Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Йўлсиз Йўловчилар ёхуд пиёдалар йўлагини эгаллаб олаётганларни тартибга чақирадиган мард борми?

Шаҳарларимизда қурилишлар авж олгандан авж оляпти. Баъзи ҳудудларда қурилиш ишлари қонунга зид ҳолда ўзбошимчалик билан нотўғри ташкил қилинаётгани бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Йўлсиз  Йўловчилар  ёхуд пиёдалар йўлагини эгаллаб олаётганларни  тартибга чақирадиган мард борми?

Бу каби ҳолатлар кўлами фуқаролар ҳуқуқи поймол қилишидан тортиб инсон ҳаётига нуқта қўйи­лишигача бориб етаётгани масаланинг нақадар катта хавф туғдираётганидан далолат беради.

Аҳоли яшаш ҳудудлари ва шаҳарлардаги қурилишлар белгиланган меъёрларга қай даражада мувофиқ равишда олиб бориляпти? Бундай қурилишлардан табиий ресурсларга етказилаётган зарар кўлами хусусида кўп мулоҳазалар билдирилди. Биз бу ўринда қурилишларнинг фақатгина инсон омилига таъсири борасидаги айрим кузатишларимизни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

Пиёдалар учун мўлжалланган йўлакчаларни баъзи қурилиш ташкилотлари ноқонуний тўсиб қўяётгани муаммоларга сабаб бўлаётир. Гоҳида пиёдалар йўлакчаси қурилиш бўлаётган ерга алоқаси бўлмаган ёндош ҳудудда жойлашган бўлса-да, қурувчи ташкилотлар томонидан ҳеч қандай изоҳсиз, йўлтўсарлик билан эгаллаб олиняпти. Бундай ҳолларда пиёдалар жонини хатарга қўйиб, транспорт воситалари ҳаракатланадиган йўлдан юришга мажбур бўлишади. Бу билан пиёдаларда ўз йўлида қоида бўйича ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларига халақит беришдан бошқа йўл қолмайди. Қурилиш ишларининг нотўғри ташкил қилиниши бир-бирига боғланиб кетадиган муаммолар тизимини юзага келтиради.

Пиёдалар йўлакчасини қонунга хилоф равишда банд қилиниши ёки тўсиб қўйилиши юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганда ё қуруқ ваъда, ёки «қурилиш лойиҳасида шундай келтирилган, шунга пиёдалар йўлакчасини ёпишга мажбур бўлганмиз», деган бирёқлама жавоб олиш мумкин. Махсус белгиланган стандартлар эса фақат қоғозда қолиб кетаверади.

Пиёдалар йўлакчаларида бундай кутилмаган тўсиқлар учраётгани сабабли ўз йўналиши қолиб, автомобиль йўлларидан ҳаракатланишга мажбур бўлаётган йўловчилар орасида кексалар, болалар, болали оналар ҳам бор. Бу йўлларда имконияти чекланган ва ногиронлар қандай ҳаракатланишини эса ўзингиз тасаввур қилаверинг. Энг аянчлиси, бунинг оқибатида йўл транспорт ҳодисалари содир бўляпти. Одамлар қурувчиларнинг ва маъсулларнинг арзимас эътиборсизлиги сабаб ҳаётдан бевақт кўз юммоқда.

Одатда барпо этилаётган бинолар пиёдалар учун ташкил этилган йўлакчалар устидан қад кўтармайди. Агар меъёр бўйича бино лойиҳаси пиёдалар йўлакчаси устига тушадиган бўлса, унда пиёдалар учун бошқа бир хавфсиз ҳаракатланиш қисми албатта назарда тутилган бўлади. Аммо барча жиҳатларни тўла инобатга олмасдан ўзбошимчалик билан бошланган қурилишларда пиёдалар учун ҳатто вақтинчалик ҳаракатланиш жойлари ҳам назарда тутилмаганининг гувоҳи бўламиз.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Чилонзор кўчасида умумий узунлиги қарийб бир километр масофада ўнга яқин қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб пиёдалар йўлакчалари бутунлай ёпиб қўйилган. Яъни, пиёдалар ўз йўлакларидан маҳрум қилинган. Ҳатто кўчада йўлнинг икки тарафидаги йўлакчалар ҳам бирваракайига темир деворлар билан тўсиб олинган ҳолатлар учради. Бундай пайтда пиёдалар қаердан юриши кераклиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчасида ҳам қурилиш сабаб пиёдалар ҳаракатланиши учун ажратилган йўлакчалар темир деворлар билан ёпиб ташланган. Ҳудудда қурилиш ишлари бошлангани сабабли қурилишдан чиқаётган чанг-тўзонлар аҳолини тинка-мадорини қуритганини айтиб ўтиш ортиқча бўлса керак. У ерда кўтарилаётган чанг-тўзон туфайли дарахт ва ўсимликлар ҳам аллақачон жиддий талафот кўра бошлаган.

Чилонзор кўчасидаги пиёдалар йўлаклари атрофдаги қурилиш ишлари сабабли темир деворлар билан ёпилган. Ҳудуддаги автобус бекати ҳам айни шаклда тўсиб қўйилгани сабабли автобуслар тўхташ жойи автомобиль йўлига чиқиб кетган. Пиёдалар эса, автомобиль йўли ёқалаб кетишаётганини кўриш мумкин. Йўловчилар йўлнинг қатнов қисмини банд қилганча автобус кутишмоқда. Кўчанинг икки тарафида ҳам пиёдалар ҳаракатланадиган йўлакчалар қурилиш туфайли тўсиб қўйилган.

Ушбу масала юзасидан изоҳ сўраб Чилонзор тумани ҳокимлигига мурожаат қилганимизда ҳокимлик мутасаддилари икки-уч кун ичида йўлнинг йўловчилар учун ажратилган қисми очиб берилишини маълум қилишди. Ваъда қилинган муддатда йўлакчалар очиб берилди. Демак, муаммони ҳал қилса бўлар экан. Шундай бўлгач, нега шунча пайт минглаб пиёдалар сарсон қилинди? Нега қурилиш ишлари бошланишидан олдин пиёдалар йўлакчасининг тўсилмаслиги ва ҳаракатланишга халақит қилинмаслиги масаласи кўриб чиқилмади?

Пиёдалар йўлини очиб қўйишнинг иложи бор экан, нега шу ерда қурилиш ишлари бошланаётган вақтда ёки ҳудудни темир бетон билан ўраётган вақтда ҳокимлик мутасаддилари пиёдалар учун ажратилган йўлакларни ёпмасликни қурувчилардан талаб қилмаган?..

Бу каби ўзбошимчаликлар фақат пойтахт туманларида эмас, албатта. Мамлакатнинг исталган ҳудудида бундай ҳолатларга дуч келишингиз мумкин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъулларининг айтишича, қурилиш объекти пиёдалар йўлакчаларидан махсус ҳимоя тўсиқлари билан ажратилган ва пиёдалар йўлаги устида ҳимоя ёпмаси билан таъминланган бўлиши керак. Меъёр бўйича йўлакчалар махсус ҳимояланган бўлиши керак, лекин аксарият қурилишлар бунга амал қилмай, одамларнинг йўлига ҳам «эга» чиқишяпти. Меъёрлар эса фақат қоғозларда қолиб кетаётгандек.

Биз юқорида амалга оширилаётган қурилиш ишлари туфайли пиёдалар йўлакчалари тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бир нечта ҳолатларнигина айтиб ўтдик холос. Аммо юқоридаги каби ҳолатлар бошқа жойларда ҳам аҳолини йўлак­ларсиз қолдирган бўлиши мумкин. Мутасаддиларга эса фақат ўз манфаатлари учунгина эмас, балки одамларнинг ҳам тинчлиги ва хавфсизлиги учун жавобгар эканини яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар