Табиат      Бош саҳифа

Чўлдан келган меҳмон

Она табиат мўъжизаларга тўла. Буни фақат табиатга яқин бўлган киши ҳис қилиши мумкин.

Чўлдан келган меҳмон

Бундан беш йил олдин ҳовлимиздаги ўчоқнинг ёнида, сувсиз тақир ерда бир майса ўсиб чиқди. Нинасимон баргларига қараб уни арча бўлса керак, деб ўйлаган эдик. Анча ўсиб, бўй-бастини намоён қилгандан кейин унинг исириқ экани маълум бўлди. Бу ям-яшил ва дуркун ўсимлик жуда тез ўсарди. Мен унинг матонати ва садоқатига таҳсин айтдим. Ахир, у томорқадан бир метр юқорида, сувсиз жойда ўсиб турибди, атрофида биронта ҳам ўт-ўлан йўқ. Бу ҳам табиатнинг бир мўъжизаси, десак ҳеч қандай хато бўлмайди. Негаки, тап-тақир ерда эккан уруғимиз униб чиқмаслиги ҳаммага маълум-ку!

Ҳар гал бу «чўлдан келган меҳмон»га кўзим тушса, бепоён даштлар, саҳролар кўз ўнгимдан ўта бошлайди, чунки ҳаётим давомида қумлоқ ерларни кўп кезганман. Исириқни ҳам илк бор ўша яйдоқ чўл бағрида кўрган эдим.

Ёши улуғ инсонлар билишади – собиқ шўролар даврида қишлоқда яшайдиган ҳар бир одам, у қайси касб-корда ишлашидан қатъи назар, жамоа хўжалигининг фаол аъзоси бўлиб қолганди. Мен ўқитувчи бўлсам ҳам кези келганда пахтакор ёки пиллакор бўлардим.

Ўша ғалати замонда оила аъзоларимиз билан йигирма беш йил узлуксиз ипак қурти боқдик, чунки пиллакорлар рўйхатига ёзилган одам бир умр ипак қурти боқишга мажбур эди. Гўё бу иш унинг пешонасига бир умрлик қилиб ёзилгандай...

Ҳар йили апрель ва май ойларида оиламиз билан ипак қурти боқишга киришардик. Уйдаги каттаю кичик айвончага кўчиб, ичкаридаги ётоғимизгача ҳамма хоналарни ипак қуртларига бўшатиб берардик.

Пиллакорлик нақадар машаққатли иш эканини бошига тушган одам билади.

Ҳар куни мактабдан қайтгач, чала-чулпа овқатланиб, тутзорга югураман. Тут новдаларини ўриб, уларни мотоциклга ортиб уйга қатнайман. Оиладаги ишга яроқли барча одам тун бўйи ўтириб барг тайёрлашади.

Ниҳоят, очофат қуртлар тўйиниб, ипак ўрашга киришгандан кейин уларнинг устига «навхон чўп» деб номланадиган дашт ўсимлигини ташлаш керак. Бундай ёқимли ҳиди билан қуртларни маст қиладиган ўт-ўланлар фақат қумлоқ жойда ўсади. Шу боис ҳар йил ёзда бир кун Қорақум саҳросига отланардик. Жамоа хўжалиги раҳбарлари беш-олти кишига машина ёки трактор берарди. Жазирама иссиқда ипак қуртининг севимли ўсимлигини танлаб чопамиз...

Қуртлар ипак ўраб бўлганидан кейин пиллани териб, тозалаш ва пиллахонага топшириш ҳам бизнинг зиммамизда эди. Лекин шунча йил ипак қурти боқиб, бутун оила аъзоларимиз билан тинимсиз меҳнат қилсак ҳам барибир косамиз оқармади. Чунки бир қути ипак қурти учун ўнлаб одамлар меҳнат қиларди, аммо уларнинг қўшган ҳиссаси ҳисобга олинмас эди.

Ўша шўролар даврини эсласам, халқимизнинг арзимаган чой-чақа учун кеча-кундуз ишлашга мажбур бўлганини дилдан ҳис қиламан. Бугунги озод ва дориломон кунларга етказгани учун Яратганга беадад шукроналар айтаман.

Ҳовлимизни маскан қилган у чиройли ҳамда фойдали ўсимлик туфайли ана шундай хотиралар хаёлимдан ўтди.

Бугун қайси шаҳар ва туман марказларига борсангиз кўча ва йўлаклар бўйлаб турфа ранг гуллар экилганига кўзимиз тушади. Уларнинг орасида жийда япроғига ўхшаш кумушранг­лари ҳам бор. Теваракка боқиб, мана шу чет элдан фалон пулга олиб келинган шу кўримсиз гуллар ўрнига ўзимизнинг исириқдан экса бўлмасмикан, деб ўйлаб қоламан.

Исириқ ранги кўзга жуда яхши ташланади. Кумушранг-яшил аралаш ажабтовур тус кишида кўтаринки кайфият уйғотади. Қолаверса, исириқ экилган жойда зарарли ҳашоратлар бўлмас экан.

Бу эса дарахтлар танасини кемирувчи қуртларнинг даф қилинишига катта ёрдам бериши шубҳасиз.

Шу тариқа бизнинг қардонимиз бўлмиш исфанд, яъни исириқ ҳар йил баҳорда томиридан баравж ўсиб чиқади. Май, июнь ойларида гуллаб, ҳовлимизга чирой бағишлайди. Унинг оппоқ, чиройли гуллари қалбимизга олам-олам завқ бағишлайди. Кузда барглари сарғайиб, ўсишдан тўхтагандан кейин уни ўриб, даста-даста қилиб, деворга осиб қўямиз. Қиш бўйи шамоллашнинг олдини олиш учун уни тез-тез тутатиб турамиз. Бу ота-боболаримиз, момоларимиздан мерос бўлган фойдали урф-одатлардан биридир. Ахир, аждодларимиздан бизга қолган қадриятлар ҳам бардавом бўлиши керак!

 

Ўктам СУЛТОНОВ,

нафақадаги педагог, Ҳазорасп тумани, Бўстон қишлоғи




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔13

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔12

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔11

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 13    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 12    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 11    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар