчил олиб боришни ўз олдига энг асосий мақсад қилиб қўйган ва бу ишларга кенг жамоатчиликни жалб этишга киришган. Бу йўлда бор куч-ғайратимизни сарфлаймиз.

 

Хуршидбек ЮСУПОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Андижон вилояти Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар