Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бозорга айланган бекатлар... Одамлар қаерда автобус кутсин?

Жазирама офтоб. Аномал иссиқ. Борадиган манзилингни кўзлаб автобус кутиш учун бекатга йўл оласан. Бекат, қани ўзи? Қаёққа қарама дўкон. Бекат-дўкон.

Бозорга айланган  бекатлар...  Одамлар қаерда автобус кутсин?

Қўлингни пешонагга тираб соя қилганча, сумкангдан елпишга бир нима қидирасан, бир варақ қоғозни олганча елпиниб 45 даража иссиқда автобус кутасан. Боз устига пойтахтнинг қоқ ўртасида...

Ёмғир бир зум тинай демайди, челаклаб қуяди. Ишдан чиқиб уйга шошасан. Чўнтагингдаги пулни қарайсан, таксига етмайди. Шу пулга автобусда бир ҳафта қатнасанг бўлади ишга. Аммо ёмғир ич-ичингдан ўтиб кетади. Бекат-дўконга кирасан, орқангдан бир жувон 5-6 ойлик гўдагини ёмғирдан пана қилиб ичкарига интилади.

Дўкончи ўдағайлайди: Четроққа туринг, ҳамма жойни ҳўл қиворяпсиз. Ўзингни ўз уйингга ўғирликка киргандек ноқулай ва уятли ҳис қиласан...

Қор гупиллайди. Аномал совуқдан суягинггача зирқирайсан. Оғзингни очсанг тилинг музлайдиган совуқ. Автобус бекатига югурасан. Иссиққина етиб оламан дейсан. Аммо бу совуқда автобус етиб келиши ҳам осонмас. Кутишга иссиқроқ жой қидирасан. Атрофда пана жой йўқ. Яна пешонанг бекат-дўконга урилади. Хўрлигинг келади. Аммо начора...

Қуёшми, ёмғирми, қорми, кутишга мажбурмиз...

«Пойтахтда автобус бекатлар дўконсиз бўлади...»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспор вазирлиги мутасаддилари 2020 йилда бу ҳақида эълон қилишган эди. Аммо ҳали-ҳамон бу эски муаммо ўз ечимини кутмоқда.

Автомобиль йўлларининг тоифасига қараб, автобус бекатларида чиқиш ва тушиш майдончалари, кутиш жойи, ўтиш чизиқлари, автобуслар тўхташи учун йўлнинг махсус кенгайтирилган қисми, ажратувчи чизиқлар, йўлка ва пиёдалар юриш ва ўтиш жойи, автопавильон, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва ёритиш ускуналари бўлиши лозим.

Аммо бизнинг йўллар бу ўлчовларга бугун қанчалик мос келмоқда?

Ҳар куни ишга келаётиб ёки кетаётганимда ҳамма каби бекат деб аталмиш жойда туриб автобус кутишга тўғри келади. Жазирама иссиқми, ёмғирми, қорми йўловчилар чидашга мажбур. Айниқса, кекса, ёш болали йўловчиларга умуман бекатларда шароит йўқ. Шаҳарнинг қоқ марказидаги Олой бозори бекатини олайлик. Иккита номигагина тўсиб қўйилган ойнаванд тўсиқ остидаги ўриндиққа бор йўғи 3 киши сиғади. Бу «бекат» деб аталмиш жойни сал ёмғир ширилласа сув ичида кўрасиз. Асосий йўловчилар транспорт кутиши учун мўлжалланган бекат биноси эса албатта тижорат учун бериб қўйилган.

Жамоат транспортларидаги муаммоларни ёза-ёза анчагина қулайликларга эришдик ҳисоб. Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ва хизмат сифати, ундаги қулайликлар ҳақида анча илиқ фикрлар, аҳоли розилиги тез-тез кўзга ташланяпти. Аммо йўловчиларни жамоат транспортига жалб қилиш учун навбатдаги тўсиқ – бекатлар муаммоси ҳамон долзарблигича қолмоқда.

– Мен ҳар куни «Food city» бекатидан 93-автобусга чиқаман. Майли, бу бекат бироз шаҳар ташқарисида экан, аммо ушбу йўналишнинг барча бекатларида йўловчилар учун умуман қулайликлар яратилмаган. Йўловчилар шу жазирама иссиқ кунларда қуёш тиғида туриб автобус кутишга мажбур. Таксида юришни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармайди-ку, – дейди йўловчи Шаҳло Маратова.

Аслида белгиланган стандартга асосан, автопавильон йўловчиларни ноқулай об-ҳаво таъсиридан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. У ёпиқ ёки очиқ турдаги соябон шаклида бўлиши мумкин. Бироқ буни қарангки, аксарият автобус бекатлари даромад олиш шахобчаларига айлантирилган. Бекатларнинг ҳажми кичиклиги ва уларнинг майдонларини дўконлар, хизмат кўрсатиш масканлари эгаллагани сабаб одамлар автобусларни асосан қуёш ёки ёмғир остида кутишларига тўғри келмоқда.

Бу ҳақда истеъмолчилар бот-бот ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришига қарамай, бирор ўзгариш бўлгани йўқ.

Ногиронлар, чиқинди қутилари ва яна муаммолар

Бугун автобус бекатларининг яна бир муҳим муаммоси – ногиронлар аравачаси учун пандусларнинг йўқлигидир. Бу ҳолат эса ҳам йўловчи, ҳам ҳайдовчи учун хавф туғдирмоқда. Чунки улар транспортни йўлнинг қатнов қисмида кутишга мажбур.

Ҳақиқатда, автобус бекатларидаги ўриндиқларнинг етишмаслиги билан бир бўлса, оддий тозаликка риоя этиш ҳам ҳанузгача муаммолигича қолмоқда. Белгиланган стандартларга кўра автобус бекатлари ўриндиқлар билан, бири – павильонда, иккинчиси кутиш жойида, 10 м2 майдонга 1 та ўриндиқ ҳисобида жиҳозланган бўлиши керак. Пойтахт маркази ва унга яқин атрофдаги ҳудудларда вазият озми-кўпми яхшироқ кўринар, аммо уларни ҳам талаб даражасида деб бўлмайди. Шаҳар марказидан узоқдагиларнику умуман гапирмаса ҳам бўлади.

Автомобиль йўлларидаги бекатларга оид стандарт талаб­ларида кутиш бекатида чиқинди қутилари ўрнатилиши кераклиги кўрсатилган. Улардан бири ташқарида, иккинчиси кутиш майдонига жойлаштирилиши лозим. Афсуски, айни кунда бекатларда ўриндиқлар ва чиқинди қутилари етишмайди. Ҳатто оддий тозаликка риоя этиш ҳануз муаммолигича қолмоқда. Йўловчилар эса чиқиндиларни ариқларга ташлашни маъқул кўришмоқда. Шундай қилиб ўз вақтида ҳал қилинмаган оддий муаммо ўзи билан катта миқёсдаги шаҳарнинг чиқиндилар билан ифлосланишини келтириб чиқармоқда.

Бекатлар шаҳар ва йўл инфратузилмасининг муҳим элементи ҳисобланса-да негадир аҳолининг энг катта оғриқли муаммоси ҳали-ҳамон мутасаддилар ва ҳукумат эътиборидан четда қолмоқда. Тижоратчилар эса аҳоли учун қулайликлари бор бекатларни тадбиркорлик мақсадида эгаллаб олишда давом этмоқда.

Бугунги кунда Тошкентда тахминан 2176 та автобус бекатлари бор, уларнинг 400 дан ортиғида конструкциялар умуман мавжуд эмас, қолганлари ҳам ҳаминқадар. Жамоат транспортининг жозибадорлигини оширишда бекатларнинг аҳамияти транспорт ичида яратиладиган қулайликлардан кўра кам эмас. Шунинг учун ҳам йилнинг қайси фасли бўлмасин, йўловчилар учун қулайликларга эга бўлган ёзда салқин, қишда иссиқ бўлган бекатларнинг қурилиши жамоат транспортига кўпроқ йўловчиларни жалб қилиш ва шаҳар ичида автомобиллар сонини камайтиришда, тирбандликларнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкин. Шунинг учун ҳам бу борада мутасаддиларнинг олдида жиддий ўзгаришлар қилишни кечиктирмаслик масаласи турганини эслатиб ўтмоқчимиз.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар